Б. Ш. Ризаев,Б. Б. Хасанов муҳандислик геологияси



Download 1,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/52
Sana23.02.2022
Hajmi1,13 Mb.
#170089
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   52
Bog'liq
muhandislik geologiyasi

Химиявий таркиби. Тоза сув табиатдаги моддаларни эритадиган яхши эритувчидир. Унда
қаттиқ, суюқ ва газ ҳолатидаги моддалар эрийди. Табиатдаги ҳар қандай сув, у ер остида ёки ер
устидами тоғ жинслари билан бирлашганда, ўз таркибига химиявий элементларни эритиб олади.
Уларнинг минерал қисмини белгиловчи асосий элэментлар - карбонат, сульфат, хлор, кальций,
магний, натрий тузларидир. Газлардан кислород, азот, углерод, водород ҳисобланади.
Техникавий мақсадларда, таъминотда, суғоришда ва қурилишда ишлатиладиган сувнинг
қаттиқлиги, кислота, ишқорли хусусияти ва агрессивлиги муҳим хосса бўлиб ҳисобланади.
Сувнинг қаттиқлиги деганда унинг таркибидаги кальций ва магний тузлари миқдорига
айтилади. Сувнинг қаттиқлиги 2 хил: умумий ва доимий қаттиқликларга бўлинади.
Умумий қаттиқлик сувдаги калций ва магнийнинг тузларининг умумий миқдорини
белгилайди. Карбонатни қаттиқлиги - калций ва магний карбонатлари тузлари миқдорини
ифодалайди.
Сувни қайнатиш чоғида бу сувларнинг бир қисми чўкма ҳолига тушади.
+аттиқлиги буйича сувларни қуйидаги турларга бўлинади:
Жуда юмшоқ сув - қаттиқлиги 1,5 мг/экв
Юмшок сув - қаттиқлиги 1,5...3 мг/экв
Ўртача қаттиқ сув - қаттиқлиги 3...6 мг/экв
+аттиқ сув - қаттиқлиги 6...9 мг/экв
Жуда қаттиқ - қаттиқлиги 9 мг/экв дан кўп.
Сувнинг кислота – ишқорлик хоссалари рH символи орқали белгиланиб, водород ионининг
тескари қиймати логарифмисига тенгдир, яъни рHқlg [H
+
]. Нейтрал сув учун [H
+
] қ [ОH] қ 10
–7
г/моль, яъни рНқ7
РН
< 7 бўлса сув нордон, РН > 7 бўлса сув ишқорли бўлади.
Сувнинг агрессивлиги деганда - уни металл, темирбетон ва бетон қурилмаларини емириш
хусусиятига айтилади. Агрессивликнинг бир неча тури бор: карбонкислотали, ишқорли,
умумкислотали, сульфатли, магнезиал, кислородли.
Карбонкислотали ва ишқорли агрессивлик, бетон таркибидаги кальций карбонат (СaCO
3
) ва
кальций гидрооксидни (Ca(OH)
2
) ни эритиш туфайли емиради. Сульфатли агрессивлик ҳосил
бўлиши сабаби, сувда SO
4
2-
ионининг кўп миқдорда тўпланишидир.


Сульфатли сув, бетон таркибига кириб унинг таркибидаги оҳакли бирикмалар билан
реакцияга киришиб, бетон таркибида (CaSO
4
.2H
2
O) гипс кристалларини ҳосил қилади. Бу
кристалларнинг ҳажми ортиб бетон деворчаларини емиради. Сульфатли сув таркибида SO
4
2-
иони
2500 мг/л гача бўлса, бундай сув оддий цементни емирмайди. Сулфатга турғун цементлар, ушбу
кўрсатгичнинг 400 мг/л дан кўп бўлмаган миқдорида емирилмайди.
Магнезиал агрессивлик - сув таркибида магний миқдори 2500 мг/л дан кўп бўлган
миқдордагина рўй беради. Магнезиал
емирилишда ҳам бетон ғовакчалари
деворларида зўриқишлар ҳосил бўлиб,
уни бузилишга олиб келади.

Download 1,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish