минералларда кўзга ташланиб, чиғанокнинг ички юзасини эслатади. Чўкиртош синишда -
минералнинг синган юзасидан - тикан чизиқли йўллар ҳосил бўлади (асбест, кремний,
минераллари). Чангли синиш - синган юзада майда чанг зарралари ёпишиб қолганга ўхшайди.
Ялтироқлиги Минералларнинг сиртига тушган ёруғликни маълум даражада қайтаради ва
уларнинг кўриниши, шунга кўра, сиртлари хира, бошқалариники эса ялтираб туради.
Минералларнинг ялтироқлиги бўйича қуйидаги кўринишлари бор;
Металсимон, шишасимон, садафсимон, ёғли ва оч қул ранг тусдаги ялтироқлидир.
Ранги - Табиатдаги минераллар ранги турли хил кўринишда учрайди. Масалан, миснинг ҳамма
сувли бирикмалари яшил ёки кўк рангда бўлади (малахит, азурит). Минералларнинг
ранги баъзан
икки хил рангни қўшилишидан ҳосил бўлган рангда ҳам товланиши мумкин. Уларнинг рангига
таркибида қўшилган бегона аралашма ҳам таъсир кўрсатиши мумкин. Буларга Fe, Ni, Ti, Ca, Cu ва
бошқалар бўлиб, оз миқдорда бўлса ҳам, минерал рангини ўзгартириши мумкин.
2.4 Тоғ жинсларини ҳосил қилувчи асосий минераллар
Кўпчилик минераллар таркибида асосан кислород, қумтупроқ, алюминий, темир, кальций ва
бошқа химиявий элементлар учрайди. Минералларнинг химиявий таркиби бўйича қуйидаги
гуруҳларга бўлиниши мумкин;
1.
Оксидлар - энг кўп тарқалгани-кварцдир (SiO
2
). Кварцдан ташқари- гематит (яширин
кристаллангани - қизил темиртош, яхши кристалланган кўриниши- темир ялтироғи) Fe
2
O
3
,
магнетит FeFе
2
O
4
, корунд (қизил ранглиси - ёқут, майда донадор қора ранглиси жилвир) Al
2
O
3
.
2.Силикатлар - ер қобиғида энг кўп тарқалган минераллар бўлиб (85%), уларнинг ҳосил бўлиши
магмаларнинг оқиб чиқиш натижасидир. Бу минераллар гуруҳининг
аксарияти - панжарасимон
кристаллидир. Силикатлардан умумий тузилиш ва таркибига эга бўлган дала шпатлари,
пироксенлар, амфиболалар, слюдалар, шунингдек оливин, тальк, хлоритлар, гилли минералларни
кўрсатиш мумкин.
Карбонатлар-Бу гуруҳ минералларига унча юқори бўлмаган мустаҳкамлик, кичик зичлик,
нометал ялтироқлик (кальцит, доломит) хосдир. Табиатда кўп учрайдиганларидан; кальцит (оҳак
шпати, тиниқлари - исланд шпати) CaCO
3
,
доломит CaMg(CO
3
)
2
ва сидеритдир (темир шпати) FeCO
3
Сульфатлар - сульфат кислотаси тузлари бирикмаси кўринишидадир. Улар
сувли ва сувсиз
бўлиши мумкин. Сувсиз сульфатларга; барит BaSO
4
(оғир шпат), ангидрит CaSO
4
(гипс учун хом
ашё). Сувлиларга - гипстош CaSO
4
×
2H
2
O, мирабилит Na
2
SO
4
10 H
2
O, алунит Kal
3
[OH
6
(SO
4
)
2
].
Галоидлар-галоидводород кислотанинг тузларидир (HCl, HF, HBr). Энг кўп тарқалган
галоид минералларидан хлорид кислота бирикмалари бўлган - ош тузи (NaCl) ва сильвиндир (KCl).
Юқорида номлари қайд
этилган минераллар юмшок, катта зичликка эга эмас, кўпинча оқ ранг
кўринишида, лекин бегона аралашмалар таъсири туфайли ранги ўзгариши мумкин, сувда осон
эрувчан бўлади.
Фосфатлар - фосфат кислотанинг тузларидир. Энг кўп тарқалган апатит ва унинг гилли ва қумли
аралашмаси - фосфоритдир. Гуруҳ минераллари кўп тарқалган эмас, улар турфа рангда бўлиб,
қаттиқ саналади.
Сульфидлар - Ер қобиғида рудали минераллар; сульфидлар, оксидлар ва гидрооксидлар кўп
учрайди.
Махсус гуруҳни, соф ҳолда табиатда учрайдиган эркин атомдан
ташкил этилган кристалли
металлар ва нометаллар - соф мис, олтингугурт, олтин, қумуш, платина, олмос, графитлар ташкил
этади.
Муҳандислик геологиясида гилли минералларга алоҳида ўрин берилган. Уларга сувли
силикатлар ва алюмосиликатлар киради. Гилли минераллар сони 40 та гача етиб боради. Жинс
ташкил этувчилардан каолинит, монтмориллонит, полигорокит, сувли слюдалар ва бошқалардир.
Гилли минераллар зарралари кристалл ёки аморф кўринишида бўлиши мумкин. Бу минералларни