Мамлакатимизда ер ости сувлари кўп бўлиб, ичимлик сув учун ковланган 3000дан ортиқ
бурғ қудуқ ишлатилмоқда.
Гидрогеологик қидирув ишлари натижасида бурғ қудуқ қазиладиган жойларнинг ва
қазиладиган бурғ қудуқларининг лойиҳаси тузилади.
+удуқлар қазилгач, махсус асбоб ёрдамида грунт
сувининг ётиш чуқурлиги аниқланади (7.4 ва 7.5 расмлар).
Харитага қурилиш районидаги сувли ҳамма бурғ қудуқлари
туширилади. Бу маьлумотларга асосланиб, гидроизогипс ва
грунт сувларининг тарқалиш чуқурлиги хариталари тузилади.
+удуқлардаги сувларнинг сатҳини, абсолют
бир хил
баландлигини бирлаштирган чизиқ-гидроизогипс чизиқлари
деб аталади. Гидроизогипс чизиқлари ораси 0,5...1 м қилиб
олинади. Гидроизогипс чизиқлари йиғиндиси гидроизогипс
харитасини ҳосил қилади (7.6-расм). Грунт
сувларининг
оқими гидроизогипс чизиғига ҳар
доим перпендикуляр
бўлади, чунки грунт сувлари юқори абсолют белгидан пастки
абсолют белгига қараб ҳаракатланади.
Муҳандислик геологик масалаларни ечишда гидроизогипс
харитаси асосий ҳужжат бўлиб хизмат килади. Гидроизогипс
харитасидан грунт сувлар оқимини исталган жойдаги
йўналишини гидроизогипс чизиғига перпендикуляр ўтказиб
аниқлаш мумкин: харита масштаби бўйича бир гидроизогипс
баландлигидан, иккинчи гидроизогипс баландлигини айириб, улар орасидаги масофага бўлсак, ер
ости суви оқимининг қалинлигини аниқлаш мумкин.
Ер юзасининг баландлигидан, гидроизогипс чизиги сатҳини айирсак ер ости сувининг ётиш
чуқурлигини аниқлаймиз.
Грунт сувлари ўзига хос бўлган режимда ўзгариб туради. Вақт давомида грунт сувларининг
сатҳи, сарфи, химиявий таркиби, ҳарорати ва бошқа хоссаларининг ўзгариб
туриши бунга
мисолдир. Юқоридаги ўзгаришлар йил, мавсум, ой ва ҳатто бир кунда ҳам рўй бериши мумкин
Ўзгаришларни катта фарқ
килишлиги, грунт сувларининг ер
юзасига
яқинлигига,
таъминланиш ва сарф бўлиш
соҳасининг узоқ, яқинлигига ҳам
боғлиқдир. Грунт сувларининг
айниқса
ҳарорати
ва
сатҳи
ўзгаришга кўпроқ мойил бўлади.
Унинг
сатҳларида
фарқлар
баъзи
ҳолларда
бир
неча
метрларга
етади. Грунт
сувларининг режимига жуда кўп
омиллар: ётиш
шароити,
таъминланиши, сув алмашиши
таъсир
этади. Улардан
энг
асосийлари
сув
тўпланадиган
муҳит, иқлим, релъеф
ва
инсонларнинг фаолиятларидир.
Грунт сувларининг режимини
билиш катта амалий аҳмиятга
эгадир. Бунинг учун махсус режим
ўрганувчи
станциялар тузилиб,
улар ер ости сувлари режимининг
7.6 – расм. Гидроизогипс харитаси:
1 – горизонтал чизи=; 2 –гидроизогипс
чизи=и; 3 – ер ости
сувлари
о=имииннг йыналиши.
7.7 - расм. Артезиан сувининг ер юзасига чи=иши.
Ёй ( мульдасимон) шаклда босимли сувли горизонтининг
ётиши, а
1
а ва бб
1
- сувли горизонтнинг ер юзасига чи=иши
.7.8 - расм. Босимли сувнинг пьезометрик юзаси:
Н - пьезометрик сатщ ылчами, m- сувли =атлам =алинлиги,
АА - пьезометрик сатщ.
қонуниятларини, уларни келтириб чиқарувчи омилларини ва сунъий аралашиш йўли билан,
режимидаги ўзгаришларни олдиндан айтиб бериш масалаларини ўрганади.
Do'stlaringiz bilan baham: