Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат чет тиллар институти


Е. Тарбиявий ишларни ташкил этишни бошқариш



Download 1,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet121/202
Sana23.02.2022
Hajmi1,84 Mb.
#174672
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   202
Bog'liq
pedagogik texnologiyalar va pedagogik mahorat

Е. Тарбиявий ишларни ташкил этишни бошқариш. Тарбиявий ишларни амалга 
ошириш босқичида тарбиячининг масъулияти муҳимдир. Биринчидан, дастурда кўзда тутилган 
ишларни тайёрланган сценарий асосида боришига эришади, унга тузатишлар киритади, 
диспетчерлик вазифасини амалга оширади ва жараённи кузатиб боради. Иккинчидан, 
тарбиячи бутун жамоа ва айрим тарбияланувчиларни кузатиб борган ҳолда, уларда муайян 
фазилатларни ривожлантиради, бу фазилатларнинг шаклланганлик даражасини аниқлашга 
имкон беради ва тарбия соҳасида килинадиган ишларнинг стратегиясини белгилайди. 
Учинчидан, тарбиячи ташкилий ишларнинг аниқ ҳал этилишини кузатиб боради. 
Умуман, тарбиянинг бу босқичдаги бошқарув фаолияти оддий дарс мобайнидаги айни 
шундай фаолиятдан мураккаброқлиги билан фарқ килади. Бу мураккаблик тарбиявий ишни 
бошкаришда ҳисобга олиш, назорат қилиш ва кўплаб омилларга тузатишлар киритиш 
лозимлигида намоён бўлади. Бу борада мураббийнинг тарбиячи ва ташкилотчи сифатидаги 
ўрни:
-
тарбияланувчиларни ўзининг иштироки билан бўғиб қўймаслик;
-
тарбияланувчиларга ўз фикрлари ва ҳиссиётларини эркин ифодалашлари учун 
халақит бермаслик; 
-
ҳодисаларнинг ривожини диққат билан кузатиш ва унинг номақбул йўналиш олиши 
ҳамда назоратдаи чиқишига йўл қўймаслик; 
-
номакбул ҳаракатларни оқилона ва ўз вақтида тузатиш; 
-
ўтаётган жараённи сездирмасдан қайд этиб бориш; 
-
педагогик назокат билан натижаларни эълон қилиш, жамоавий муҳокама ёки яккама-
якка педагогик таҳлил килиш, ютук ва камчиликларнинг сабабларини очишларда 
белгиланади. 
Тарбиявий ишларни таҳлил қилиш мобайнида бир-бири билаи мазмунан боғлиқ бўлган 
қуйидаги саволлардан фойдаланиш мумкин: 
Тарбиявий ишларни тайёрлашнинг ва ўтказишнинг барча ҳолатлари режада ўз аксини 
топганми? 
Дастур мазмуни кўзланган мақсадга жавоб берадими? 
Тарбиявий ишларни ташкил этиш даражаси кўзланган мақсад, вазифа ва талабларга 
жавоб берадими? 
Режалаштирилган 
барча 
меъёрлар 
етарли 
даражада 
манбалар 
билан 
мустаҳкамланадими? 
Тарбиявий ишнинг қайси қисми яхшироқ амалга ошди, нима учун? 
Тарбиявий иш давомийлиги вақт нуқтаи назаридан ўзгардими? 
Ким ва нима учун муддат ўзгарди? 
8) 
Тарбиявий 
ишлар 
бир 
тизимни 
ифода 
этдими 
ёки 
қисмлари 
номигагина боғланган тўпламдан иборат бўлдими? 
9) 
Янгилик самараси сезилдими? 
Тарбиявий ишнинг ҳис-туйғулик «бўёги» унинг ғоясига жавоб бердими? 
Ишнинг сифати, ўқувчиларнинг унга муносабати қониқарлими, қайси саволлар 
уларни ўйлашга мажбур этди? 
Тарбиявий ишда иштирок этган жамоанинг ҳар қайси аъзоси қандай баҳога лойиқ? 
Уқувчиларнинг хулқи қандай эди? 
Нима учун ўқувчиларнинг айримларида у ёки бу педагогик ҳаракатга мисбатан 
қаршилик кўрсатиш аломатлари пайдо бўлди? 
Нимадан воз кечиш керак? 
Кейинги тарбиявий ишларга кандай янгиликлар қўшиш мумкин? 
Юкоридаги фикрларга тарбиявий технология йўналиши сифатида караладиган бўлса, 
у куйидаги умумий белгиларни аниклаб беради: 


131 
-
тарбиявий таъсир тарбиявий ишларнинг мажмуаси сифатида ўзида ўйинлар, тарбиявий 
суҳбатлар ва яккама-якка маслаҳатларнинг унсурларини қамраб олади; 
-
ҳар бир иш ҳар бир тарбияланувчипинг ахлоқий, ижтимоий ва бошқа фазилатларининг 
шаклланганлик даражасини компьютер оркали ташхис этиш билан бошланади; 
-
тарбиявий таъсир ташхис этиш натижаларининг фаол таҳлили ва идеал шахс билан 
қиёслаганда муайян фазилатларнинг шаклланганлик даражасига етганлигини англаш билан 
юзага келган «жамоавий қайғуриш» самараси билан кучайтирилади; 

тарбияланувчилар кишилар орасида ҳаёт учун зарур бўлган фазилатларни 
ўзлаштирадилар, ўзларини англашга ўрганадилар, ўз-ўзларини камолга етказиш йўлларини 
тасаввур киладилар; 
-
шахсий камолотга етиш дастури (ташхис этиш натижаларидан қатъий назар) яккама-
якка маслаҳатлар, тарбиявий ишларни ташкил этиш натижасида мустаҳкамланади. 

Download 1,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish