139
қўллаб-қувватлаши керак. Тарбиячиларнинг ўкувчилар билан биргаликдаги фаолиятини
ташкил қилиш ва жамоавий ижодий ишни ўтказиш, қисқа муддатда тарбиявий ишларни олиб
бориш улардан касбий билим, педагогик маҳоратни талаб қилади. Шу сабабли, тарбиячилар
ўқувчилар билан ишланг учун аниқ малака ва хислатларга эга бўлишилари керак.
Педагогик касб ходимларига зарур бўлган шахсий хислатлар шартли равишда 3 та
гуруҳга ажратилиши мумкин:
-
бошқаларни тушуниш қобилияти билан боғлик
хислатлар;
-
бошқаларга таъсир ўтказа олишга доир хислатлар;
-
ўқувчиларга ўрнак бўла оладиган хислатлар;
Тарбиячининг шахсий хислатлари, уларнинг ўқувчилар жамоасидаги вазифалари, ўзи
ишлаётган жамоанинг ўзига хос томонлари ҳамда ўқувчиларнинг тарбияси, фаоллиги билан
аниқланади.
ТАРБИЯЧИ ИШЛАРИНИНГ МАЗМУНИ ВА ШАКЛЛАРИ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Таълим тўғриси"даги Қонуни ва
таълимни ислоҳ қилиш бўйича ҳукуматнинг кейинги қарорларида белгиланган вазифалардан
келиб чиқиб, тарбиячининг роли ўқувчилар ақли, иродаси, маънавий эҳтиёжлари, ижодий
қобилиятлари, мантиқий тафаккурининг умумий ривожланишига эришишга йўналтирилган.
Бу ишда ташаббус, ижодий изланиш, новаторлик асосий шиор ҳисобланади. Тарбиячи ҳар бир
ўқувчига унинг ўзидаги билимлар ахлоқий қадрият эканини, ўз Республикасининг келажагига
жавобгарлик ҳиссини тушуниш, ўқишга ва ўзининг кейинги фаолиятига кизиқишни тарбиялаш
учун зарур тайёргарликни бериши керак.
Таълим муассасаларининг тарбиявий амалиётида тарбиячи алоҳида ўрин тутади ва,
шубҳасиз, жуда муҳим роль ўйнайди. Тарбиячи ва ўқувчиларнинг ўзаро ҳамкорлиги тарбиявий
муносабатларни барпо этишда ҳал қилувчи омил бўлиб, у
билан бутун педагогик жамоа
фаолиятининг муваффақияти, ўкувчининг шахс сифатида ривожланиш жараёни ва ўқувчилар
жамоасининг шаклланиши, ота-оналар ҳамда таълим муассасалари орасида алоқанинг
яхшиланиши тарбиячилар олиб бораётган ишларнинг муваффақияти билан кўп жиҳатдан
боғлангандир.
Ўқувчилар гуруҳларнинг тарбиявий тизими - ўқувчилар
уюшмаси аъзоларининг
фаолияти ва тарбиясини ташкил этиш усули бўлиб, ўзида яхлит ва тартибга солинган
ҳамкорлик ҳамда шахс ва жамоа ривожига кўмак берувчи компонентлар мажмуини ифода
этади. Бу компонентлар куйидагилардан иборат:
1.
Шахс-гурух компоненти сифатида. Ўзида гуруҳларнинг
тарбиявий тизимини
ташкил этишда, бошқаришда ва ривожлантиришда иштирок этувчи ўқувчилар ва
катталарнинг:
тарбиячи;
ўкувчилар жамоаси;
ўқувчиларнинг ота-оналари;
ўкувчилар жамоасининг тарбиявий жараёни ва фаолиятида иштирок этувчи
тарбиячилар ва бошқа катта ёшлилар каби унсурлардан
ташкил топган уюшмасини
ифодалайди.
2.
Аҳамиятли-йўналишли компонент. Ўкувчилар гуруҳининг ёш хусусиятлари,
ривожланиш даражаси ҳисобга олинган, тарбиявий тизимнинг истикболи барпо этилган
мақсадли кўрсатмаларга боғлиқлик қуйидагича бўлиши мумкин:
яқиндаги - саёҳат; дискотека; туғилган
кунни нишонлаш; театрга, концертга,
кўргазмаларга бориш; саёҳат;
ўртадаги - жамоавий ижодий иш; танлов, кўрик, мусобақада ғалаба қозониш ёки
иштирок этиш; саёҳат сафари;
узоқдаги - университетдаги ўқишни муваффақиятли тугатиш, маълумотли ва тарбияли
шахс сифатида шаклланиш; университетда анъаналарни қарор топтириш ёки ўқув бинолари ва
унинг атроф ҳудудларини ободонлаштириш ишига салмоқли ҳисса қўшиш билаи савобли из
қолдириш ва ш.к. лар.
3.
Функционал-фаолиятли компонент қуйидаги унсурлардан таркиб гопади:
140
фаолиятнииг тизимли кўриниши, биргаликдаги фаолият ва мулоқотни
ташкил этиш
шакллари ва услублари;
тарбиявий тизимнинг асосий вазифалари;
гуруҳ фаолиятини педагогик ва ўзини-ўзи бошқариш жиҳатдан таъминлаш.
4.
Макон - замон компоненти қуйидаги унсурлардан ташкил топади:
ҳиссий - руҳий, маънавий - ахлоқий ва предметли - ахлоқий муҳит;
гуруҳнинг бошқа гуруҳ ва катта ёшлилар билан алоқаси ва муносабати;
гуруҳнинт таълим муассасаси тарбиявий маконида тутган ўрни ва роли;
тарбиявий тизимнинг барпо бўлиши ва ривожланиш босқичлари.
5.
Диагностик - аналитик компонент қуйидаги унсурларни ўз ичига олади:
тарбиявий тизимнинг самарадорлик мезони;
тарбиявий тизим натижаларини ўрганишнинг услублари ва усуллари;
олинган натижаларни таҳлил қилиш, баҳо бериш ҳамда изоҳлаш шакл ва йўллари.
Ўқувчилар гуруҳи фаолиятининг мазмуни ва уни ташкил этиш учун керакли
усулларни танлаш-тарбиячининг асосий вазифалари билан чамбарчас боғлиқдир
.
Ўқувчилар гуруҳи ва ўқувчилар билан яккама-якка тартибда ишлашда
тарбиячининг
роли қуйидагича бўлиши мумкин:
Do'stlaringiz bilan baham: