142
шакллантира олиш;
ўқувчилар жамоасида ишлашга бўлган
мойиллик, катта қизикиш, ўқувчилар
жамоасини шахс шаклланишида ўта зарурлигини англаш, ўқувчиларни жамоавий ижодий
фаолият усуллари билан тарбиялашга бўлган қизиқиш;
шахснинг ижтимоий - сиёсий йўналтирилганлиги ва фаоллиги мустақил Ўзбекистон
Республикасининг ижтимоий - сиёсий ҳаётига бўлган қизиқиш ва мойиллик, сиёсий
саводхонлик - Ўзбекистон Республикасининг янги ғояларини тўғри тушуниш, таҳлил қилиш
ва ўкувчиларга тушунтира олиш;
ижод қилишга бўлган мойиллик, ўз касбининг назарий ва амалий билимларини
ижодий ишлата олиш қобилияти, иш жараёнида юзага келган масалаларни ижодий ечиш,
меҳнатга мойиллик кўрсатиш, тарбияда эскирган усуллардан воз кеча олиш, хамиша
янгиликка интилиш, иш жараёнида ижодий ҳолатда бўлиш;
ўз-ўзини бошқара олиш, сабр-тоқат, танқидий фикрларни тўғри қабул қилиш, ўз-ўзига
ўта талабчанлик, ўз-ўзини танқид қила олиш;
киришувчанлик,
самимийлик, барча билан мулоқот қилишга қизиқиш, ўқувчилар
билан тезда киришиб кетиш, мулоқотда эркинлик, сезгирлик, меҳрибонлик, ҳамкорликка
интилиш;
келажакка ишонч (мақсадга етиш ва муваффақиятга ишониш, доим кўтаринки
кайфиятни сақлаш, қийин пайтларда тушкунликка тушмаслик, ўкувчиларда
келажакка
ишонч уйғотиш, уларда ҳаётга ишонч муносабатини шакллантириш);
Тарбиячларига ўз фаолиятларини муваффақиятли ташкил этишлари учун уларга
шахсий хислатларидан ташқари руҳий-физиологик хусусияилар ҳам зарур. Руҳий-
физиологик хусусиятлар қаторига қуйидагиларни киритиш мумкин:
яхши соғлиқ;
жисмоний бақувватлилик, чидамлилик;
юқори даражадаги ишчанлик.
Бундан ташкари, тарбиячи
конструктив, таҳлилил ва ижодий фикрлашга ҳам қодир
бўлиши мақсадга мувофиқ:
конструктив фикрлаш уларга ишни режалаштириш ва ташкил қилиш;
таҳлилий фикрлаш меҳнат жараёнини назорат қилиш ва натижасини таҳлил қилиш;
ижодий фикрлаш - иш масалаларини мустақил, қизиқарли бажариш учун лозим.
Буларнинг барчаси тарбиячидан қуйидагиларни талаб қилади:
барча янгиликни тез қабул қила олиш, ҳамда бир фаолиятдан иккинчисига, бир иш
туридан иккинчисига тез ўта олиш кобилияти;
ҳамдард бўла олиш қобилияти;
ўз эътибори ва диққатини тезлик билан бирон нарсага қарата олиш –ўткир зеҳнлилик;
имо-ишора, ҳаракатларнинг кўплиги-завқлилиги;
ҳар кандай вазиятда ҳам ўз ҳиссиётларини бошқара олиш қобилияти;
ўзини тезлик билан боса олиш - мувозанат;
ҳиссий муносабатларнинг маданий кўринишига эга бўлиш (ҳоҳолаб кулмаслик,
бақириб гапирмаслик, қўпол муомала қилмаслик, бировни камситмаслик ва ш.к.лар).
Тарбиячининг
нутқий маданиятига қуйидагилар киради:
сўзлай олиш;
ўз овозини бошқара олиш;
сўз бойлиги;
нутқнинг образлилиги ва ҳаяжонлилиги;
ҳаракат жойига кўра нутқнинг
табиатини тушуниш;
нутқ аппаратининг чидамлилиги;
тўғридан-тўғри, «қоғозсиз» сўзга чиқа олиш ва фикрини баён қила олиш.
Юқоридаги хусусият ва хислатлар билан бир қаторда, тарбиячига ўқувчиларнинг
нутқларига эътибор қилиш ва эшитиш бўйича ҳам яхши хотира керак: маърузалар,
буйруқлар, фармойишлар, ўқувчилар ва ҳамкасбларининг исмларини, ўқувчиларнинг юз
кўринишларини, товушларини тезлик билан ва мустаҳкам ёдда сақлаб қолиш, шеър, қўшиқ ва
ш.к.ларни ёддан билиш.