4.4.Метаморфик тоғ жинслари ва уларнинг қурилиш хоссалари
Мураккаб физик - химиявий жараёнларнинг тоғ жинсларига таъсир натижасида уларнинг
ўзгариши - метаморфизм деб аталади. Метаморфик тоғ жинслари магматик ва чўкинди тоғ
жинсларининг структураси ҳамда минералогик ва кўпинча химиявий таркибининг юқори
температура босим, магматик газ ва сув, химиявий моддалар таъсири остида ўзгаришдан ҳосил
бўлган. Ер пўстлоғида содир бўладиган метаморфизм процесси қуйидаги асосий турларга
бўлинади:
1.
Динамометаморфизм - ер шарининг дислокация жараёни тарқалган ҳудудларида кўп
тарқалган. Бунда тоғ жинслари юқори ҳарорат ва кучли босим таъсирида, ўз текстураси ва минерал
таркибини ўзгартиради.
2.
Контактли метаморфизм - тоғ жинслари қизиган магма ва ундан чиққан маҳсулотлар билан
бевосита тегиб турган жойида юқори ҳарорат таъсири натижасида ўзгаришидан ҳосил бўлади. Бу
ернинг чуқурроқ қисмларида содир бўладиган метаморфизмнинг бошқа турларидан фарқ қилиб,
кучсиз босим остида содир бўлади. Бу ҳодиса натижасида оҳактошдан мармар ва кўмирдан графит
ҳосил бўлади. Гидротермал шароитда, яъни иссиқ сувли эритма таъсирида хлоратланиш ва
серпентинлашиш содир бўлади.
3.
Регионал метаморфизм - катта босим ва юқори ҳарорат таъсирида, ер пўстлоғининг чуқур
қисмида катта майдонда содир бўлади. Бу метаморфизмнинг пастки зоналарида тоғ жинслари
зичлашади ва цементлашади. Масалан; юқорида ётувчи қатламларнинг босими, температура
таъсирида гиллар - гилли сланецларга, юмшок қумлар - зич қумларга айланади. Ернинг чуқур
қисмларида ҳарорат ва босимнинг юқори даражадаги таъсири оқибатида, зичланган тоғ жинслари
яна қайтадан кристалланиб уларнинг структураси ва таркиби ўзгаради. Ана шундай шароитларда
кристалли сланецлар ҳосил бўлади.
4.
Пневмогидротермал метаморфизм - магманинг юқорига ҳаракат қилиб, интрузив тоғ
жинсларини ҳосил қилган пайтда ундан ажралган юқори температура ва босимга эга бўлган газлар
ҳамда суюқ эритмалар таъсирида магматик, эффузив ва интрузив жинсларнинг ўзгаришидан ҳосил
бўлади. Бу жараён пневматолит ёки гидротермал метаморфизм деб аталади.
Метаморфик тоғ жинсларининг минералогик таркиби, кўпинча магматик ва чўкинди тоғ
жинсларининг айнан ўзларидир. Метаморфик жинсларнинг текстураси - сланцли (гнейслар, гилли
сланецлар) ёки массивли (мармар, қумтош). Сланецли тузилиш бир томонлама босим таъсирида
шакли ўзгарган жинслар учун характерлидир. Ушбу метаморфик тоғ жинсларининг сланецли
тузилишига параллел бўлган йўналиш бўйича қурилиш хоссалари, масалан; совуқбардошлиги,
мустаҳкамлиги пасайиши мумкин. Массивли (залворли) текстура - ҳар томонлама босим остида
ҳосил бўладиган жинслар учун характерли бўлиб, бунда керакли чўкинди тоғ жинси қайта
кристалланиш ва зичланиш оқибатида яхлит, тузилишга эга бўлади. Бундай жинслар ўзи ҳосил
бўлган чўкинди тоғ жинсларига кўра, юқори зичликка эга бўлади.
+урилишда метаморфик тоғ жинсларидан:
Гнейслар, гилли сланецлар, мармарлар ва кварцитлар ишлатилади.
n
Гнейслар - минерал таркибига кўра гранит типидаги жинсларга ўхшаш. Сланецли тузилиши
бўлгани сабабли узоқка чидамайди. +урилишда уларни кўпрок пойдеворга тош плитка ўрнида,
тротуарларга териш учун, канал қирғоқларини кошинлашда ишлатилади.
n
Гилли сланецлар - Гиллардан ташкил топган типик сланецли метаморфик тоғ жинси бўлиб,
ранги қора ёки кулранг қорамтир. Гилли сланецлар сувда ивимайди, сув билан аралашиб кетмайди,
нурашга қарши яхши бардош беради, осонгина юпқа варақачаларга (3...10мм) ажралиб, томга
ёпиладиган материал сифатида ишлатилади.
n
Мармарлар - Оҳактошлардан ҳосил бўлиб, кальцит минералларининг пухта бирикишидан,
баъзан доломит, марганецли, темирли ва углерод бирикмалар билан аралашиб, уларга турлича ранг
беради. Аралашмалар бир текисда тарқалмаганлигидан мармарлар ранг - баранг жилоларда
товланиб ажойиб кўриниш беради. Мармарларнинг зичлиги анча юқори - 2900 кг/м
3
гача, сув
шимувчанлиги 0,7% гача, сиқилишга бўлган мустаҳкамлиги -300 МПа гача, қаттиқлиги -3 га тенг.
Мармарларга ишлов бериш осон, уларни юпқа плиталарга қирқиб ажратиш мумкин. Мармарлардан
биноларнинг ички қисмидаги деворларга қоплама материал, зинапоя саҳнларида, устунларда,
қоплама материал сифатида ишлатилади. Мармарнинг синиқлари эса сувоқчиликда пардозбоп
қурилиш материали сифатида ишлатилади. Биноларнинг ташқи қисмларида кўпчилик турдаги
оҳактошларни ишлатиш ярамайди, чунки ташқи об - ҳаво таъсиридан (сув, олтингугурт гази, иссиқ-
совук) мармар юзасининг жилоси бузилади, кўзга ташланиб турадиган даражада емирилади (ранги
ўзгаради, ғовак, ғадир-будир бўлиб қолади).
-
+умтошлар (кварцитлар) - қумларнинг зичланиб, кўриниши ўзгарган жинсдир. У зич
тузилишли, кварцли цемент билан цементланган, қайта кристалланган кварцдан иборат. Ташқи
кўринишидан - оқ, қизил, тўқ олча ранг бўлади, зичлиги - юқори, 2700 кг/м
3
атрофида, сув
шимувчанлиги 0,2% дан кичик, сиқилишга бўлган мустаҳкамлиги- 400 МПа гача, қаттиқлиги 7 га
тенг бўлиб, узоқка чидайди. +умтошлар ташқи юзаларни пухта қопламалаш учун, кўприкларнинг
фермалари остида, чақиқтош ўрнида, шунингдек динасли ўтга чидамли материаллар сифатида
ишлатилади
Do'stlaringiz bilan baham: |