Мавзу 12. Мобил алоқа панелли антенналарининг конструкцияси ва характеристикалари
Тор ЙД ва юқори ФИК ҳосил қилиш учун кўп миқдордаги тебраткичлар тизимидан фойдаланиш керак. Бундай тизим мавжуд ва у антенна панжаралари деб номланади. Антенна панжаралари икки турга бўлинади:
1). Кўндаланг нурлатувчи АП.
2). Бўйлама нурлатувчи АП.
Антенна панжаралари
= 0 - -2 -3 … … …
Агар панжара тебратгичлари бир хил фазага эга бўлса, бундай панжаралар синфаз антенналар деб аталади. Тенг амплитудали ток билан қўзғатилувчи, n - та йўналтирилмаган тебратгичлардан ташкил топган, бир-биридан d- узоқликда жойлашган, чизиқли тизим эквидистант тенг амплитудали панжара деб аталади.
ОАВ ва ОАС дан қуйидаги ифода хосил бўлади:
Ф
Ф
Ф
Антенна панжаралари
ЙД қайта кўпайтириш теореммаси
Агар антенна панжарасидаги барча нурлатгичлар бир хил элементлардан ташкил топган, бир-биридан тенг масофа узоқликда жойлашган бўлиб, манбадан бир хил таъминланса, у ҳолда тизимнинг ЙХ битта элементнинг тизим кўпайтувчисига кўпайтмаси орқали аниқланади.
Нолли нурланиш йўналиши
бунда N=1,2,3
Максимал нурланиш йўналиши
Синфазпанжаранинг ярим ва тўлиқ қувват бўйича ЙД кенглиги, ён баргчаларнинг сатхини аниқлаш
Синфаз панжаранинг ЙД тўлқин узунлигининг камайиши, тебратгичлар сони ва улар орасидаги масофанинг ортиши билан торайиб боради. Агар тизимдаги тебртгичлар сонини камайтирилиб, улар орасидаги масофани оширилиб nd муносабат сақлаб қолинса бош баргчанинг кенглиги ўзгармайди, аммо ён баргчаларнинг сатҳи ортиб кетади. Тебратгичлар орасидаги масофа d≤0.5λ да ён баргчалар сатҳи ўзгармайди, лекин тебратгичлар сонининг ортиши тизимни мураккаблаштириб юборади. Шу сабабли йўналмаган ёки ярим тўлқинли тебратгичлар орасидаги масофа 0.5 λ, бир тўлқинли тебратгичлар учун λ тенг қилиб танланади.
Ўқ бўйича нурлатувчи антенна панжаралари
Ўқ бўйича нурлатувчи амплитудаси тенг тақсимланган чизиқли панжарани кўриб чиқамиз. Ушбу амплитудадаги ҳар бир тебратгичнинг ўқлари ўзаро параллел бўлиб, панжара ўқи бўйлаб максимал интенсивлик билан нурлатади (х ўқи).
Антенна элементларидаги ток фазалари φ ни мос келувчи фаза ўзгартиргичлар ёрдамида амалга ошириш мумкин. Бироқ бундай антеннанинг манба билан таъминлаш схемаси жуда мураккаблашиб кетади. Шу сабабли антенна элементларини югурма тўлқин ёрдамида кетма-кет антенна бошидан охирига томон маълум бир белгиланган фаза тезлиги билан қўзғатиш қулайроқ. Бунда ҳар бир кейинги тебратгичнинг аввалги тебратгичдан ток фазаси бўйича га ортда қолади.
Бунда, d1–тебратгичлар орасидаги масофа;
ß=ω/v=kc/v – фаза коэффициенти;
с/v – сусайиш коэффициенти.
Ўқ бўйича нурлатувчи АП нинг Е текисликдаги йўналганлик тавсифи:
Ўқ бўйича нурлатувчи АП нинг Н текисликдаги йўналганлик тавсифи:
Югурма тўлқин антеннналарининг 3 та иш режими мавжуд:
Антенна узунлиги оптимал узунликдан ортиши билан ён баргчаларнинг сатҳи ортади ва ЙК камайишни бошлайди. Агар антеннанинг қисқартириш коэффициентининг қиймати бирдан фарқ қилса, унинг оптимал узунлиги ҳам камаяди. Бу эса ўз навбатида унинг ЙК камайишига олиб келади.