4.5. Тоғ жинсларининг ёшини аниқлаш
Ер қобиғини узоқ давом этган геологик тараққиёти тарихини ойдинлаштиришда тоғ жинслари ,
уларнинг ётиш шакллари, таркиблари ва улардаги органик ҳаётнинг қолдиқлари муҳим роль
уйнайди. Тоғ жинсларини тўла ўрганиш орқали, ер қобиғининг геохронологик шкаласи ишлаб
чиқилган бўлиб, унда ер қобиғининг тарихий тараққиёти жараёни вақтини ва кетма - кетлигини
геологик йил ҳисобида кўрсатилган. Ер қобиғининг геохронологияси Ердаги органик ҳаёт ва ер
қобиғининг маълум бир тараққиёти босқичлари даврлари кетма - кетликлар йиғиндисидан
тузилгандир. Геохронологик бўлиниш нисбий ва абсолют бўлади.
Нисбий геохронология - тоғ жинси қатламларининг энг олдин пайдо бўлганини аниқлаш учун
қатламлардаги ўсимлик ва хайвон қолдиқларини топиб, уларнинг бирини иккинчисига таққослаб
кўрилади. Энг оддий хайвонлар ва ўсимликлар қолдиги бор пастки қатлам ундан юқорида ётувчи
қатламга нисбатан кекса ҳисобланади. +атламларнинг олдин ёки кейин ҳосил бўлганлигини -
стратиграфия деб аталади.
Стратиграфияда петрографикавий ва палентологик услублар мавжуддир.
Петрографикавий усул - Тоғ жинсларининг ҳосил бўлиши структураси ва химиявий -
минералогик таркибини ўрганиш асос қилиб олинган. Бу кўринишларнинг ўхшашлиги турли
ҳудудлардан геологик қирқимлар (қалинликлар) ўзаро таққослаб кўрилади. Тоғ жинсларини нисбий
ёшини аниқлаш энг ишончли усули - палеонтологик усул бўлиб, унда қатламлар орасидаги органик
ҳаёт қолдиқлари текширилиб, таққослаб курилади. Ердаги органик ҳаёт кетма - кет ва қайтарилмас,
оддийдан - мураккаблик томон тараққий қилиб борган. Айрим организмлар гурухи, катта
ҳудудларда лекин қиска геологик муддатда яшашган. Мана шу гурух организмлар, бир - биридан
анча узоқда жойлашган тоғ жинсларини нисбий ёшини аниқлашда асосий қазилмалар бўлиб
ҳисобланади. Органик қолдиқларни текшириш натижасида тоғ жинслари қатламларининг энг
олдин пайдо бўлганлари ва ундан кейин ҳосил бўлганлари аниқланади ва геохронологик жадвал
тузилади:
Ётқизиклар
Вақтлар
Группа
Эр
Система
Давр
Бўлим
Эпоха
Ярус
Аср
Ер қобиғи тарихидаги ётқизиклар ва вақтлар Ердаги тарихий воқеаларнинг асосий табиий
босқичларни кетма - кет қамраб олади. Геохронология жадвалига кирган эралар, даврлар, эпохалар
номи бир жойнинг, тоғ ахолиси номи билан аталган, ёки тоғ жинсининг таркибига мослаб
қўйилган. Масалан; палеозой эраси номи 1838 йилда, А.С Сэджвик томонидан, мезозой ва
кайнозой эраларининг номи 1840 йилда Д. Филипс томонидан берилган.
Энг қатта стратиграфик бирликлар группа ва системалардир. Системалар ўз навбатида
бўлимларга бўлинади (қуйи, ўрта, юқори), бўлимлар эса маҳаллий ном билан аталувчи ярусларга
бўлинади. Масалан; Республикамизда тўртламчи системани геохронологик ва стратиграфик
бўлиниши қуйидагичадир: +уйи тўртламчи - Нанай (Q
1
); ўрта тўртламчи -Тошкент (Q
2
); юқори
тўртламчи - очиққўрикли (голодостепская) (Q
3
) ва замонавий - Сирдарё (Q
4
). Геохронологик
бирликлар, стратиграфик ётқизиқлар каби номланади
Do'stlaringiz bilan baham: |