Сангвиниклар - сезиларли руҳий фаолликка эга бўлган, атрофда бўлаётган
воқеаларга тез муносабатини билдирувчи, таассуротларини ҳадеб ўзгаришига интилувчи,
муваффакиятсизликлар ва кўнгилсизликларни нисбатан енгил ўтказиб юборувчи, жонли,
ҳаракатчан, ифодали мимикаси ва ҳаракатлари бўлган киши сангвиник деб аталади. Улар
янги кишилар билан тез тил топишадиган, бир иш туридан иккинчи иш турига тезда
кўникадиган, бир турда бажариладиган ишларни ёқтирмайдиган, янги шароитга осонлик
билан ўрганадиган, хушчақчак, ҳаракатлари шиддатли, нутқи тез, келажакка ишонч билан
қарайдиган, сўзини аниқ ва маъноли қилиб, имо-ишоралар билан гапирадиган кишилардир.
Сангвиниклар юқори лавозимга интиладиган кишилар бўладилар.
Флегматиклар юраги кенг, барқарор интилишларга ва кайфиятларга, доимий ва чуқур
ҳис-туйғуларга эга, ҳаракатлари ва нутқи бир хил маромда бўлган, руҳий ҳолати ташқи томонда
ифода этиладиган киши флегматик деб агалади. Флегматиклар - таъсирланувчанлиги,
сустлиги билан ажралиб турадилар, бир турдаги ишдан иккинчи турдаги ишга секинлик
билап кўчадилар, фаолликлари кам, янги шароитга қийинчилик билан мослашадилар.
Флегматиклар чидамлилиги, матонати, ўзини тута билиши билан ажралиб турадилар.
Ҳаракатлари ва нутқлари суст, кўнгилсиз ҳодиса 103 берганда, осойишталикларини
бузмайдилар. Улар сабр-тоқатли, чидамли бўлиб, сўзлаганда хотиржам, ўзга шахслар билан
ҳаяжонланмай гапирадилар.
Холериклар жуда ғайратли, ишга жуда эҳтирос билан ҳиссий "портлаш" ва
кайфиятнинг кескин ўзгаришларга мойил, илдам ҳаракатлар қиладиган киши холерик дсб
аталади. Холериклар - кўтаринки руҳда ишлай оладиган, қаршиликларни енга оладиган
кишилар бўлиб, уларнинг ишлаш завқи, кайфиятнинг бузилиши биланоқ, тез ўзгариши
мумкин. Холсриклар сержаҳл, ўзини яхши кўрадиган, тез гапирадиган одамлар бўлиб, улар
бошқалардан гапининг оҳанги ўзгарувчанлиги билан ажралиб турадилар. Холерикларнинг
вазминлик даражаси худди сангвиникларникидек бўлади. Тарбиячи, гурух мураббийси ва
бошқаларга нисбатан ўзини тўғри тутади.
Меланхоликлар таъсирчан, чукур кечинмали, гап кўтара олмайдиган, аммо атрофдаги
воқеаларга унчалик эътибор бермайдиган, ўзини тўхтата оладиган ҳаракатлар қиладиган ва
секин овоз чиқарадиган кинш меланхолш дсб аталади. Меланхоликлар тез толиқадиган ва
ўзига ишонмайдиган, ташвишсиз, лекин жуда сезувчан, эҳтиёткор ва ҳушёр, ниҳоятда
аразчан, жуда оз куладиган, фаолияти суст, тортинчоқ, кам ғайрат, арзимас сабабларга кўра
кўзларидан ёш оқиб кетадиган, янги кишилар билан қийинчилик билан тил топишадиган
кишилардир. Улар қулай шароитда олдига қўйилган масалаларни муваффақиятли бажаради.
Агар ишда шароит, яъни вазият ўзгарса, қийинчилик туғилса, улар ўзларини панага олиб
туришади. Тарбиячи меланхолик ўқувчининг фаолиятидаги камчиликлари учун унга
нисбатан ёмон муносабатда бўлса, уришса, унинг руҳини тушириб юборади ва, оқибатда, бу
шахс ўз кучига шубҳа билан қарай бошлайди.
Юқорида келтирилган темпераментлар ҳакидаги маълумотлар умумий холда берилган
бўлсада, тарбиячилар ўқувчиларига нисбатан самимий муносабатда бўлишларида қўл келиши
мумкин. Лекин, рухшуносларнинг таъкидлашича, ҳар бир кишида темперамент якка тартибда
учрамайди, улар албатта бири иккинчиси билан уйғунликда учрайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |