бинолар лойиҳасини тузаётганда уларнинг пландаги кўриниши симметрик бўлишига ҳамда масса
ва бикирликларининг бир текисда тақсимланишга интилмок зарур. Деворлар ва рамаларни
бинонинг бўйлама ва кўндаланг ўқларига нисбатан симметрик равишда жойлаштириш лозим. Бино
ёки унинг алоҳида қисмларининг узунлиги норма орқали чекланган бўлади, чунки ортиқча
узунликка эга бўлган бинонинг айрим бўлаклари тебранишнинг турли фазаларига тушиб қолса,
сейсмик таъсир кучайиб кетади. Шу сабабли узун бинолар антисейсмик чоклар ёрдамида кичик
қисмларга (отсекларга) ажратилади. Антисейсмик чоклар ажратилган қисмларнинг бемалол
силжишига (тебранишига) имкон бермоғи лозим, акс ҳолда, қўшни қисмлар ўзаро урилиб, қаттиқ
шикастланиши мумкин. Антисеймик чоклар орасидаги масофа ҳамда биноларнинг баландлиги
қурилиш нормаларида белгилаб қўйилган. Умуман сейсмик кучлар миқдорини
камайтириш учун
бино конструкцияларининг вазнини камайтириш лозим. Бунинг учун конструкцияларни кўндаланг
кесимини мустаҳкамликка путур етказмайдиган қилиб кичрайтириш, конструкциялар учун енгил
материалдан фойдаланиш зарурдир. Бинонинг устиворлигини ошириш мақсадида, оғирлик
марказини иложи борича пастга тушириш, бунинг учун бинонинг юқори қисмларини енгил
материалдан ишлаш, оғир жиҳозларни пастки қаватларга кўчириш йўли билан эришса бўлади.
Сейсмик районларда барпо этиладиган бинолар асосий юк кўтарувчи конструкцияларнинг хилига
қараб қуйидаги гуруҳларга ажратилади.
1)
Деворлари юк кўтарувчи бинолар (ғишт ёки тош деворли. йирик блокли, йирик панелли,
яхлит бетон элементлардан ташкил топган йиғма бинолар ҳам шу группага киради.
2)
Бикр диафрагмалари ва синч оралиғи тулдиргичлари сейсмик кучларни кабул қилишда
иштирок этадиган каркасли (синчли) бинолар.
3)
Сейсмик кучларни қабул қилишда каркас ишида кам иштирок
этадиган осма панелли
каркасли бинолар, деворлари ўз оғирлигини ўзи кўтариб турадиган каркасли бинолар ҳам шу
тоифага киради.
n
/ишт деворли биноларда қўлланиладиган антисейсмик чоралар, бир томондан зилзила
жараёнида алоҳида конструктив элементларнинг биргаликда ишлашини таъмин этиш мақсадида,
улар
орасидаги
боғланишларни
кучайтиришга, иккинчи
томондан, юк
кўтарувчи
конструкцияларнинг ўзини мустаҳкамлигини оширишга қаратилган.
Ҳозирдаги кўп бўшлиқли йиғма темир-бетон ёпмалари горизонтал диафрагма ролини ўйнаб,
сейсмик кучларни юк кўтарувчи конструкцияларга (деворларга) тақсимлайди. /ишт деворли
биноларда бўйлама ва кўндаланг деворларнинг туташув ерлари, чоклари нозик жой ҳисобланиб,
икки йўналишдаги деворларни бир-биридан ажратишга интилувчи зўриқишлар шу ерларга
тўпланади. Икки йўналишдаги деворларнинг боғланишини кучайтириш мақсадида
туташув
ерларидан горизонтал чокларга сим тўр ётқизилади. Сим тўрлардан ташқари темир-бетон
антисейсмик камарлардан кенг фойдаланилади. Бундай камарлар барча бўйлама ва кўндаланг (ички
ва ташқи) деворлар бўйлаб ўтқазилиб ҳар бир қаватнинг шипи баландлигида ётқизилади; девор ва
ёпмалар билан чамбарчас боғланишни мустаҳкамлайди, деворларни ўз текислигидаги пишиқликни
оширади, ёпмаларнинг бикрлиги ва яхлитлигини ортишини таъминлайди. /ишт деворлар мўрт
материалдан ташкил топганлиги учун, зилзила кучларига бўлган қаршилиги, темир-бетон
конструкцияларига нисбатан пастроқ бўлади. Ана шунга асосланиб, ғишт деворларни тиклашда
девор орасига вертикал йўналишда темир-бетон элементлар - ўзаклар (сердечник) қуйилиб,
комплекс конструкция ҳосил қилишни мутахассислар мақсадга мувофик деб ҳисоблайдилар. Юк
кўтарувчи ғишт деворлар остига лентали пойдеворлар қуриш мақсадга мувофиқдир, агар
пойдеворлар
йирик блоклардан тикланса, у ҳолда блокларни бир-бирига тишлатишга алоҳида
эътибор бермок зарур. Сейсмик районларда ҳам пойдевор учун носейсмик районларда
қўлланиладиган материаллардан фойдаланилади. Силлиқ чағиртошлар эса, фақат 7 баллгача
мўлжалланган зоналарда баландлиги 5 м гача бўлган 1 қаватли биноларда ишлатиш мумкин. Агар
деворлар устинсимон бўлса, у ҳолда уларнинг барчаси узлуксиз темир-бетондан ишланган тўсиқ
ёрдамида ўзаро туташтирилади.
n
Йирик блокли биноларнинг сейсмик мустаҳкамлигини таъминлашга қаратилган умумий
талаблар худди ғишт бинолар учун талаблар каби бўлади. Зилзила кучларига қаршилик
кўрсатишда, барча блокларнинг бараварига ишлашини таъминловчи конструктив чоралар ҳамда
ёпмаларнинг роли бениҳоят катта.
Йирик блокли биноларнинг сейсмик мустаҳкамлигини таъминлайдиган чоралардан бири блок
қирғоқларида вертикал арматура қўллаш усулидир. Вертикал арматура учун сарбаста (перемичка)
блокларда махсус тешиклар қолдирилади. Арматура ўтказилгандан сўнг ўйилган новлар
бетонланади. Арматура каркаслари блокка маҳкамланган ушлагич (скоба) ларга пайвандланади.
n
Йирик панелли биноларнинг вазнининг енгиллиги (ғишт деворга нисбатан 1,2-2 баравар
енгил) девор материалларининг мустаҳкамлиги, юк кўтарувчи конструкцияларининг соддалиги ва
уларни планда бир маромда тарқалиши, сейсмик зоналарда ҳам кенг ишлатилишга йўл очиб
беради. Пойдеворлар яхлит ёки йиғма - бетондан ишланиб, бинонинг
остки деворлари пойдевор
ёки ер тўла деворларидан чиқиб турган арматураларга маҳкамланади. Сейсмик районларда
қўлланиладиган ташқи девор панелларининг конструкцияси бир ва уч қатламли бўлиши мумкин,
улар фазовий каркас кўринишида ишланган қўш арматура билан кучайтирилади.
n
Синчли (каркас) иморатлар Ўрта Осиёда жуда қадим замонлардан бери қўлланилиб келади.
Синчлар якка тартибли уй-жой қурилишида ёғоч материалдан ишланган. Синчларнинг
зилзилаларга яхши бардош бериши кўп марта тасдиқланди ва ҳозирда ҳам бу ғоя дадиллик билан
ишлатилмокда. Замонавий биноларда синчлар материаллари - мустаҳкам металл, темир -
бетонлардан тайёрланмоқда. Сейсмик районлар учун мўлжалланган каркас биноларнинг ҳисоблаш
ва лойиҳалаш принциплари носейсмик районлар бинолари кабидир, фарқи шундаки, сейсмик
зоналарда қад кўтарадиган бинолар, одатдагидан ташқари, сейсмик кучлар таъсирига ҳам
ҳисобланади ҳамда шунга яраша конструктив чора тадбирлар белгиланади. Бино каркаси устун
(колонна), тўсин (ригель) ва биноёпмадан ташкил топиб ўзаро маҳкам
бириктирилган ягона, бир
бутун фазовий система ҳосил қилади. Элементларининг бари ҳам вертикал, ҳам горизонтал
(сейсмик) кучларни ўзига қабул қилади. Каркаслар орасига девор урилади. Деворлар каркас ишида,
у ёки бу даражада иштирок этади. Девор конструкциясининг хилига ва уни каркас билан
бириктирилиши услубига қараб каркасли биноларнинг ҳисоблаш схемалари турлича бўлади.
Иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлиги уларни тўғри ҳисоблаш ва тўғри лойиҳалашгагина
боғлиқ бўлиб қолмай, кўп жиҳатдан қурилиш монтаж ишларининг сифатига ҳам боғлиқдир. Бино
лойиҳаси аъло даражада бажарилган бўлишига қарамай, қурилиш ишлари сифати паст бўлса, у
ҳолда бино зилзила таъсирига бардош бера олмайди. /ишт деворли биноларда юк кўтарувчи
элементларнинг мустаҳкамлиги ғишт ва қоришманинг сифатига шунингдек ғишт билан
қоришманинг бирикишига боғлиқ. Бироқ амалда кўпинча ғишт деворларнинг мустаҳкамлиги
меьёрдагидан анча паст бўлган. Масалан: Тошкент, Назарбек ва Газли зилзилаларида шикастланган
ва бузилган бино деворларнинг мустаҳкамлиги меьёрдагидан анча паст бўлган. Деворларнинг
аксариятида ғишт билан қоришма бир-бирига яхши ёпишмаган, айрим биноларда қоришманинг
сиқилишига бўлган мустаҳкамлиги 5,0 МПа ўрнига бор йўғи 1,0 - 1,5 МПа ни ташкил этган.
+урилаётган обьектлар устидан олиб борилган синовлар ғишт билан қоришманинг
бирикиши
лойиҳадагидан 4-5 марта кам эканлигини кўрсатади. Йирик блокли биноларда горизонтал чокларни
қоидага амал қилган ҳолда, бажарилиши муҳим аҳамиятга эга. Блоклар орасидаги монтаж
чокларининг сифати етарли даражада бўлмаса, устки блокларнинг остки блокларга таяниши юзаси
кичрайиб, деворнинг сиқилишга бўлган мустаҳкамлиги камайиб кетади ички ва ташқи девор
блоклари туташадиган жойга қўшимча арматура қўйилади, натижада туташманинг мустаҳкамлиги
ортади.
Темирбетон каркасли биноларнинг элементлари туташадиган жойлари пластик деформация
ҳосил қиладиган қилиб ишланиши зарур. Бино ва иншоотнинг сейсмик мустаҳкамлиги кўп
жиҳатдан иншоотнинг устидаги грунтга боғлиқдир. Агар грунтлар бўш бўлса, чўкувчан, бир
жинсли бўлмаса, сейсмик кучлар таъсирида бино бузилиши мумкин.
Бинонинг заминини мустаҳкамлаш қуйидаги усуллар билан амалга оширилиши мумкин:
грунтни шиббалаш, химиявий усуллар билан мустаҳкамлаш, цемент билан қотириш, силикатлаш,
ер ости сувлар сатҳини пасайтириш. Агар замин грунтлари носоз бўлса, у ҳолда қозиқ
пойдеворлардан фойдаланиш ёки бутун темирбетон плиталар билан қоплаш тавсия этилади.