Ташкилотчилик заковати - бошка кишини тушуниш кобилияти, яъни унинг ички
дунёсига кира олиш, кайфиятини ва руҳий ҳолатини сезгирлик билан илғай олиш.
Фаол руҳий таъсир этиш қобилияти - бошқа кишиларга истеҳзоли кулгидан қатъий
буйруққача бўлган воситалардан фойдаланган ҳолда, таъсир кўрсата олиш.
Ташкилотчилик ишларига бўлгаи қобилият - ихтиёрий равишда ташкилотчилик
мажбуриятларини ўз маъсулиятига олиб, атрофдагилардан катъий назар, ташкилотчилик
ишларига мустакил кириша олиш.
Ташкилотчи шахсининг йўналганлиги - ташкилотчининг аҳлокий қиёфаси,
фуқаролик етуклиги ва ғоявий ҳолати.
Ташкилотчининг индивидуаллиги: шартли равишда ташкилотчи - «санъаткорлар»,
ташкилотчи «мутафаккирлар», ташкилотчи «амалиётчилар» каби турларга ажратилади.
Ташкилотчи - «санъаткорлар» бошқаларга жўшқин нутқи ва имо-ишоралари, «қалб
ҳарорати», образли суратлар билан таъсир кўрсатади. Унда орзулар, хаёллар, ҳиссий
кўтаринкилик ниҳоятда кўп бўлади.
Ташкилотчи - «мутафаккирлар» исбот этиш мантиғига, тафаккурдаги изчилликка
таянган ҳолда ҳаракат қиладилар, ишдаги қонуниятларни топишга интиладилар. Ҳодисанинг
ташқи томони иккинчи даражага суриб қўйилади. Муҳими - мазмун, мақсадга мувофиқликни
топиш, ишнинг оқилона моҳиятини кўра олиш.
Ташкилотчи - «амалиётчилар» ўзларининг намуналари билан иштиёқ уйғотишга,
қандай ишлашни исботлаш ва гапиришдан кўра уни амалда кўрсатишга интилади. Уларни
амалий «тиришқоқлик», асослилик кўпроқ тавсифлайди.
Ташкилотчиларнинг баъзиларида бундай таъсир этишнинг бир йўла уч тури ҳам
шаклланган бўлиши мумкин.
Тарбиячиларнинг касбий муҳим ахамиятга эга бўлган шахсий хислатлари:
ўқувчилар билан ишлашга, уларнинг тарбиясига ва ривожланишига қизиқиш,
ўқувчиларни тушуниш қобилиятига эга бўлиш, уларга ишониш, уларнинг фаоллик,
ҳаваскорлик, ижодий қирраларини очиш:
ташкилотчилик фаолиятига бўлган катта қизиқиш, ўз қувватини бошқаларга ўтказа
олиш, жамоавий ишларни ташкил этишда ўқувчиларга таъсир эта олиш, ўз билим ва
маҳоратини уларга бера олиш ва уларда ташаббускорлик, жавобгарлик ҳисларини
142
шакллантира олиш;
ўқувчилар жамоасида ишлашга бўлган мойиллик, катта қизикиш, ўқувчилар
жамоасини шахс шаклланишида ўта зарурлигини англаш, ўқувчиларни жамоавий ижодий
фаолият усуллари билан тарбиялашга бўлган қизиқиш;
шахснинг ижтимоий - сиёсий йўналтирилганлиги ва фаоллиги мустақил Ўзбекистон
Республикасининг ижтимоий - сиёсий ҳаётига бўлган қизиқиш ва мойиллик, сиёсий
саводхонлик - Ўзбекистон Республикасининг янги ғояларини тўғри тушуниш, таҳлил қилиш
ва ўкувчиларга тушунтира олиш;
ижод қилишга бўлган мойиллик, ўз касбининг назарий ва амалий билимларини
ижодий ишлата олиш қобилияти, иш жараёнида юзага келган масалаларни ижодий ечиш,
меҳнатга мойиллик кўрсатиш, тарбияда эскирган усуллардан воз кеча олиш, хамиша
янгиликка интилиш, иш жараёнида ижодий ҳолатда бўлиш;
ўз-ўзини бошқара олиш, сабр-тоқат, танқидий фикрларни тўғри қабул қилиш, ўз-ўзига
ўта талабчанлик, ўз-ўзини танқид қила олиш;
киришувчанлик, самимийлик, барча билан мулоқот қилишга қизиқиш, ўқувчилар
билан тезда киришиб кетиш, мулоқотда эркинлик, сезгирлик, меҳрибонлик, ҳамкорликка
интилиш;
келажакка ишонч (мақсадга етиш ва муваффақиятга ишониш, доим кўтаринки
кайфиятни сақлаш, қийин пайтларда тушкунликка тушмаслик, ўкувчиларда келажакка
ишонч уйғотиш, уларда ҳаётга ишонч муносабатини шакллантириш);
Тарбиячларига ўз фаолиятларини муваффақиятли ташкил этишлари учун уларга
шахсий хислатларидан ташқари руҳий-физиологик хусусияилар ҳам зарур. Руҳий-
физиологик хусусиятлар қаторига қуйидагиларни киритиш мумкин:
яхши соғлиқ;
жисмоний бақувватлилик, чидамлилик;
юқори даражадаги ишчанлик.
Бундан ташкари, тарбиячи конструктив, таҳлилил ва ижодий фикрлашга ҳам қодир
бўлиши мақсадга мувофиқ:
конструктив фикрлаш уларга ишни режалаштириш ва ташкил қилиш;
таҳлилий фикрлаш меҳнат жараёнини назорат қилиш ва натижасини таҳлил қилиш;
ижодий фикрлаш - иш масалаларини мустақил, қизиқарли бажариш учун лозим.
Буларнинг барчаси тарбиячидан қуйидагиларни талаб қилади:
барча янгиликни тез қабул қила олиш, ҳамда бир фаолиятдан иккинчисига, бир иш
туридан иккинчисига тез ўта олиш кобилияти;
ҳамдард бўла олиш қобилияти;
ўз эътибори ва диққатини тезлик билан бирон нарсага қарата олиш –ўткир зеҳнлилик;
имо-ишора, ҳаракатларнинг кўплиги-завқлилиги;
ҳар кандай вазиятда ҳам ўз ҳиссиётларини бошқара олиш қобилияти;
ўзини тезлик билан боса олиш - мувозанат;
ҳиссий муносабатларнинг маданий кўринишига эга бўлиш (ҳоҳолаб кулмаслик,
бақириб гапирмаслик, қўпол муомала қилмаслик, бировни камситмаслик ва ш.к.лар).
Тарбиячининг нутқий маданиятига қуйидагилар киради:
сўзлай олиш;
ўз овозини бошқара олиш;
сўз бойлиги;
нутқнинг образлилиги ва ҳаяжонлилиги;
ҳаракат жойига кўра нутқнинг табиатини тушуниш;
нутқ аппаратининг чидамлилиги;
тўғридан-тўғри, «қоғозсиз» сўзга чиқа олиш ва фикрини баён қила олиш.
Юқоридаги хусусият ва хислатлар билан бир қаторда, тарбиячига ўқувчиларнинг
нутқларига эътибор қилиш ва эшитиш бўйича ҳам яхши хотира керак: маърузалар,
буйруқлар, фармойишлар, ўқувчилар ва ҳамкасбларининг исмларини, ўқувчиларнинг юз
кўринишларини, товушларини тезлик билан ва мустаҳкам ёдда сақлаб қолиш, шеър, қўшиқ ва
ш.к.ларни ёддан билиш.
143
Тарбиячининг касбий фаолиятида педагогик маҳорат катта аҳамиятга эга, чунки у
гуруҳ ва жамоа фаолиятини тушуниш, шунингдек, ўқувчилар билан олиб бориладиган
тарбиявий ишларни шакллантиришга ёрдам беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |