Зилзилаларнинг интенсивлиги зилзила пайтида, гипоцентрдаги ажралиб чиқкан энергиянинг
миқдори билан аниқланади. Зилзила энергияси миқдорини, Б.Б.Галицин формуласи билан
аниқлаш мумкин:
Еқ
p
2
·
)
(
T
A
V
×
r
(5.2)
Бу ерда: Е-зилзила энергиясини миқдори, эрг;
r - Ер қатлами юқори қисми зичлиги,
2
/см
3
;
V-
Сейсмик тўлқинларни тарқалиш тезлиги, см/сек; А-амплитуда, мм;
Т -сейсмик
тўлқинларнинг тебраниш даври, сек.
Юқорида кўрсатилган кўрсатгичлардан ташқари, зилзилаларнинг кучи билвосита кўрсатгичлар:
бино ва иншоотлардаги бузилиш даражаси, Ер юзасининг шакли ўзгариши, ер ости ва усти
сувларининг режими ўзгариши, одамлар ва ҳайвонлар сезгиси орқали ҳам аниқланиши мумкин.
+уйидаги кўрсатилган жадвалда зилзила кучига қараб, ер юзасида содир бўлаётган ўзгаришлар
келтирилган.
Жадвал 5.2
Зилзила кучига қараб Ер юзасидаги ўзгаришлар.
Зилзила кучи
(балл)
Зилзила номи
Сейсмик
тезланиш
(мм/сек)
Ер юзасидаги
ўзгаришлар
1.
Сезилмайдиган
2,5
Микросейсмик
тебраниш-лар. Фақат
сейсмик асбоб-лар
сезади.
2.
Жуда кучсиз
2-2,5
Билинар –билинмас
зилзила. Сезгир
одамларгина
сезади
3
Кучсиз
5,1 –10
Билинар –билинмас
зилзила. Тинч турган
одамларгина сезади
4
Кучлироқ
11 – 25
Ўртача зилзила Юриб
кета-ётган одамлар ҳам
сезади.
5
Анча кучли
25 – 50
Ухлаб ётган
кишилар
уйғо-ниб кетади.
6.
Кучли
51 – 100
Иморатларга бир оз
зарар етади.
7
Жуда кучли
101 – 250
Деворлар ёрилади,
ҳайкал-лар қулаб
тушади, дераза
ойналари синади
8
Вайронагарчилик
келтирадиган
251 – 500
Томдаги мўрилар,
кўчадаги ҳайкаллар
қулаб тушади. Дераза
ойналари синади
9
Харобалик
келтирадиган
500 –1000
Уйлар қулай бошлайди.
10
Фалокатли
1000-2500
Кўплаб иморат вайрон
бўлади, ер юзида катта-
катта ёриқлар пайдо
бўлади
11
Ҳалокатли
2500 –5000
Ер юзида катта-катта
ёриқлар пайдо бўлади
Бузилмаган иморат
камдан-кам қолади.
12
Катта ҳалокат,
фалокат
келтирадиган
5000
Ҳаммаёк бузилиб,
иморат-лар
бутунлай
вайрон бўлиб кетади.
Сонлар балларни ифодалаб, юқорида санаб ўтилганларни намоён бўлишлиги даражасини
белгилаб беради.
Энг кучсиз зилзила 1 балл ҳисобланиб, энг кучли офатлиси 12 баллга тўғри келади. Европада
ҳам 12 балли шкала қабул қилинган бўлиб, у ҳам юқоридаги шкалага мос келади. Зилзила кучи
шунингдек сейсмик коэффицент К оркали ҳам ифода этилиб, у сейсмик тўлқинлар тезланиши (а)
ни, оғирлик кучининг (g) нисбатига тенг.
Кқ
а
g
; (5.3)
С.В. Медведев фикрича, зилзила кучи кўп жиҳатдан сейсмик тўлқинлар тарқалаётган жинсга
боғлиқдир. Зилзиланинг турли баллари, тупроқнинг маълум тебранишига, ёки аксинча, тупроқнинг
тебраниш тезланиши маълум бир баллга тўғри келар экан. +уйидаги С.В.Медведев
томонидан
тузилган шкалани соддалаштириб келтирамиз, бунда келтирилган балларга тупроқнинг маълум
тебраниш тезланиши тўғри келади.
5.3 жадвал
Баллар
Тупроқнинг тезланиши, мм/сек
2
1
-
2
-
3
-
4
< 100
5
100-250
6
250-500
7
500-2000
8
1000-2000
9
2000-4000
10
< 4000
11
-
12
-
Зилзилаларни бино иншоотларга таъсири, уларни лойиҳалаш ва қуришда ҳисобга олишни тақазо
этади. Ҳозирда зилзилани олдиндан айтиш ва эҳтиёт чораларини кўриш мақсадида
жуда кенг
миқёсда сейсмик, муҳандислик-геологик, геофизик, тектоник, гидрохимиявий, математик усуллар
ёрдамида илмий тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. Ана шу олиб борилаётган илмий тадқиқот
ишлари натижасида СНГ ҳудуди учун айрим - айрим сейсмик микрорайонларнинг хариталари
тузилган бўлиб бу хариталар орқали, қайси минтақаларда неча балли зилзила бўлишлигини аниқ
билишингиз мумкин. Сейсмик микрорайонлар харитаси, биринчидан
зилзилани вужудга
келтирадиган «ўчоқ» - гипоцентрнинг жойлашиш ҳолатини ва зилзила содир бўладиган жой-
эпицентрда, силкинишларнинг такрорланиш характерини, интенсивлигини, жойнинг муҳандис-
геологик нуқтаи назардан шароитларини, тоғ жинсларини физик-механик хусусиятларини ўрганиш
асосида тузилади. Ўрта Осиё Республикалари минтақалари 6-9 балли зилзилала зонага киритилади.
Маълум ҳудудининг муҳандислик-геологик шароити ҳисобига сейсмик активликни ошиб кетишини
назарда тутиб 10 балл ва ундан юқори баллар белгиланиши мумкин. Юқори сейсмик ҳудудларга (8-
9 балл) - тоғли районларда, тоғ олди текисликлари ва даралар киради. Ҳамма юқорида тилга
олинган республикаларнинг паст текисликларида сейсмик куч 5-6 баллгача камаяди.
Do'stlaringiz bilan baham: