Лёссимон жинсларнинг улар остидаги оҳакли-чиғаноқтошлар билан алоқаси туфайли ҳосил
бўладиган Коваклилар характерлидир. Коваклар баъзан бир неча метрларгача боради. Бундай
ғорларнинг ривожланиши, кўпинча бинолар ва ер ости тармоқларининг бузилиб, ер юзасини
қулаши оқибатида бўлади.
Шуни таъкидлаш лозимки, лёссимон жинсларда суффозия фақатгина котактларда ривожланмасдан
ўзида «гилли» ёки «лёссли корст» деб номланувчи ҳодисага сабаб бўлади.
Коваклар ер қазилишидаги йўлларда фильтрланаётган сувнинг турбулентли оқими таъсирида
кенгайиб боради. Жинс емирилади ва унинг ўринда коваклар ҳосил бўлади. Механик ва химиявий
суффозия ер усти яқинида гидродинамик шароитни табиий ва сунъий равишда ўзгариши-ер ости ва
ер усти сувлар сатҳининг ўзгариши, сув тортиб чиқариш, дренаштиридаги депрессия воронкалари
шаклланишида фаол кўринди.
Суффозия жараёнлари дарё водийларининг ён бағирликларида, сув омборлари қирғоқларида, ёғин
сувларининг кескин тушиши ёки ортиқча сувни чиқариб юборишда, грунт сувларини ер тагидан
чиқиш жойларида, шунингдек суғориладиган майдонларида кўплаб келиб чиқади. +урилишда
чуқурликлар қияликларида суффозия жараёнидаги зарралар оқизилиб чиқиши натижасида, ернинг
усти ўпирилиб тушиши, воронкалар ҳосил бўлиши, сурилишлар келиб чиқиши мумкин.
Химиявий суффозия узоқ вақт давом этиб, фақатгина карбонат жинсларнигина ва осон эрийдиган
моддаларни эритибгина қолмай, балки кремнеземни эритади. Жинсларин узоқ вақт кўплаб
миқдорда эриши оқибатида химиявий суффозия, карст жараёнига айланиб кетади.
Сувни ўтказадиган ёки ўтказиши мумкин бўлган жинсларин текширганда, уларни суффозияга
қобилиятини текшириб кўриш лозим бўлади. Шуни назарда тутиш керакки жинсларда паст
гидродинамик босимда фақатгина сув сизиб ўтиши мумкин. Босим ортиб борган сари суффозия
бошланади, босим янада шиддатлироқ бўлса-плўвунлар ҳосил бўлади. Ана шу жинсларни аниқлаш
учун суффозия бошланадиган критик ва сув босимлари ўлчанади. Тажриба ишларини дала
шароитида ёки лаборатория шароитида аниқланади.
Суффозия ҳодисалари бино ва иншоотларнинг турғунлигига салбий таъсир кўрсатади. Суффозия
ҳодисасига қарши барча чора-тадбирлар билан курашмоқ лозимдир. Ҳамма кўриладиган чора-
тадбирлардан мақсад-сув фильтрланиб, сизиб ўтишини тўхтатишдир. Буни турли усуллар билан
амалга оширилади: атмосфера ёғин сувларини оқим йўналишини тартибга солиш ва ер устини нам
ўтқазмайдиган қилиб ҳимоя қилиш, ер ости сувларини чиқиш жойларини зичлантириб беркитиш
ёки қум тўлатиш, жинсни сувсизлантириш учун дрепаж қуриш, ёки сув сизиб ўтиш тезлигини
камайтириш, суффозияга учраган жинсларни силикатлантириб, цементлаб ёки лойли қоришмалар
билан зичлаш, пойдеворларни маҳсус турлари, масалан қозиқли пойдевор қўллашдир.
Иншоотларни лойиҳалаш ва қуришда бажариладиган муҳандислик -геологик ишларда
суффозия ҳодисасини ўрганиш учун тоғ жинсларини гранулометрик таркибини, хар-хиллигини,
фильтрланиш оқими тезлигини, оқим градиентини, суффозия учраган тоғ жинсларининг физикавий
- химиявий хоссаларини, гранулометрик ва минералогик таркибини, сувда осон эрийдиган
тузларнинг ётиши, ғоваклилиги, сув ўтказувчанлиги ва бошқа хоссаларини назарда тутиш керак.
Суффозиянинг олдини олиш чораларидан бири унга учрайдиган жой қатламларини ер ости ва
атмосфера ёғинларидан сақлашдир. Шу мақсадда очик лотоклар ётқизилади. Ер ости сувларини
тартибга солиш, йўналишини ўзгартириш учун очиқ ёки ёпиқ зовурлар қазилади. Ер ости сувлари
ҳаракатини камайтириш мақсадида, сувли қатламларга суюқ шиша, цемент қоришмалари ёки гилли
қоришмалар юборилади.
Do'stlaringiz bilan baham: