Б. Ш. Ризаев,Б. Б. Хасанов муҳандислик геологияси


Режа: 1. Муҳандислик - геологик қидирув ишларининг вазифалари ва усуллари



Download 1,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/52
Sana23.02.2022
Hajmi1,13 Mb.
#170089
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   52
Bog'liq
muhandislik geologiyasi

Режа:
1. Муҳандислик - геологик қидирув ишларининг вазифалари ва усуллари.
2. Муҳандислик-геологик қидирув ишларининг турлари ва усуллари.
3. Дала ишлари.
4. Муҳандислик - геологик қидирув ишларида қўлланиладиган геофизикавий
текшириш усуллари.
5. Саноат қурилишида муҳандислик - геологик қидириш ишлари.
6. Лаборатория ва камерал ишлар
7. Геологик хариталар ва геологик қирқимлар
8. Муҳандислик геологик ҳисобот
9.1. Муҳандислик - геологик қидирув ишларининг вазифалари ва усуллари.
Бино ва иншоотларни лойиҳалашда ҳар бир районнинг табиий хусусиятларини ҳисобга олиш
лозимдир. Муҳандислик - геологик қидирув ишлари қурилиш майдонини муҳандислик - геологик
нуқтаи - назардан асослаш учун олиб борилади. Фақатгина муҳандислик - геологик шароитларни
пухта ҳисобга олишгина, лойиҳаланаётган бинонинг жойланиши, унинг ўлчамлари, пойдевор
7.18 – расм. Горизонтал дренлар:
а – очи= зовур; б – ёпи= зовур; 1 – зовур трубаси; 2 – фильтрловчи материал; 3 – фильтрловчи
материални са=ловчи гилли грун


конструкциялари ва бошқа элементларини, қурилаётган иншоотга турли геодинамик
жараёнларнинг салбий таъсирини, қурилиш муддати ва харажатларни ошиб кетишини баҳолаш ва
исботлашга имкон беради. +урилиш участкаларида муҳандислик - қидирув ишларини олиб бориш
учун даставвал лойиҳа тузиш лозим. Лойиҳа дастурида муҳандислик - геологик қидирув ишларида
кўзда тутилаётган асосий мақсад геологик, геоморфологик, гидрогеологик шароитларни, табиий
геологик, муҳандислик-геологик жараёнларни, тоғ жинсларини хоссаларини ўрганишдан иборат.
Муҳандислик - геологик қидирув ишлари натижаси таҳлили асосида қурилиш учун муҳандислик-
геологик нуқтаи - назардан майдон, (трасса, участка) танланади. Муҳандислик - геологик қидирув
ишлари мажмуасига қурилиш майдонининг муҳандислик - геологик шароитига таъсир этувчи
кўплаб табиий омиллар киради: физикавий-географик хусусияти, рельеф шакли, уларни ҳосил
бўлиш омиллари, Ер юзасининг мутлоқ баландлиги, юзали сув ҳавзалари ( кўл, сув омбори).
Геологик тузилишлар - ҳосил бўлиш шароити, таркиби, тоғ жинслари (грунтлар) ётиш
шароити, уларни дарзбардошлиги, тектоника хусусиятлари, геодинамик ҳодисалар, уларни ҳосил
бўлиш сабаблари, омилларни иншоот турғунлигига таъсири.
Гидрогеологик шароитлар-грунт сувларини жойлашиш чуқурлиги, уларни режими,
минераллашганлик даражаси.
Грунтларни физикавий - механикавий хусусиятлари.
Грунтни қурилиш материали сифатида баҳоси.
Муҳандислик - геологик қидирув ишларининг вазифаси ва умумий кўзланган мақсади турли
муҳандислик иншоотлари учун умумийдир. Аммо иншоотнинг турига қараб, муҳандислик -
геологик қидирув ишлари йўналиши ва кўринишлари маълум хусусий характерга эга бўлиши
мумкин.
Ҳар қандай қурилиш лойиҳаси бир неча босқичларда олиб борилади:
Техникавий – иқтисодий доклад.
Лойиҳавий топшириқларни тузиш.
Техникавий лойиҳани ишлаб чиқиш
Охирги икки босқич одатда - техникавий - ишчи лойиҳалашга мужассамланади. ТИЛ -
босқичида - архив, фонд ва адабиёт материалларини табиий шароит ҳақидаги маълумот асосида
қурилишни техникавий имконияти, иқтисодий ва экологик жиҳатлари кўриб чикилади. Бу босқичда
махсус муҳандислик - геологик қидирув ишлари камдан - кам олиб борилади. Одатда махсус
муҳандислик - геологик қидирув ишлари йирик иншоотлар қуришда ёки мураккаб табиий
шароитларда олиб борилади.
Муҳандислик - геологик қидирув ишларининг лойиҳавий топшириқ қисми, ТИЛ босқичида
кўзда тутилган «танловли» участкаларда бажарилади. Ишдан мақсад энг мақбул муҳандислик -
геологик шароитли майдонни танлаб олишдир. Муҳандислик - геологик қидирув ишлари
маълумотлари асосида, лойиҳалашнинг бу босқичида иншоотнинг асосий ёрдамчи элементларни
жойлаштиришни, пойдеворнинг тури ва конструкциясини танлаб олишлари, ер ишларини ишлаб
чиқариш технологиясини энг рационал усулларини танлаб олишлари мумкин. Бу босқичда дала
муҳандис-геологик қидирув ишлари ўтказилиб, асосийси, муҳандис - геологик съёмкадир.
Техникавий ва техникавий - иш лойиҳавий босқичда муҳандислик - геологик қидирув ишлари
тугалланган танланган учаскада олиб борилиб, фақат иншоот чегараси ҳудудларида олиб борилади.
Асосий эътибор грунтларнинг физикавий - механик хусусиятларини ўрганишга қаратилган бўлиб,
бундан кўзланган мақсад иншоотнинг, қия жойларни турғунлигини ҳисоблашдир. Улардан
ташқари, ишчи чизмаси босқичида, бу даврда бошланаётган қурилиш жараёнида келиб чиқадиган
муҳандислик-геологик масалаларига аниқликлар киритилади.

Download 1,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish