Режа:
1.Тоғ жинслари ҳақида умумий маълумот.
2. Магматик тоғ жинслари ва уларнинг қурилиш хоссалари.
3.1.Тоғ жинслари ҳақида умумий маълумот.
Ер қобиғининг қалин қатламларини ҳосил этган бир ёки
бир неча минералдан ташкил
топган табиий бирикмалар - т о ғ ж и н с л а р и - деб юритилади. Бир хил минераллардан ташкил
топган тоғ жинслари - мономинераллар деб аталади. Масалан - қумтош фақатгина қумдан иборат.
Табиатдаги кенг тарқалган тоғ жинслари полиминералли (кўп минералли) бўлиб, масалан, гранит
тоғ жинси таркибига дала шпати, слюда, кварц минераллари киради. Тоғ
жинслари ернинг ички
қисмида ва сиртида бўлиб турадиган турли геологик жараёнлар маҳсулидир.
Тоғ жинслари ҳосил бўлиш шароитига кўра 3 турга бўлинади: магматик, чўкинди,
метаморфик бўлиб, булар ҳам ўз навбатида гуруҳчаларга бўлинади.
Магматик (отқинди) тоғ жинслари - магманинг - силикатли суюқ қизиган эритмани ер
бағрида ёки юзасига чиқиб қотиб қолишидан ҳосил бўлади. Бошқа тоғ жинсларининг ҳаммаси
магматик тоғ жинсларидан турли йўллар билан ҳосил бўлади.
Чўкинди жинсларни шаклланишига қуруқликда ва сув ҳавзаларида содир бўлган химиявий,
физикавий ва биологик жараёнлар сабаб бўлади.
Метаморфик (шакли ўзгарган) жинслар эса магматик, чўкинди жинсларнинг юқори ҳарорат
ва босим таъсирида ўзгаришидан ҳосил бўлган.
Ер қобиғида магматик тоғ жинслари энг кўп тарқалган (95%)бўлиб, чўкинди ва метаморфик
жинслар эса 5% ташкил этади. Тоғ жинслари ҳосил бўлиш шароитига қараб бир-биридан минерал
таркиби, структураси (тузилиши) ва текстураси билан фарқ қилади.
Структура деганда минерал агрегатларининг ўлчамлари, сони, шакли ва тоғ
жинсининг
ички тузилиши тушунилади. Тоғ жинсларининг структураси 3 ҳил кўринишда бўлади; кристалли,
нокристалли ва аралашли структура.
Кристалл кўринишидаги структура тоғ жинси ва уни ташкил этган минералнинг бир
вақтнинг ўзида ҳосил бўлишида намоён бўлади. Бу кристалли кўриниш магматик, метаморфик ва
баъзи бир чўкинди тоғ жинслари учун характерлидир.
Нокристал структурали тоғ жинслари ичида - парчаланган (жинсни бошқа тоғ жинси
парчалари, компонентлари ташкил этади) ва органоген (турли организмлар скелетлари қолдиқлари)
структурали тузилиш кўзга ташланиб туради. Шунингдек аралаш структурали: масалан; порфирли -
яширин кристалли массада алоҳида минералларнинг жойлашувини характерловчи, органогенли
парчали (нокристал), жинсларнинг парчалари, органик қолдиқлар ва бошқалардан
тузилганлиги
билан характерланади.
Кристалларнинг ўлчамига кўра: йирик донадор структура - кристалларнинг диаметри 5мм
дан катта, ўрта донадор структура - 5 - 1мм, майда донадор структура - 1мм дан кичик ва турли
донали структуралар бўлади. Доналар ўзаро жойлашуви бўйича бир жинсли донадор,
тартибсиз
ёки тартибли жойлашган доналарга бўлинади.
Текстура - йирик ҳажмдаги тоғ жинсининг тузилишини, ётиш хусусиятини, жинс ташкил
этган минералларнинг ўзаро жойлашувини кўрсатади. Тоғ жинсларининг ётиш шакли бўйича зич
(массивли) ва ғовакли структураларга бўлинади.
Массивли (залворли) текстура - турли шароитда ҳосил бўлган кристалли жинслар учун,
ғовакли текстура - нокристал чўкинди жинслар ва баьзи бир (оқма) жинслар учун характерлидир.
Минералларнинг фазовий жойлашишига қараб бир жинсли ва бир жинсли бўлмаган текстура
бўлади.
Бир жинсли текстура - структуранинг, таркибнинг ва рангнинг бутун жинс бўйича бир хил
бўлишлигидир. Бир жинсли бўлмаган текстурада эса - бу кўрсатгичлар турли хил кўринишда
бўлади.
Гнейсли текстура - маълум йўналишда бир-бирига параллел бўлган ҳар ҳил рангли йўл - йўл
кўринишда бўлса, флюидал текстурада - минералларнинг эритма ёки тошқинлар
изи томон
чўзилган шаклда ва шунингдек рангли минераллари хол - хол бўлиб, бир текис жойлашмаган
таксит текстуралар бўлиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: