Ўзбекистон миллий университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc



Download 0,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/35
Sana23.02.2022
Hajmi0,58 Mb.
#169430
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   35
Bog'liq
shaxs millij gururini shakllantirishda folklorning roli

Тадқиқотнинг 
республика 
фан 
ва 
технологиялари 
ривожланишининг устувор йўналишларига мослиги. Диссертация 
республика фан ва технологиялар ривожланишининг I. «Демократик ва 
ҳуқуқий жамиятни маънавий-ахлоқий ва маданий ривожлантириш, 
инновацион иқтисодиѐтни шакллантириш» ва 2017-2021 йилларга 
мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясининг устувор йўналишлари доирасида 
бажарилган.
 
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Шахс ва миллат ғурурини 
шакллантиришни тадқиқ этишда, унинг тарихий–ретроспектив асосларини 
аниқлашда фольклор санъати муҳим методологик аҳамиятга эга. Чунки шахс 
тарбиясининг ҳар қандай соҳасида, унинг тарихий ривожланиш 
қонуниятлари ва босқичларини ўрганиш истиқбол мўлжалларини белгилашга 
ѐрдам беради.
Тарихда инсон қадри, ўз шаънини, ор-номусини сақлаш масаласи 
алоҳида кун тартибига қўйилган. Зардуштийлик динининг “Авесто” ва бошқа 
дунѐвий динларнинг муқаддас китобларида инсон ғурури Яратганнинг 
илоҳий неъмати сифатида талқин этилган
3

Фалсафа тарихида “иккинчи муаллим” саналган Абу Наср Форобий (873-
950) асарларида Араб халифалигидан мустақилликка эришган давлатда адолатли 
жамият қуриш масалалари «Фозил одамлар шаҳри» асарида берилган 
инсонпарварлик, ватанпарварлик, комил инсон шахсини тарбиялашга доир 
амалий тавсиялари ҳозирги даврда ҳам миллий тараққиѐтнинг ижтимоий-
маънавий муаммоларини ҳал этишда муҳим назарий-методологик асос бўлиб 
хизмат қилмоқда.
Энг қадимги туркий халқлар оғзаки ижоди мероси намуналари Маҳмуд 
Қошғарийнинг (ХI аср) “Девону луғотит турк” асари орқали етиб келган. Асарда 
2
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиѐевнинг Олий Мажлисга Муражаатномаси // Халқ 
сўзи, 2018 йил 29 декабрь. 
3
Мавзуни ўрганиш масалалари бўйича муаллифлар ва уларнинг асарлари диссертациянинг “Фойдаланилган 
адабиѐтлар” рўйхатида кўрсатилган. 



келтирилган халқ оғзаки ижоди намуналарида: ватанпарварлик, инсонийлик
поклик, фидойилик, садоқат каби инсоний фазилатлар ўзининг бадиий 
ифодасини топган.
Абдулқосим Маҳмуд Замахшарийнинг (1075-1144) “Атвоқ уз-заҳаб фил-
мавоъиз вал-хутб” (“Хутбалар ва ваъзлар баѐнида олтин шодалар”), “Навобиғ ул-
калим” (“Нозик иборалар”), “Рабий ул-аброр ва нусус ул-ахйор” (“Тақводорлар 
баҳори ва фозиллар баѐни”), “Ан-насоуҳ ус-сиғор вал баволиғ ул-кибор” 
(“Кичикларга насиҳатлар ва улуғлар етуклиги”) асарлари панд-насиҳатлар, 
ҳикматли сўзлар, мақоллар, ҳикоялар, латифалар орқали инсонларни ўзлигини 
англашга, жамиятда ўз ўрнини топишга етаклаган
4

Алишер Навоий (1441-1501) «Ҳайрат-ул-аброр» достонида комил инсон 
маънавиятида миллий ғурур феномени билан бевосита боғлиқ: ватанпарварлик, 
меҳнатсеварлик, жасурлик, яхшилик, саховат, софлик, ҳаѐ, мурувват, андиша, 
одоб, камтарлик, садоқат, ростгўйлик, инсоф, қаноат, адолат, ғурур, ор-номус 
каби ахлоқий фазилатлар таҳлил этилиб, инсоннинг руҳий камолот йўллари 
кўрсатилган.
ХХ асрга келиб, ўзбек жадидчилик мактаби вакиллари хусусан, Фитрат 
“Шарқ” достони, “Миррих юлдузига”, “Темур сағанаси”, Чўлпон “Гўзал 
Туркистон”, “Халқ”, “Ёруғ юлдузга” номли фольклорга айланган асарлари билан 
шахс миллий ғурурини шакллантириб, миллат маънавияти, маърифатини 
ривожлантиришга катта ҳисса қўшганлар. 
Энг муҳими, миллий фольклор санъатимизга хорижлик олимлар
мутахассисларнинг қизиқиши кучайиб, мамлакатимиз маданияти тарихи ва 
халқимиз маънавий қиѐфаси ҳақида дунѐ жамоатчилигида янги тасаввурлар 
уйғониб, жаҳон ҳамжамиятига интеграциялашувида катта аҳамият касб этмоқда. 
Масалан, туркиялик йирик фольклоршунослар Фили Қирбош (“Гўрўғлининг 
туғилиши”, 1996 й.), Селами Фидакор (“Рустамхон”, “Эрали ва Шерали”, 1996 й.) 
халқ эпослари, Бонн университети (Германия) профессори Карл Райхил (“Туркий 
халқлар эпоси”, 2002 й.), япон олими Хероки (“Туркий халқлар қаҳрамонлик 
эпоси”, 2002 й.), жанубий кореялик туркшунос олим Инг Ёнг О (“Алпомиш” ва 
“Жумўнг” достонларининг қиѐсий-типологик таҳлили” 2014 й.) миллий 
фольклоримиз ҳақидаги асарларни ўз тилларига таржима қилиб, нашр 
эттирдилар. 
Ўзбекистонда “Алпомиш” достонининг 1000 йиллиги муносабати билан 
ушбу юбилейга тайѐргарлик ва уни ўтказиш жараѐнида Т.Мирзаев, К.Имомов, 
О.Мадаев, 
Ш.Турдимов, 
М.Жўраев, 
Ж.Эшонқулов, 
Ш.Шомусаров, 
Б.Жуманиѐзов, 
М.Пирматова, 
У.Сатторов, 
М.Раҳмонова, 
Р.Саидова, 
А.Мусақулов ва бошқа фольклоршунослар томонидан жиддий илмий тадқиқот 
ишлари натижалари эълон қилинди
5
.
Мазкур муаллифларнинг илмий ишларида фольклор бадиий маданият, 
эстетик қадрият сифатида адабиѐтшунослик нуқтаи назаридан эпос 
4
Замахшарий. Ўзбекистон Миллий энциклопедияси. 3- жилд.-Т.: Ўзбекистон Миллий эциклопедияси 
Давлат илмий нашриѐти, 2002. 658 - б. 
5
Бу олимларнинг илмий ишлари диссертациянинг “Фойдаланилган адабиѐтлар” рўйхатида келтирилган. 



қаҳрамонларининг 
ватанпарварлик, 
жасорат-шижоат, 
севги-муҳаббат, 
меҳнатсеварлик каби инсонпарварлик сифатлари ифодаланган
6


Download 0,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish