тоғ жинсларининг физик - механик хусусиятлари ўзгаради, уларда ёриқлар ҳосил бўлади, улар
кенгаяди, ғоваклиги ортиб, мустаҳкамлиги пасаяди.
Гилли жинсларда сурилишга қаршилик кучи камаяди, сиқилувчанлиги ортади. Нураш
жараёни қурилиш майдонини муҳандислик-геологик шароитини шунчалик ўзгартириб юбориши
мумкинки, бино ва иншоотларни қуришда махсус чора-тадбирлар кўришга тўғри келади.
Бинолар ва иншоотлар асосини танлашда пойдевор чуқурлиги, нурашга учрамаган жинсгача
ковланади ёки элювий ётқизиқларини махсус чоралар билан зичланса, асос сифатида ишлатса ҳам
бўлаверади. Чуқурликлардаги қияликларни нурашга учраган жинсни ҳисобга олиб тайинланади.
Нурашнинг олдини олиш ёки нурашга учраган жинсларни хоссаларини яхшилаш учун турли
тадбирлар қўлланилади:
1. Тоғ жинсларини нуратувчи таъсиридан сақловчи махсус қопламалар билан қоплаш.
2. Жинсларни таркибига турли моддаларни шимдириш йўли билан
3. Нураш агентлари (сув, ҳаво, газ ва бошқа) ни таъсирини йўқотиш.
4. Ер ҳудудларини текислаш ва оқава сувларни тартибга солиш
Тоғ жинсларини юзаларини турли материаллар-гудрон, битум, бетон, асфальтобетон, цемент
қоришмаси, гиллар билан қоплаб, улар нурашнинг хилига, чуқурлигига қараб белгиланади.
Масалан, гудрон, битум, цемент ва бошқа сунъий қопламалар сувни йўлини тўсиш учун
ишлатилади, лекин улар ҳам ҳароратнинг иссиқ-совуқ ўзгаришларидан саклай олмайди.
Жинсларни зичлигини ошириш учун уларни суюқ шиша, битум, гидрон, цемент қоришмаси,
гилтупроқлар билан шимдириш мумкин. Ер ости сувларини йўқотиш дренах (захқоп) лар қуриш
йўли билан амалга ошириш мумкин. Тош материаларни нурашдан сақлаш чоралари 2 га бўлинади:
Конструктив ва химиявий:
Конструктив чора тадбирлар турқумига тош-материаллар устига ёғин-сочинларни
тегдирмасликни таъминлаш, материал юзасини ва шаклини силлиқлаш ҳисобига тушган сувни унда
туриб қолмаслик ва ичига кирмасликни таъминлаш чоралари киради.
Химиявий чораларга эса тош материаллар сиртида зич, сув ўтказмайдиган юзалар ҳосил
қилиш ёки уни гидрофоблаш киради.
Юзаларни зичлашдаги усулларидан бири флюатлашдир. Бунда карбонатли жинслар
кремнийфторли водород кислота тузлари билан шимдирилади. Бу жараёнда қуйидаги реакция руй
беради.
2CaCo
3
+ MgSiF
6
қ2CaF
2
+MgF
2
+SiO
2
+CO
2
ва тошнинг ташқи ковакларида, сувда эримайдиган магний ва кальций фторидлар ҳосил бўлади.
Карбонат бўлмаган жинсларни олдиндан кальций тузларининг сувли эритмалари, ва масалан,
кальций хлор билан ишловдан ўтказилади.
Гидрофоблаш-деганда ғовакли тош материални гидрофоб (сувни итарувчи) моддалар билан
шимдириш тушунилади.
Бунда тош қопламанинг юзаси зичлиги ортиб, нурашга яхши чидайди. Тошларни кремний-
органик суюқликлар, полимер материаллар, парафин эритмалар ёки металл чанглари (алюминли,
рухли) билан шимдириш яхши самара беради. Тош материаллар сиртини мономерлар билан
қоплаб, сўнгра уни полимерлаш уни узоқ муддатларга чидамлилигини оширади.
Do'stlaringiz bilan baham: