Б. Ш. Ризаев,Б. Б. Хасанов муҳандислик геологияси


 +атламлараро ер ости сувлари



Download 1,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/52
Sana23.02.2022
Hajmi1,13 Mb.
#170089
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   52
Bog'liq
muhandislik geologiyasi

7.4. +атламлараро ер ости сувлари.
+атламлараро сувлар иккита сув ўтказмайдиган қатлам ичида жойлашган бўлиб,
юқорисидагиси унинг томи ва пастки қатлам асоси бўлиб ҳисобланади. Бундай сувлар босимли ва
босимсиз бўлиши мумкин. Босимли сувлар сув ўтказувчи қатламнинг ҳаммасини тўлдириб туради.
Уларнинг тўйиниш соҳаси сувли қатламнинг ер юзасига чиққан жойи ҳисобланади. Сувнинг
босимлиги пъезометрик сатҳ билан характерланади. Босимли сувларнинг тўйиниш соҳаси
тарқалиши соҳаси билан мос келмайди. Шунинг учун босимли сув қатламларига сув ер юзасига
чиқадиган майдондан кўпинча ўнлаб ва ҳатто юзлаб километр узоқдан сизиб келади.
Босимли сувлар икки турга ажратилиши мумкин: фонтан бўлиб отилиб чиқадиган босимли
сувлар (7.7-расм) ва отилмасдан чиқадиган босимли сувлар (7.8-расм), отилмасдан чиқадиган
босимли сувлар субартезиан сувлари деб аталади. Артезиан термини Франциядаги Артуа
вилоятининг номидан келиб чиқиб, қадимда бу вилоят Артезия деб аталар эди. 1126 йилда бу
вилоятда ковланган қудуқдан катта босимли сув отилиб чиққан эди. Шундай буён отилиб чиқувчи
сув олиш учун ковланадиган қудуқлар артезиан қудуқлари деб аталади.
Артезиан сувлари тўйинадиган соҳа бу ерлардан фойдаланиладиган жойга нисбатан тамомила
бошқача баландликка бўлиши мумкин (7.8-расм)
Артезиан ҳавзасининг сув билан тўлиб турадиган қисми манба деб аталади. +удуқ ковланганда
ҳавза сувининг сатҳи қудуқ оғзидан ҳам юқори кўтариладиган қисми босимли қисм дейилади.
Артезиан босимли сув ресурслари сарф бўладиган қисми бўшалувчи қисм деб аталади. Артезиан
сувлари тўйинадиган, йиғиладиган, шунингдек оқиб чикадиган жойлар артезиан сувлари ҳавзасини
ташкил қилади. (7.9-расм). Бизнинг Республикамиздаги Сирдарё, Амударё ва Устюрт артезиан
ҳавзалари ва бошқалари бунга мисол бўла олади. Сирдарё артезиан ҳавзаси Фарғона, Тошкент
олди, Чимкент, +изилқум, Орол яқини ҳавзалари ва бошқаларга бўлинади.
Бу артезиан ҳавзалари атрофида сувли бир қанча
горизонт бўлиб, улар ўзига хос хусусиятлари билан бир –
бири билан фарқ қилади. Масалан, Фарғона артезиан
ҳавзаси атрофида йигирмага яқин сувли горизонт
борлиги аниқланган. Шу билан бирга, сувли горизонтлар
катта (3500 м гача) чуқурликда жойлашган бўлишига
қарамай босим кучи ниҳоятда катта бўлганлигидан
мураккаб насос қурилмалар ишлатишни талаб этмайди,
чунки кўп ҳолларда сув қудуқдан ўзи отилиб чиқиб,
фонтанлар ҳосил қилади. Бурғ қудуқлар орқали сувли
горизонт очилганда сувнинг сатҳи кўтарилади. Сувнинг
босимли 
эканлигини
пъезометрик сатҳ белгилайди.
Пъезометрик сатҳнинг доимий
ва нисбий баландлиги бўлади.
Бир 
хил 
абсолют
баландликка 
эга 
бўлган
пъезометрик 
сатҳларни
бирлаштирувчи 
чизиқ
гидроизопьезлар дейилади.
Босимли сувлар тўйиниш
соҳасидан узоқ йўлни ўтиб, тоғ
жинслари билан узоқ вақт
контактда бўлганлиги сабабли,
7.9
7.9- расм. =атламларнинг моноклиналь
ётишидаги артезиан суви:
1–тыйиниш манбаи; 2–сув тысар =атлам-
лар; 3–сувли =атлам; 4–фонтан сувли бур\
=
уду=
лар
; 5–босимнинг баландлиги; 6–
пьезометрик юза.
7.10 – расм. Артезиан щавзанинг =ир=ими:
1 – сув ытказмайдиган =атлам; 2 – тупро= суви; 3 – грунт суви; 4 – дарё; 5 –
було=; 6 – =атламлар орасидаги пастга тушувчи ер ости суви; 7 – =атламлар
орасидаги кытарилувчи ер ости суви; 8 – сув ытказмайдиган =атлам.


грунт сувларига қараганда кўпроқ минераллашган бўлади.
Ўзбекистон минерал сувларининг шифобахшлик хусусиятларини ўрганиш, улардан жуда кўп
касалликларни даволашда муваффақият билан қўлланилмоқда. Ҳозирги вақтда минерал сув
манбалари базасида бир неча сиҳатгоҳлар қурилгандир. Андижон вилоятидаги Жанубий Оламушук
ва Полвонтош шифохоналари, Сурхондарьё вилоятидаги Жайронхона ишфохоналари, Фарғона
вилоятидаги Чимён шифохонаси, Наманган вилоятидаги Чортоқ шифохоналари шулар
жумласидандир. Тошкент яқинидаги артезиан ҳавзасининг минерал сувларидан ошқозон, ичак,
жигар касалликларини, моддалар алмашинушига хос ва бошқа касалликларни даволашда
муваффақият билан фойдаланилмоқда. Тошкент ва Фарғона минерал сувлари Республикамиздаги
энг яхши ичиладиган сув сифатида ҳаммага манзур бўлмоқда.

Download 1,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish