Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат чет тиллар институти


ПЕДАГОГИК ТАЪСИРДА ТАРБИЯЧИЛАРНИНГ МАҲОРАТИ



Download 1,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet124/202
Sana23.02.2022
Hajmi1,84 Mb.
#174672
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   202
Bog'liq
pedagogik texnologiyalar va pedagogik mahorat

 
ПЕДАГОГИК ТАЪСИРДА ТАРБИЯЧИЛАРНИНГ МАҲОРАТИ 
Ўқувчилар томонидан таълим муассасасида тартибнинг бузилиши тарбиячининг ҳали 
обрў-эътиборга, ўкувчиларнинг етарли ҳурматига эга эмаслигидан ҳам бўлиши мумкин. 
Тарбиячиларнинг педагогик таъсир соҳасидаги малака ва маҳоратлари, ўқувчиларда ҳайрат 


135 
уйғотади -тарбиячиларнииг обрўсини тан олишларига ва келажакда уларнинг хулқида ижобий 
ўзгаришлар шаклланишига олиб келади. 
Псдагогик таъсирнинг бундай усулидан фойдаланиш учун тарбиячилар нафақат ўз 
ишларини чуқур билишлари керак, балки бошқа сохалардан ҳам бохабар бўлишлари ҳамда 
малака ва кўникмага эга бўлишлари, бир сўз билан айтганда, ўз ишларининг устаси 
бўлишлари керак. Тарбиячиларнинг кўп сохада усталиклари ўқувчилар учун кутилмаганда 
намоён бўлса, кўринса, у ҳолда уларда таассурот янада кучаяди. 
 
МАЪНАВИЙ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ВА ЎЗ КУЧИГА ИШОНЧНИ 
МУСТАҲКАМЛАШ 
Маънавий қўллаб-қувватлаш ва ўз кучига ишончни мустаҳкамлаш - кўпрок, тортинчок, 
уятчанг, одамови ўкувчилар билан тарбиявий ишлар олиб боришда ва икки томонлама 
муносабатда бўлишда зарурий усуллардан ҳисобланади. Тортинчоқлик ва ўз кучига 
ишонмаслик ўқувчиларнина ишчанлигини пасайтиради, фаоллигига кўпинча салбий таъсир 
қилади. Ушбу усулни кўллай туриб, "тарбиячи ўқувчиларга ҳайрихоҳ ва чидамли 
муносабатда бўлади, уларнинг ижодий кучларини фаоллаштиради. Ушбу усулдан 
фойдаланиб, тарбиячи ўқувчида ўзини ҳар томонлама кўрсата олишга ўргатадиган педагогик 
ҳолатни яратади. 
Ушбу усулдан фойдаланиш учун тарбиячилар ҳар бир ўқувчида қизиқ ва бебаҳо 
хислат борлигига, уни ён-атрофдагилар ва ўкувчилар ўзларини намоён қилиш учун 
кераклилигига ишонтиришлари керак. 
Гуруҳнинг купдалик ҳаётида тарбиячи ўкувчилар томонидан ўз имкониятларини 
намойиш эта оладиган шароит яратиши керак. 
Ишончдан педагогик таъсир усули сифатида таълим-тарбия жараёнида фойдаланиш 
мумкин. Унинг моҳияти ўқувчиларга жавобгарлиги мавжуд бўлган аник ишни 
топширишдир. Ишонч ўқувчиларни қувонтиради, илҳомлантиради ва бурч ҳиссини 
уйғотади, шунингдек, уларда тартиб-интизомни, ташкилотчиликни, ташаббускорликни ва 
фаолликни мустаҳкамлайди, яъни бутун кучини тарбиячи томонидан берилган топшириқни 
бажаришга сарфлаш ҳиссини шакллантиради. Агар тарбиячилар ўкувчи ҳурматига сазовор 
бўлган бўлсалар, ишонч ўқувчининг хулқига катта таъсир кўрсатади. 
Қизиқарли фаолиятга тортиш. Тарбиячи ўқувчиларнинг ёш хусусиятларини ва 
қизиқишларини ҳисобга олган ҳолда, уларни қизиқарли фаолиятга тортишлари лозим. Бундай 
жараёнда ўқувчиларнинг қобилияти ривожланади, уларда турли яхши интилишлар туғилади. 
Фаолиятга қизиқишни йўкотмаслик учун уни ҳар доим мураккаблаштириб бориш, 
ўқувчиларда янада кўпроқ ирода, билим ва малакаларни, жавобгарлик ҳиссини оширишга 
қаратилган ишларни олиб боришни фаоллаштириши лозим. Тарбиячи ўқувчиларнинг хулқини 
кузата туриб, фаолиятнинг ўқувчи учун қизиқарли ёки қизиқарли эмаслигини аниқлаши ва 
уни секингина бошка турига ўзгартиришлари керак. Мазкур усулни кенг қўллаш учун 
тарбиячилар ўқувчиларни таълим муассасаларида доимий ташкил этиладиган тўгараклар, 
спорт секцияларига аъзо бўлишларига, турли байрамлар, тадбирларни тайёрлаш ва 
ўтказишда уларни иштирок этишларига ундашлари керак. 
Енгил койиш. Агар ўқувчининг ҳаракати тасодифий бўлса ва қасддан бўлмаса у ҳолда, 
тарбиячининг у билан ўтказадиган суҳбати дўстона руҳда ўтади. Одатда, бундай суҳбат 
вақтида шахснинг ижобий қирралари ҳам таъкидланиб ўтилади. Тарбияда енгил койиш 
усулини қўлланилиши қаттиқ жазо кутаётган ўқувчининг кўнглини кўтаради ва ўртадаги 
тангликни юмшатади. Бундай ҳолат ўқувчини ишонувчан, тарбиячининг сўзларига янада 
эътиборли бўлишга, кейинги койишларни кучлироқ қабул қила олишга ундайди. Енгил 
койишдаги жуда кўп ҳолларда фойдаланилади. Агар ўқувчи руҳан ярадор, кўнгли ярим ёки 
тортинчоқ бўлса, тарбиячининг қўпол муомаласи ўқувчидан янада узоқлашишга, шахсий 
кечинмаларига ўралиб, яккаланиб қолишига олиб келади. Майин койишнинг юмшоқ 
таъсирига қайсар ва таъби нозик ўқувчилар ҳам бўйсунадилар. 
Жазо ўқувчиларда қилган ишларига ўкиниш ва бошка қайтармаслик хоҳишини 
уйғотиши керак. Жазо ўқувчининг чидамлилигини тарбиялашда иа унинг ахлоқидаги салбий 


136 
хусусиятларини йўқотишда ёрдам беради. Ўқувчини жазолаш жараёнида тарбиячи, уларда 
уят, хижолат, ўзгариш хоҳиши каби аниқ кечинмалар бўлишини назарда тутади. 
Жазонинг қуйидаги турлари мавжуд: 
Жазо-машқ. Бундай жазо тарбияни тўғри ташкил қилишда ёрдам беради. Масалан, 
гуруҳда ўқувчиларнинг талаб даражасида бажарилмаган иавбатчилиги учун улар қайтадан, 
яъни бошқатдан навбатчилик қилдириш билан жазоланади. Айбдор ўқувчи ўз бурчини 
албатта бажариши шартлигини, шунинг учун, уни ўз вақтида ва хакқоний ўташи кераклигини 
гушунади. 
Жазо-чегаралаш. Ўқувчини қандайдир хурсандчилиқдан маҳрум қилинади, масалан: 
ўқувчи қизикарли тадбирда қатнашишдан махрум этилади. 
Жазо-танбеҳ. Таълим муассасаси раҳбарияти, тарбиячилари, жамоа томонидан 
берилган танбеҳни ўқувчилар жазо сифатида қабул қиладилар. Ўқувчилар танбеҳ эшитиб 
қолиш мумкинлигидан ўз бурчларини бажаришга, шўхликлардан ўзларини тийишга тайёр 
бўладилар. 
Жазо-шартлилик. Ьу жазо айбдорда нохуш кечинмалар уйғотади, чунки у жазоланган 
ҳисобланади ва жамоада унинг обрўсини туширишга олиб келади. Агар ўқувчи умуман 
тартибли бўлса ва жамоанипг шаънини ҳурмат қилса, бундай турдаги жазо унга ижобий 
таъсир этади. Тарбиячилар ҳамда катталарнинг ўқувчи қилмишини баҳолашда ғазабли, совуқ 
карашлари, совуқ оҳангдаги муносабатда бўлишлари ва сўзларининг ўзи кўп ўқувчилар учун 
жазо ҳисобланади. 
Педагогик таъсирнинг энг ўткир қуроли сифатида тарбиячилар жазони ҳар томонлама 
чуқур ва ҳар томонлама ўйлашлари, сўнгра уни тарбия жараёнида қўллашлари лозим. 
Тарбиячилар ўқувчининг кечинмалари ва хулқидаги ўзгаришларига қараб, танлаган 
усулларининг амалий натижасини кўрадилар. 
Огоҳлантириш. Огоҳлантиришда тарбиячилар ўқувчи хулқини ўзгартирмаса, унинг 
окибатларини очиб берадилар. Бу таъсирнинг мазмуни шундаки, тарбиячилар ўқувчида 
хавотир уйғотади ва унинг негизида нохуш оқибатларини йўқотиш хоҳишини уйғотади ва, 
бунинг оқибатида ўкувчининг хулқида жавобгарлик ҳисси уйғонади. Огоҳлантириш 
жараёнида ўқувчига айтилган сўз мазмунидан ташқари, тарбиячининг жиддий, таъсирчан, 
баъзан айтилаётган сўзнинг қаттиқ оҳанги ҳам муҳимдир. 
Юқорида биз педагогик таъсирнинг баъзи усуллари ҳақидагина тўхталдик. Тарбия 
амалиётида юқорида кайд этилган педагогик таъсирнинг бошқа усулларидан хам 
фойдаланиш мумкин. Шуни таъкидлаш керакки, мавжуд псдагогик таъсир, усулларидан 
ташқари, ҳар бир тарбиячининг педагогик тажрибасига асосланган шахсий педагогик таъсир 
усуллари ҳам бўлиши мумкин. 
Таълим муассасасининг кундалик фаолиятида тарбиячилар доимо ўқувчиларнинг 
хулқини тузатиб туришлари, шахсидаги керакли хислатлар ва табиатларидаги мавжуд 
хусусиятларини ривожлантиришлари, камчиликларини йўқотишга ҳаракат килишлари лозим. 
Бунинг учун тарбиячилар мос равишда педагогик таъсирнинг турли усулларидан 
фойдаланадилар. Бундай тарбия жараёни учун мос келадиган таъсир усулини танлаш учун 
аввалдан ҳатти-ҳаракатнинг табиати ва сабабларини, ўқувчининг руҳий ҳолатини аниқлаш 
керак, бу, ўз навбатида, ушбу ҳаракатнинг руҳий таҳлилини ўқувчи тарбияси билан боғлиқ 
ҳолда кўриб чиқишни тақозо этади. 
Педагогик ҳолат тарбиячининг мақсадига биноан тузилади. Биринчидан, тарбиячи 
қўллашга мўлжаллаган усулни амалга ошириш учун шароитларни ҳаёлан танлаши керак. 
Иккинчидан, тарбиячи ўз ҳаракатлари ва хулқини ўйлаб кўриши керак, чунки у қўйилган 
мақсадига биноан ўқувчига ва унинг ишига ўз муносабатини билдиради. 
Турли тарбиявий тадбирларни, ишларни тайёрлашда ва ўтказишда ўқувчиларнинг ёш 
хусусиятлари, шахсий фазилатлари, хоҳишлари, қизиқишлари, имконият ва шароитлари, 
қобилиятларини ҳисобга олиш билан бир қаторда, уларнинг темпераментларини ҳам ҳисобга 
олиниши ўқувчилар билан самимий муносабат ўрнатишда, уларни тушуна билишда катта 
ёрдам бериши, шунингдек, тарбиявий жараённи, тарбиявий ишларни самарали ва натижали 
бўлишига имконият яратиши мумкин. 


137 
Бунинг учун тарбиячилар ўқувчиларнинг темпераментлари ҳақида тушунча ва 
билимларга эга бўлишлари ксрак. Қуйида мавжуд тўртта темпераментлар ҳақида қисқача 
маълумот бериб ўтамиз: 

Download 1,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish