Ўзбекистон миллий университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


фольклор ролини тадқиқ қилишнинг назарий-методологик масалалари”



Download 0,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/35
Sana23.02.2022
Hajmi0,58 Mb.
#169430
TuriДиссертация
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   35
Bog'liq
shaxs millij gururini shakllantirishda folklorning roli

фольклор ролини тадқиқ қилишнинг назарий-методологик масалалари” 
деб номланиб: 1) “Миллий ғурурни шакллантиришда объектив асослар ва 
субъектив омиллар ролининг ошиб бориш қонуниятлари”, 2) “Фольклорда 
миллийлик ва умуминсонийлик, анъанавийлик ва замонавийликни 
уйғунлаштиришнинг шахс ғурурига таъсири”, 3) “Шахс миллий ғурурини 
шакллантиришда фольклор жанрларининг интегратив характери” деб 
номланган параграфлардан иборат. 
Шахс миллий ғурурининг ифодаси: ватанпарварлик, халқпарварлик, 
миллатпарварлик ҳислатлари, унинг амалий фаолияти фидойилигида намоѐн 
бўлади. Шунинг учун ҳам шахс маънавий “сифатлари”ни аниқлашда миллий 
ўзликни англаш ҳисси ва ватанпарварлик туйғуси, миллий ва умуминсоний, 
индивидуал ва ижтимоий манфаатлар уйғунлиги – бош мезон бўлиши керак.
Инсониятнинг умумий ривожланиш тарихи ўзаро диаметриал қарама-
қарши бўлган икки қонуниятни намоѐн қилмоқда. Яъни: биринчиси – 
умуминсоният цивилизацияси келажаги ва тақдири учун масъуллик ҳиссини 
англаш – универсал маънавий-ахлоқий қадриятларнинг глобаллашувига олиб 
келмоқда; иккинчиси – ҳозирги даврда буюк давлатчилик шовинизми, 
агрессив миллатчилик, дунѐвий гегемонизмга интилиш, ксенофобия, халқаро 
терроризм ҳодисалари эскалацияси локал, ҳудудий доиралардан чиқиб, 
глобаллашмоқда ва миллатлараро маънавий-ахлоқий интеграция жарѐнига 
тўсиқ бўлмоқда.
Диссертацияда бу қонуниятларнинг объектив ва субъектив омиллари 
қиѐсий таҳлил этилиб, биринчидан, шахсни ўзлиги, ғурури, Ватанидан ва 
бошқа миллий идентификация белгиларидан бегоналаштириш ва 
маргиналлаштириш, муайян манфаатларга мос келишини; иккинчидан, шахс 
онгига, ҳаѐт тарзига миллат менталитетига ѐт “оммавий маданият”ни 
сингдиришнинг индустриясига, технологиясига эга бўлган синдикатлар 
ҳамма вақт дунѐни бўлиб олишга интилганлигини; учинчидан, 
транснационал марказларнинг корпоратив манфаатлари инсон ғурурини, 
қадрини поймол қиладиган янги ва қабиҳ жиноят шакллари (масалан, одам 
савдоси)нинг кучайишига олиб келганлигини; тўртинчидан, айрим 


14 
давлатлар миллий ва умуминсоний манфаатларни уйғунлаштириш “эзгу 
мақсади” ниқоби остида муайян миллатга мансуб кишиларда космополитик 
руҳни тарбиялашни мафкуравий фаолиятлари бош йўналишига айлантириши 
миллатлараро толерантликка, глобал барқарор тараққиѐт ғоясининг 
универсаллашув жараѐнига жиддий путур етказаѐтганлигини кўрсатмоқда.
Бу вазифалар эса, ўз навбатида, ҳар қандай давлатнинг фуқароларида 
миллий ғурурни шакллантиришга йўналтирилган ижтимоий-сиѐсий 
тадбирларни комплекс-системали ташкиллаштиришни тақозо қилади.
Ўзбекистонда 
турли 
миллат 
ва 
элатларнинг 
маънавияти 
ривожланишидаги умумий қонуният уларнинг маънавий эҳтиѐжлари 
умумийлиги ва тарих тақозоси эканлигини таъкидлаш жоиз. Чунки бу 
қонуният фольклор санъатида миллий ғурурнинг анъанавий асосини тарихий 
давр контекстида ўзига хос тарзда ифодалашида намоѐн бўлади. Лекин унинг 
тарихан шаклланган халқаро маънавий муносабатлар доирасида амалга 
ошишига алоҳида эътибор бериш миллий фольклор санъатининг тараққиѐти, 
халқаро 
ижтимоий-иқтисодий, 
сиѐсий-маданий, 
ғоявий-мафкуравий 
муносабатлардан (хусусан, глобаллашув ва интеграциялашув жараѐни 
кучайган ҳозирги даврда), автоном тарзда бўлиши мумкин эмас.
Айниқса, халқаро маънавий муносабатлар ривожланиши, бир 

Download 0,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish