127
Чизмада кўрсатилганидек, барча йўналишдаги тарбиявий ишларнинг технологияси ва
ҳар бир аник ишларни ўтказиш, ташкил қилиш услубисти педагогик мақсад тушунчасидан
бошланади, яъни педагогик мақсадга мувофиқлик (ушбу иш нима учун ташкил килинган ва
ўтказилмокда, шунингдек, тарбиячи ва ўқувчи нимага эришиши керак?) ва педагогик
маҳорат (аниқ ишларни ўтказиш, тарбиявий жараённи ташкил қилиш, ўкувчиларни
қизиқтириш, жараёнда мустақил қатнашиш ва ижодий ишлашга истак уйғотиш учун турли
усул ва услублардан фойдаланиш) ва уларнипг натижаларини назорат ва таҳлил қилиш,
умумлаштириш (ўкувчилар нималарга ўргандилар?).
Тарбия жараенини лойиҳалаштириш даврида тарбиячи ўкувчилар билан ўтказилиши
лозим бўлган тарбиявий ишларни амалга ошириш чоғида кўлланиладиган услуб, шакл ва
усулларни танлайди. Сўнгра, аник тарбиявий ишларга қўйилган максадларни амалга
оширадилар. Кейинчалик, улар ишни назорат қилиш, якунлаш ва таҳлил қилиш механизмини
аниклайдилар (Нима маъқул келди? Нима маъқул келмади? нега? нима яхши эди-ю, нимадан
воз кечиш керак? Ким ажралиб гурди?) ва ҳоказо.
Бу ишларнинг ҳаммасини умумлашгириб таълим муассасаларииинг тарбиявий ишлар
технологияси - таълим муассасаси шароитида қўйилган мақсадларни амалга оширишда ҳар
бир аниқ тарбиявий ишни ўтказиш ва таҳлил килиш учун қўлланиладиган услуб ва шакллар
йиғиндисидан иборат эканлигини аниқладик. Масалан, таълим муассасасида ўқувчиларнинг
ўкиши ва тарбияси даврида гурухларда, факультетларда, университетдарда, институтларда
турли хил қизиқарли тадбирлар, байрамлар, танловлар, шунингдек, спортга, меҳнатга,
ижодий ишга, бадиий мавзуга бағишланган тадбирлар, машғулотлар, ўйинлар, сайллар,
линейкалар ва бошка тадбирлар ўтказилади. Ҳар бир тарбиявий иш ва тадбирга мос уни
тайёрлаш ва ўтказиш услуби мавжуд. Лекин, мазмунсиз услубиёт ҳам ўз-ўзидан мавжуд
ҳам бўлмайди, чунки тарбия жараёнини, энг аввало, тарбиявий ишнинг аниқ Мазмуни ва
шакли оркали амалга ошириш мўлжалланади. Шундай экан, аник тарбиявий ишнинт
таъсирчанлиги ва самарадорлиги - уларни тайёрлаш ва ўтказиш, тарбиячиларнинг ўкувчилар
билан жамоавий фаолиятни ташкил қилиш тарбиявий ишлар технологияси тизимига боғлиқ.
Одатда тарбиявий ишлар жамоавий ва ижодий табиатига эга бўлади ва мос равишда
жамоавий тарбиявий ишлар (ЖИИ) ёки жамоавий ижодий ишлар (ЖИИ) деб номланади.
ЖИИ - иш ва ўйин, ижод ва ўртоқлик, ҳаётий умид ва хурсандлик билан тўлдирилган ва
айни пайтда, асосий тарбиявий восита бўлган жараённи ташкил этиш усулидир. Тарбиявий
ишларда тарбиячилар ва ўқувчилар ўзаро ҳамкорлигининг шакллари, воситалари ва усуллари
уйғунлашиб кетади.
Do'stlaringiz bilan baham: