Б.Ш.РИЗАЕВ,Б.Б.Хасанов
МУҲАНДИСЛИК ГЕОЛОГИЯСИ
фанидан
МАЬРУЗАЛАР
МАТНИ
Наманган - 2010 й
Маьруза матнида Ернинг геологик тузилиши тўғрисида
умумий тушунча, минераллар, тоғ
жинслари тўғрисида маьлумотлар келтирилган, булардан ташқари, геологик йилнома, тектоник
ҳодисалар, сейсмик районларда қурилиш ишлари, ер
ости сувлари, уларнинг ҳаракатланиш
қонуниятлари, табиий геологик ҳодисалар, муҳандислик -геологик жараёнлар баён этилган.
Саноат корхоналари ва турар жойлар учун олиб бориладиган муҳандислик-геологик қидирув
ишлари курс режасига асосан ёритилган.
Маьруза матнида шунингдек, тоғ жинсларининг физикавий механикавий хусусиятларига ҳам
тўхталиб ўтилган.
Маьруза матни Олий ўқув юртларининг қурилиш йўналиши бўйича таьлим олаётган
талабалари учун мўлжалланган бўлиб, ундан муҳандис-техник ходимлар ҳам фойдаланишлари
мумкин.
Тақризчилар:
Рахимов А.
Наманган
мухандислик -педагогика
институти доценти, техника фанлари
номзоди
Хамралиев.З
Наманган шахар курилиш ва коммунал
хужалиги
касб-хунар коллежининг катта
укитувчиси
«Бино ва саноат иншоотлари қурилиши» кафедрасида кўриб чиқилиб, чоп этишга рухсат этилган.
__ - мажлис баёни, 2010 йил ______
Наманган мухандислик- педагогика институтининг услубий кенгашида тасдиқланган.
__- мажлис баёни, 2010 йил ________ Регистрация
рақами _____
К и р и ш
Мустақилликка эришиб, юксалиш сари олға интилаётган мамлакатимиз - Ўзбекистон
Республикасининг ҳудудларида
бири - биридан чиройли бинолар, саноат корхоналари, муҳандислик
иншоотлари қад кўтармоқда. Мамлакатимиз иқтисодиётини ўстиришда
чет эл инвестицияларини
кириб келиши сабабли кўплаб бинолар ва саноат иншоотлари жаҳон андозаларига жавоб бера
оладиган даражада қайта қурилмоқда. Табиийки иншоотларнинг мустаҳкамлиги, чидамлилиги,
бино қурилаётган майдоннинг геологик тузилишига кўп жиҳатдан боғлиқ бўлади.
Геология юнонча сўз бўлиб, ўзбек
тилида гео-ер, логос-фан маъноларини бериб, ернинг
қаттиқ қатламлари ҳақидаги фандир. Геологлар - ернинг қаттиқ қисми бўлган литосферани ташкил
этувчи тоғ жинсларини ўрганиш билан бир қаторда, ундаги бўладиган жараёнларни текширади.
Геологиядан олган билимларимиз халқ хўжалигининг турли соҳаларида қўл келмоқда. Нефт, газ,
маъданлар ва бошқа фойдали қазилмаларни қидириб топиб, қазиб чиқариш шулар жумласидандир.
Геология фанининг
ривожланиб бориши билан, унда турли илмий йўналишлар мустақил бўлиб,
ажралиб чиқа бошлади. Геология ҳозирги тараққиёт даврида қуйидаги фанлар билан узвий
боғлангандир.