Б. Ш. Ризаев,Б. Б. Хасанов муҳандислик геологияси


 Муҳандислик-геологик қидирув ишларининг турлари ва усуллари



Download 1,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/52
Sana23.02.2022
Hajmi1,13 Mb.
#170089
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   52
Bog'liq
muhandislik geologiyasi

9.2. Муҳандислик-геологик қидирув ишларининг турлари ва усуллари.
Муҳандислик - геологик қидирув ишлари: 1. Тайёргарлик, 2. Дала, 3.Лаборатория, 4. Камерал
босқичларга бўлинади.
Тайёргарлик ишлари ТИЛ босқичи даврида бажарилади. Улар вазифасига қурилиш
лойиҳаланаётган районнинг табиий шароити тўғрисида материал йиғиш, бу маълумотлар асосида


ТИЛ босқичи учун ахборотли ҳисобот тузиш ва лойиҳалашни кейинги босқичини асослаш учун
муҳандислик - геологик қидирув ишларини дастурини тузишдан иборат. Районнинг табиий
шароити тўғрисидаги маълумотнинг биринчи манбалари, чоп этилган мақола ва монографиялар,
турли ишлаб чиқариш ташкилотлари ва илмий - текшириш институтларининг архивларидаги ва
фондларидаги ҳисоботлари ҳисобланади. Бу материалларни ўрганиш чоғида танланган майдоннинг
муҳандислик - геологик хусусиятини характерловчи материаллар тўпланади (ёзув ишлар, харита,
графиклар, қирқимлар).
Ушбу районда қурилган ва эксплуатация қилинаётган иншоотларни тўғрисидаги маълумотлар
ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлиши мумкин. Тўпланган материаллар асосида ТИЛ учун ҳисобот
тузилади ва муҳандислик - геологик қидирув ишлари дастури ишлаб чиқилади.
9.3 Дала ишлари.
Дала ишлари деб районда ёки лойиҳа қилинаётган қурилиш майдонида бевосита олиб
борилаётган ҳамма иш турлари киради. Улар комплекс муҳандислик - геологик съёмка қидирув
(разведка), геофизикавий ва стационар ишлардан иборат. Комплекс муҳандислик – геологик
съёмка, геологик тузилишни, физикавий - географик ва гидрогеологик шароитларни, геодинамик
жараёнларни ва жинсларнинг физикавий-механикавий хусусиятларини комплекс тадқиқот қилишни
қамраб олади.
Дала материалларини, лаборатория текширишлар натижаларини умумлаштириш камерал даври
жараёнида ўтказилади ва муҳандислик-геологик ҳисобот хариталари, геологик қирқимлар тузилади.
Муҳандислик-геологик съёмкага шу жойнинг геологик харитаси асос килиб олинади. Муҳандислик
- геологик съёмканинг масштаби майдоннинг катта-кичиклигига, иншоотнинг конструкцияси ва
жойларнинг муҳандислик-геологик шароитига боғлиқ. Шу сабабли съёмканинг масштаби, асосан 3
хил бўлади: 1. Майда масштабли съёмка (1:500000-1:1000000), 2.Ўрта масштабли съёмка (1:200000-
1:50000), 3. Йирик масштабли съёмка ( 1:50000-1:5000).
Муҳандислик-геологик съёмка ишларининг натижалари муҳандислик-геологик хариталарда ўз
ифодасини топади. Муҳандислик - геологик тадқиқотлар охирида муҳандислик - геологик
хариталари тузилади. +урилиш районларининг муҳандислик - геологик шароити қуйидагиларга
боғлиқ бўлади: геологик тузилиш, геоморфологик тузилиш, гидрогеологик шароит ва физикавий -
геологик жараёнлар, қурилиш материаллари, сейсмик шароит.
Муҳандислик-геологик хариталар ўз жойига қараб, қуйидаги турларга бўлинади:
Умумий масштабдаги (1:500000 ва ундан майда )
Обзорий масштабдаги (1:500000 - 1:200000)
Cхематик масштабдаги (1:10000 - 1:25000)
Мукаммал масштабдаги (1:2000 - 1:5000) муҳандислик - геологик хариталар. Бу масштабдаги
муҳандислик - геологик хариталардан лойиҳалаш ишларида, ҳар хил мақсадларда фойдаланилади.

Download 1,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish