Б. Ш. Ризаев,Б. Б. Хасанов муҳандислик геологияси


Гилли жинсларнинг пластиклик сонига қараб классификацияси



Download 1,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/52
Sana23.02.2022
Hajmi1,13 Mb.
#170089
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   52
Bog'liq
muhandislik geologiyasi

Гилли жинсларнинг пластиклик сонига қараб классификацияси
(В.В.Охотиндан)
Класс
Жинснинг
пластиклик
характеристикаси
Пластиклик
сони
Жинснинг
номи
I
Юқори
пластиклик
17
Гил
II
Ўртача
пластиклик
17-7
+умлоқ тупроқ
III
Кам пластик
7
+умоқ тупроқ
IV
Пластикмас
0
+ум
+умоқ ва қумлоқ тупроқнинг қурилиш хоссалари лёссимон тоғ жинслариникига яқин. Лёсс
ва лёссимон тоғ жинслари Ўрта-Осиё территориясининг 78% ини қоплаган бўлиб, улар асосан тоғ
ён бағирларида, текисликларда тарқалган.
+урилиш ишлари, қишлоқ хўжалик майдонлари шу тоғ жинслари тарқалган ерларда олиб
борилади. Шунинг учун бу тоғ жинсларининг ҳосил бўлиши, уларнинг физика-механика хоссалари
устида VI бобда мукаммал тўхталиб ўтамиз.
n
Химиявий чўкиндилар - Тоғ жинсларини нураб, сувда эриб, сув билан бирга кетиб, ундан
чўкма ҳолида ажралиб ҳосил бўлади. Улар муҳитнинг шароитини ўзгариши, турли таркибли
эритмаларни ўзаро таъсири ва буғланиш (гипс, ангидрит, магнезит, доломит, оҳакли туфлар)
маҳсулидир.
n
Органик ётқизиқлар - ўсимликлар (фитогенлар) ва ҳайвонот дунёси (зоогенлар)
қолдиқларининг ўзгаришидан ҳосил бўлган жинслардир. Кўплаб денгизда яшовчи организмлар
ҳаёти мобайнида ўзларининг скелетлари, чиғаноқлари, тош қобиқлари учун сувдан кальций
тузларини, эриган қумтупроқни ўзлаштириб оладилар, ҳалок бўлганларидан сўнг ҳавзалар тубига
тушиб, зичлашиб органик жинсларининг қатламли қолдиқларини ташкил этадилар. +урилиш
мақсадлари учун мел (бўр), оҳактошнинг турли кўринишлари, диатомит ва трепеллар ишлатилади.
4.2.Чўкинди тоғ жинсларининг химиявий ва минералогик таркиби.
+урилиш мақсадларида ишлатилаётган чўкинди тоғ жинслари кўпинча қуйидаги химиявий
таркибга эга бўлади: Аморф ва кристалл кўринишдаги қумтупроқ (сувли ва сувсиз),
алюмосиликатлар (асосан сувлилари), карбонатлар (сувсизлари), сульфатлар (сувли ва сувсиз). Ана
шу бирикмалардан қурилишда ишлатиладиган чўкинди тоғ жинсларининг асосий минераллари
ҳосил бўлади: кварц, опал, каолинит, кальцит, магнезит, доломит, гипс, ангидрит.
n
Кварц (кристалли қумтупроқ) - нурашга чидамлиги сабабли химиявий ўзгаришсиз қолиб,
кўплаб чўкинди тоғ жинсларини таркибига киради (қумлар, қумтошлар, гилтупроқлар). Аморф
ҳолатида опал - минерали кўринишида учрайди.
n
Опал (SiO
2
× nH
2
O) - кварцга нисбатан бўшроқ, зичлиги- 1900-2500 кг/м
3
ва мустаҳкамлиги
камроқдир. Опал - жуда майда заррали ва ички тузилиши кўп майда ғовакчалардан ташкил топгани
сабабли кальций гидрооксид ва оксидлар билан шиддатли реакцияга киришади. Аморфли
қумтупроқнинг бу хоссаси аралаш минерал боғловчи моддалар ишлаб чиқаришда кенг ишлатилади.
n
Каолинит (Al
2
O
3
×2SiO
2
×2H
2
O) - алюминийнинг сувли силикатлари бўлиб, дала шпатлари ва
слюдаларнинг парчаланишдан ҳосил бўлади. Ранги бегона аралашмалар бўлмаса оқ рангда бўлади,
зичлиги - 2600 кг/м
3
, қаттиқлиги - 1га тенг. Каолинит ва Al
2
O
3
nSiO
2
×mH
2
O турдаги сувли
алюмосилиқатлар гилларни ҳосил қилувчи асосий минераллардир. Улар оҳактошлар, қумтошлар,
гипслар ва бошқа чўкинди жинслар таркибига аралашган бўлади. Уларнинг тоғ жинсларнинг
таркибида бўлишлиги, совуқбардошлиги ва сувбардошлигини камайтиради.


n
Кальцит (CaCO
3
) - 3 йўналишли мукаммал бирикувга эга. Зичлиги 2700 кг/м
3
, қаттиқлиги - 3
га тенг. Кальцит кислоталарда эрийди, сувда оз эрийди - (0,03
2
/л). Оҳактошлар таркибида энг кўп
тарқалган минерал ранги оқ, кулранг, баъзан тиниқ рангда бўлади.
n
Магнезит (MgCO
3
) - зичлиги 2900-3100 кг/м
3
, қаттиқлиги 3,5-4,5 га тенг. Кальцитга кўра
табиатда кам тарқалган.
n
Доломит (CaCO
3
MgCO
3
) - физикавий хоссалари жиҳатидан кальцитга яқин туради,
қаттиқлиги 3,5 - 4, зичлиги 2900 кг/м
3
га тенг, мустаҳкамлиги юқори. Ранги аралашмалар борлигига
қараб, оқдан тўқ кул ранггача ўзгаради. Оҳактошлар ва бошқа чўкинди жинслар таркибида учрайди.
n
Гипс (CàSO
4
. 2H
2
O) - кристалл тузилишли минерал бўлиб, кристаллари - донадор,
устунсимон, пластинкасимон, нинасимон ва толали тузилишга эга бўлиши мумкин. Ранги оқ
бўлсада, аралашмалар борлигига қараб ранги ўзгариб боради. Бир хил йўналишли бирикишга эга.
Гипснинг зичлиги - 2300 кг/м
3
, қаттиқлиги - 2 га тенг бўлиб, сувда осонгина эрийди. Гипс тоғ
жинсини ташкил этади.
n
Ангидрит ((CàSO
4
) - Гипснинг сувсиз кўриниши бўлиб, шу номдаги жинсни ташкил этади.
Зичлиги 2900-3000 кг/м
3
, қаттиқлиги 3 - 3,5 га тенг.

Download 1,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish