Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат чет тиллар институти


ТАРБИЯВИЙ ИШЛАР ЖАРАЁНИДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН



Download 1,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet122/202
Sana23.02.2022
Hajmi1,84 Mb.
#174672
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   202
Bog'liq
pedagogik texnologiyalar va pedagogik mahorat

 
ТАРБИЯВИЙ ИШЛАР ЖАРАЁНИДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН
ПЕДАГОГИК ТАЪСИР ЭТИШ УСУЛЛАРИ 
Тарбиячилар ўз иш фаолиятлари давомида асосий эътиборни доимий равишда 
ўқувчилар тарбияси, хулқ-атвори, тартиб-интизомига тузатишлар киритишлари, улардаги 
керакли шахсий хислатлар ва табиатларидаги қирраларни ривожлантиришлари, мавжуд 
камчиликларини бартараф қилишга каратишлари лозим. Бундай жараённи ташкил этишда 
тарбиячилар педагогик таъсирнинг турли усулларидан фойдаланишлари мумкин. 
Педагогик таъсир усули - бу аниқ педагогик ҳолатларни ташкил қилиш усулидан 
иборат бўлиб, унда маълум қонуниятлар асосида ўқувчиларнинг ижобий ишларида ўз 
камчиликларини йўқотишга ундовчи янги фикрлар ва ҳиссистлар уйғонади. 
Тарбия жараёнида зарур педагогик таъсир усулни танлаш учун ўкувчипииг ҳиссий 
ҳолати, ҳаракатининг табиати ва сабаби олдиндан аниқланиши лозим. Бу, ўз навбатида, ушбу 
ҳаракатнинг психологик таҳлили, унинг ўқувчи шахсияти билан яқин алоқасини кўриб 
чиқишни талаб қилади. 
Педагогик ҳолат тарбиячининг ижодий фикрларига биноан яратилади. Биринчидан, 
тарбиячи фойдаланишни мўлжаллаган таъсир усулини амалга ошириш учун мос шароитларни 
ҳаёлан танлаши керак. Иккинчидан, тарбиячи ўз мўлжаллаган иши ва хулқини ўқувчининг 
ҳаракатига бўлган муносабатига биноан мос равишда ўйлаб чиқиши лозим. 
Педагогик таъсирнинг ҳар бир усули ўзига хос хусусиятларига эга бўлиб, улар иккита 
унсурнинг ўзига хос бирлигидан вужудга келади: а) яратилаётган педагогик ҳолатлар 
хусусиятлари ; б) янги педагогик ҳолатга ўқувчиларда туғиладиган янги фикрлар, 
тарбиянинг янги сабаблари ва шахсий камчиликларини енгиб ўтишга асос бўладиган 
ҳиссиётлар мазмуни
Педагогик таъсир усулларини иккита гуруҳга ажратиш мумкин. 
Биринчи гуруҳ усуллари ўқувчини илҳомлантирувчи ижобий ҳиссиётлар асосида унинг 
аҳлоқ-одоби, тарбияси, тартибига ўзгаришлар киритади, булар хурсандчилик, миннатдорлик, 
тарбиячига ҳурмат, ўз кучига ишончдан иборат. 
Иккинчиси - уятчанлик, эпсизлик, ҳафсаласизлик, ўкинч, хафагарчилик, ачиниш каби 
салбий хислатларни йўқотишга ёрдам берадиган усуллардир. 
Ижодий фаолиятда нафақат ўқувчилар тарбиявий ишларининг яхши натижаларига 
эришилади, балки тарбиячиларни ўзларининг шахсий хиссиётлари ҳам ривожланади. 
Педагогик таъсир кўрсатиш усулларини кўллаш жараёнида тарбиячининг ғоявийлиги, 
табиатидаги инсонпарварлик, меҳрибонлик, сезгирлик каби, табиатнинг чидамлилик, ўз-
ўзини бошқара олиш, мақсадга интилувчанлик, тезкорлик, ташаббускорлик каби ҳиссий 
қирралари ҳамда табиатининг топкирлик, зийраклик, ақлий баркамоллик, кузатувчанлик 
каби ирода кирралари кўзга ташланади. 
Тарбиявий усулларни эгаллаш ва уларни иш жараёнида тадбиқ этиш тарбиячининг 
тарбия мақсадларини янада мақсадли ва қулай бўлишига ёрдам беради. 
Педагогик таъсир усулларидан фойдаланиш аник тамойилларга риоя қилишга 
асосланган. Бу тамойиллар сирасига қуйидагиларни киритиш мумкин: 
-
педагогик оптимизм; 


132 
-
ўкувчиларга ҳурмат; 
-
ўқувчининг руҳий ҳолатини тушуниш; 
-
ўқувчи табиатининг ташқи хусусиятлари ва сабабларини очиш; 
-
ўқувчининг тақдири билан қизикиш. 
Педагогик оптимизм. Тарбиячилар юқори оптимизм, яъни келажакка катта ишонч 
билан мустақил Узбекистон Республикасининг янги қонунларини ҳаётга тадбиқ қилмоқдалар. 
Уқувчилар шахсиятининг чексиз имкониятларига ишонган тарбиячиларнинг педагогик 
оптимизми, айниқса, турли ёшдаги турли ақлий даражадаги ўқувчиларга нисбатан, уларнинг 
дам олиш ва ўқиш коидаларини, шартларини ташкиллаштиришда яққол кўринади. 
Ўкувчиларга ҳурмат. Инсонга ҳурмат - инсонлараро муносабатларнинг асосий 
талабидир. Тарбиячининг фаолиятида ўқувчиларга ҳурмат алоҳида ўрин тутади, уларда 
ишонч, самимийлик, катталарнинг маслаҳатларига ва таклифларига мойиллик уйғотади. 
Қўполлик, ўқувчилар шахсиятига ҳурматсизлик, ўқувчиларда уларга жавобан хафагарчилик, 
ғазаб, ҳаттоки, баьзи нарсаларни атайлаб тескарисини қилишга интилишни туғдиради. 
Бундай пайтларда ўкувчилар ҳатто адолатли талабларни бажаришдан ҳам бош тортадилар. 
Тарбиячига бўлган бундай муносабат баъзан улар олиб бораётган фанга, ишга, машғулотга, 
хатто ўзи таҳсил олаётган таълим муассасасига, ўкув хонасига бўлган муносабатга кўчади. 
Ўқувчининг руҳий ҳолатини тушуниш. Ўқувчилар хулқининг бузилишини, 
тарбиясидаги салбий ўзгаришларни сезиш қийин жараён эмас. Тарбия жараёнига педагогик 
таъсир усулини тўғри танлаш учун ўкувчиларнинг тартиббузарлик сабабларини ўрганиш 
керак, чунки шахснинг турли психологик ҳолатларининг ташқи кўриниши бир хил бўлади. 
Масалан, ўқувчининг гуруҳдаги фаоллигининг сусайишининг асосий сабаблари, унинг 
инжиклиги, кўз ёшлари, уйдан чиқиб, узоқрокка кетиши ва ота-онасидан узоқда (баъзи 
ўқувчиларнипг турар жойларда) истиқомат қилишидан иборат бўлиши мумкин. 
Уқувчининг руҳий ҳолатини тушуниш учун тарбиячилар ўқувчилар шахсининг 
фазилагларини, хусусиятларини, уларнинг яшаш шароитларини билишлари ва чуқур таҳлил 
килишлари керак. Тарбиячининг кузатувчанлиги ва сезгирлиги ўкувчининг хулқида намоён 
булаётган руҳий ҳолатини тушунишга ёрдам беради. 
Уқувчи ҳаракатларининг сабаблари ва ташқи хусусиятларининг очилиши. 
Ўқувчиларнинг ҳаракатлари етакчи, тарбиячи, жамоа, атрофдаги инсонлар томонидан яхши, 
олийжаноб ёки ёмон деб баҳоланади. Тарбиячининг ўқувчига бўладиган муносабат 
(ёндашув)лари, уларнинг ҳаракатлари табиатига боғлиқ. Ўқувчи ҳаракатларини тўғри 
баҳолаш учун, ҳаракат моҳиятини, яъни ички сабабларини очпш лозим. Кўпинча ўқувчилар 
ҳаракатининг ички сабаблари ташқи кўздан яширинган бўлади, яъни ташқи томондан дарров 
кўринмайди. Уларни тарбиячи томонидан тушунишга, баъзан ўқувчининг ўзи катта ёрдам 
бериши, яъни бўлган воқеа ҳакида ўзи ҳурмат қиладиган тарбиячисига очиқ гапириб бериши 
мумкин. Тарбиячи бундай ёмоп ҳолатни келтириб чикарувчи ташқи ҳолатлардан хулк 
сабабларини ажрата олиши лозим. 
Ўқувчининг тақдирига қизикиш. Таълим муассасаларида олиб бориладиган тарбия 
мобайнида ўқувчиларнинг тақдирига қизиқиш тарбиячиларда ўқувчиларга муҳаббат ва 
улариинг тақдирига жавобгарлик ҳисси туфайли ривожланади. Тарбиячилар ҳар бир 
ўқувчининг такдири, айниқса, гуруҳ ҳаётидан қониқиш ҳосил қилмайдиган, гуруҳдошларидан 
ётсирайдиган ва гуруҳ ишларидан ўзини олиб қочадиган ўқувчилар тақдири билан 
қизиқишлари лозим. Лекин ўқувчининг тақдири билан астойдил ташвишланган ва унга ёрдам 
беришни хоҳлаган тарбиячилар ўқувчиларга мехрибонлик, уларга эътибор ва 
ғамхўрликларини кўрсатишлари учун дастлабки омадсизликдан чўчимасликлари, турли янги 
усулларни излашлари лозим. Тарбиячиларнинг кундалик фаолиятларидаги ўкувчига 
ғамхўрликлари, ҳайрихоҳлик муносабатлари ва псдагогик таъсирнинг усулларини тўғри 
танлашлари ўқувчиларда ўз тарбиячисига муҳаббат, садоқат, уларда хурсандчилик хоҳишини 
уйғотади, шунингдек, янги ижобий хислатларни ривожлантиришга ва салбий хислатларни 
йўқотишга ёрдам беради.Энди тарбиячиларнинг ўқувчиларни тарбиялаш жараёнида 
фойдаланишлари мумкин бўлган педагогик таъсир усулларидан баъзилари билан 
таништирамиз: 


133 

Download 1,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish