Б. Ш. Ризаев,Б. Б. Хасанов муҳандислик геологияси



Download 1,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/52
Sana23.02.2022
Hajmi1,13 Mb.
#170089
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   52
Bog'liq
muhandislik geologiyasi

6.7. Пливун


Таркибида чанг зарраси кўп бўлган сувга тўйинган майда гилли жинсларга пливунлар дейилади.
Улар тўртламчи ва шу давргача бўлган жинслар ичида ва айниқса лёсслар ва лёссимон тупроқларда
кўп тарқалгандир. Бу ҳодисага қурувчилар котлован қазишда, каналлар қазишда, темир йўл
тўшамасини қуришда, метро линияларини қазишда дуч келишади. Одатда пливунларнинг
кўпчилиги дарё ўзанларида ва биринчи қайир устки террасаларида турли қалинликда учрайди.
Пливунларда тиксотропия хусусияти мавжудлиги туфайли, ташқи механик куч таъсирида бирдан
суюқ аталага айланиб, шахта деворларидан, метро деворларидан, иморат котловани қирғоқларидан,
тоғ ён бағирликларидан оқиб чиқа бошлайди. Пливун ҳодисаси сабабли иншоотларнинг
мустаҳкамлиги пасаяди, тоғ ён бағирликларида чўкишлар, сурилишлар ҳосил бўлади. Кўпинча
пливунлар туфайли қумлар зичлиги ортади, натижада ҳажми кичрайиб, ер усти чўкади. Бу эса шу
жойдаги қурилишга катта зарар етказади.
Пливун ҳодисаси икки турга: сохта пливун ва ҳақиқий пливун ҳодисасига бўлинади.
Сохта пливунлар - структуравий боғланмаган, қумли ва шағалли ётқизиқларда кузатилади.
Сохта пливун ҳодисаси сабаби - қумли қатламлардаги гидродинамик босимни вужудга келишидир.
Гидродинамик босим ошган сари қум зарраларини ўраб олган сув қатлами ошиб бориб, бунинг
таъсирида қумлар орасидаги ишқаланиш йўқолади, пировардида, ҳаракатга кела бошлайди. Озгина
ташқаридан динамик куч таъсир этиши билан бу қум массаси силжий бошлайди.
Ҳақиқий пливун ҳодисаси қумлок ва қумоқ жинсларда учрайди. Ҳақиқий пливун жинс
суюлгандан сўнг ҳам анча вақтгача шу ҳолатда туради, жинслардаги намлик тўла намлик сиғими
миқдоридан кам бўлганда, суюқланади. Жинсни суюлиб, оқишига сабаб - бу унинг таркибидаги
физикавий боғланган сув бўлиб, уни ажратиш анча қийин. Пливунлар турли тебранишлар, динамик
зарбаларга сезгир бўлади. Шу сабабли кузатиш марказидан узоқ бўлган жойларда ҳам иншоотларга
хавф туғдириши мумкин. +урилишда пливунларга қарши кураш чоралари 5 гуруҳга бўлинади.
1. +урилиш майдонидаги пливунларни сунъий равишда қотириш. Бу усул ўз навбатида 3 га
бўлинади:
а) котловандаги сувни махсус насослар билан чиқариб олинади.
б) суюқланувчи қатламлар устидан фильтрлар қоқилади. +оқилган фильтрни бир қисми пливун
орасида бўлса, бошқа қисми унинг остидаги қатламда бўлади. Бунда пливун сув фильтрлар орқали
остки қатламларга ўтиб кетади. Бу усул пливуннинг фильтрланиш коэффициентининг қиймати
бирдан кичик бўлганда қўлланилади.
в) нина фильтрлар орқали пливунга ток юбориб, консистенцияси ўзгартирилади. Бунинг учун
бир - биридан маълум масофада жойлашадиган қилиб, электродлар қоқилиб, уларга ўзгармас ток
юборилади. Бу усул фильтрланиш коэффициентининг қиймати 0,2 дан кичик бўлмаган гил ва
лёссимон жинслар учун қўлланилади.
2. Пливунларнинг шпунт ёрдамида тўсиб кўйиш.
Бунинг учун бино ёки иншоот пойдевори ўрни очилиб, котлован қазишдан аввал атрофи бўйлаб
4 - 5 метргача чуқурликгача ёғоч, темир-бетон, металл устунларни қоқиб киритилиб девор ҳосил
килинади (6.10- расм)
3.Пливунларни музлатиб куйиш усули
қўлланганда, қумнинг мустахкамлиги
вақтинча ортади. Бунинг учун котлован
атрофига 
махсус 
мослама 
билан
совутилган CaCl
2
-эритмаси босим остида
юбориб турилади. Эритманинг котлован
атрофида айланишидан жинслар - 20
0
С
дан - 40
0
С гача музлайди. Бу котлован
атрофида сув ўтказмайдиган музлаган
қатлам ҳосил бўлишини таьминлайди.
4. Пливун таркибидаги сувни ҳаво
билан сиқиб чиқариш. Бунинг учун
6.10 расм. Котлован атрофига œрнатилган
шпунтли деворлар.


пливун устига кессон ўрнатилиб, унинг ичига 0,25 Мпа ҳаво босими берилади. Босим таъсиридан
пливунлар таркибидаги сув, ҳаво билан ҳар томонга тарқалиб, у сувсизланиш натижасида
суюқланишдан тўхтайди. Шундан сўнг қотган пливунни бемалол қазиб олиш мумкин бўлади. Бу
усулнинг камчилиги, уни катта майдонларга тарқалган пливунларда ишлатиб бўлмаслигидадир.
5. Пливунларнинг ичига суюлтирилган шиша моддасини юбориш усули – силикатлаш деб
аталади. Бунинг учун бурғ қудуқлари қазилиб, қум қатламлар ичига трубалар орқали суюқ шиша ва
суюқ кальций хлорид юборилади. Эритмалар қум қатламига шимилиб, уни қаттик тоғ жинсига
айлантиради. Ушбу усул анча қимматлилигига қарамасдан, жуда самарали натижаларни беради.

Download 1,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish