Ўзбекистон миллий университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc



Download 0,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/35
Sana23.02.2022
Hajmi0,58 Mb.
#169430
TuriДиссертация
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   35
Bog'liq
shaxs millij gururini shakllantirishda folklorning roli

Тадқиқот 
натижаларининг 
апробацияси. 
Мазкур 
тадқиқот 
натижалари 2 та халқаро ва 11 та республика илмий-амалий 
конференцияларида маъруза кўринишида баѐн этилган.
Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги. Диссертация мавзуси 
бўйича муаллиф томонидан – 1 та монография, Ўзбекистон Республикаси 


11 
ОАКнинг докторлик диссертациялари асосий илмий натижаларини чоп этиш 
тавсия этилган илмий нашрларда – 7 та мақола, жумладан, 6 таси республика 
ва 1 таси хорижий журналларда, халқаро конференцияларда – 2 та ва 
республика конференциялар материаллари тўпламларида – 11 та, жами 21 та 
илмий иш нашр этилган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Тадқиқот “Кириш”, учта боб, 
тўққизта параграф, “Хулоса” ҳамда “Фойдаланилган адабиѐтлар рўйхати”дан 
иборат. Диссертациянинг ҳажми 121
бетни ташкил этади. 
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ 
Кириш қисмида мавзунинг долзарблиги ва зарурати асосланган, 
муаммонинг ўрганилганлик даражаси, илмий янгилиги, тадқиқотнинг 
республика фан ва технологиялари ривожланишининг асосий устувор 
йўналишларига боғлиқлиги, объекти, предмети, усуллари, мақсади ва 
вазифалари аниқланган. Олинган натижаларнинг илмий ва амалий аҳамияти, 
амалиѐтга жорий қилингани, апробацияси, нашр этилган ишлар, 
диссертациянинг тузилиши бўйича маълумотлар келтирилган. 
Диссертациянинг “Шахс миллий ғурурини шакллантиришда 
фольклор таъсирининг тарихий асослари” деб номланган биринчи 
бобининг: 1) “Миллий ғурур ва фольклор ривожланишининг ретроспектив 
асослари, ўзаро алоқадорлик тамойиллари”, 2) “Шахс миллий ғурурини 
шакллантиришда 
фольклор 
санъати 
ва 
фалсафанинг 
функционал 
алоқадорлиги”, 3) “Ўзбек халқи ғурурининг миллий фольклор санъатида 
намоѐн бўлиш хусусиятлари” деб номланган параграфларида фольклорнинг 
шахс миллий ғурурини шакллантиришга доир муқобил фалсафий қарашлар 
қиѐсий таҳлил этилган.
Диссертацияда фольклор санъати билан ижтимоий фалсафанинг шахс 
миллий ғурурини шакллантиришдаги функционал умумийлиги уларнинг 
нисбий мустақиллигини ҳам, индивидуаллигини ҳам истисно қилмаслиги 
асосланган. Бошқача айтганда, уларнинг ўзига хос услублари, воситалари, 
шакллари, вазифалари мавжуд. Улар ўртасидаги фарқ миллий ғурурни 
ифодалаш усул ва воситаларида намоѐн бўлади. Яъни фольклор миллий 
ғурур феномени маънавий мазмунини қаҳрамонлари бадиий образларида 
“идеал борлиқ” тарзида ифодаласа, фалсафа унинг моҳиятини умумий 
тушунчалари аппарати, категориялари тизими орқали онтологик ва 
гносеологик жиҳатлари бирлиги тарзида таҳлил қилади.
Аниқроқ қилиб айтганда, шахс миллий ғурури ижтимоий тажрибанинг 
махсус кўриниши сифатида: 1) фольклор санъати – қаҳрамонлари 
образларини метафораларда идеаллаштиради, фалсафа эса – унинг 
ривожланиш тенденциясини, воқелик билан ички зиддиятларини ѐритади; 2) 
фольклорнинг шахс миллий ғурури шаклланишига таъсири – унинг маънавий 
дунѐсига, ўзлигини англашга доир фикр-мулоҳазаларига ва эмоционал ҳис-
туйғуларига қаратилган бўлса, фалсафанинг таъсир йўналиши – конструктив 


12 
рационализмга, 
ижтимоий 
амалиѐтга 
асосланиб, 
шахс 
маънавий 
эҳтиѐжларини қондиришнинг назарий-методологик асослари таҳлилига 
қаратилган; 3) фольклор – умуман, шахс маънавий қиѐфасини, хусусан, 
ғурурини идеал образларда уйғунлаштириб ифодалашга, фалсафа эса – шахс 
моҳияти объекти ва субъекти уйғунлигини англашга, уларнинг ўзаро 
алоқадорлик қонуниятларини очишга хизмат қилади; 4) фольклор – идеал 
образлар, бадиий умумлашмалар мавжудлигига, фалсафа – реал воқелик ва 
унинг объектив ривожланиш қонуниятлари ҳақиқатлигига таянади. 
Лекин фалсафа шахс миллий ғурурини шакллантиришда фольклор 
санъатига фақат назарий-методологик асос эмас, ўз навбатида, фольклор ҳам 
фалсафий тафаккур усулига жиддий таъсир кўрсатиши нуқтаи назаридан 
бир-бирини тақозо қилади ва корреляцион алоқадордир.
Фольклорнинг миллий ғурурни шакллантиришдаги – образлилик ва 
фалсафанинг – субстанционаллик хусусиятларини аниқлаш, уларнинг 
функционал умумийлигини истисно қилмайди, аксинча, конкретлаштириш 
билан муҳим назарий-методологик аҳамиятга эга. Умумлаштириб айтганда, 
миллий ғурур феноменига нисбатан фалсафа ва фольклор санъатининг 
муносабати ҳамда таҳлилида муайян фарқлар бўлса ҳам, мақсадлари 
доирасида умумийлик кўзга ташланади.
Фольклор санъати жанрларининг шахс миллий ғурурини турли 
воситалар, усуллар орқали бадиий образларда идеаллаштириб ифодалаши 
нуқтаи назаридан фалсафадан фарқи нисбий ва шартлидир. Лекин шахс 
маънавий дунѐси унинг фаолият услуби, мазмуни, йўналиши билан эмас, 
балки натижасига кўра баҳоланади, деган хулоса фалсафага ҳам, фольклорга 
ҳам бирдек тааллуқлидир. Чунки фольклорнинг фалсафий мазмуни шахс 
миллий ғурурини шакллантиришдан мақсад, восита ва натижа бирлигини 
уйғун изоҳлашида намоѐн бўлади. 
Тадқиқотда ҳар бир миллатнинг фольклор санъати шу халқ амалий ҳаѐт 
тарзи, эмоционал-руҳий кечинмалари, ижтимоий идеаллари, шахс сифатлари 
кўзгуси ҳисобланиши асослаб берилган. 
Муайян тарихий замон ва ижтимоий маконда яшаган турли миллат ва 
элатларнинг маҳаллий, ҳудудий, минтақавий ҳаѐт тарзи, уларнинг маънавий 
меросларига ҳам ўз “таҳририни” киритган, мезонларини белгилаган. Шу 
билан биргаликда, ижтимоий тараққиѐтнинг тарихий зарурияти миллий 
мерос ва қадриятларга дифференциал ѐндашиб, уларни миллатнинг 
истиқболдаги ривожланиш манфаатлари, эҳтиѐжлари нуқтаи назаридан 
баҳолашни ва “селекция” қилишни тақозо қилади. Зеро, ҳар қандай тарихий 
мерос ва қадрият муайян авлоднинг ўз даврига хос маънавий эҳтиѐжини 
қондирсагина, улар учун аҳамиятга эга бўлади ҳамда қадрланади.
Диссертациянинг биринчи бобида таҳлил этилган масалалардан 
қуйидаги хулосалар чиқарилган, яъни: биринчидан, фольклорнинг шахс 
миллий ғурурига таъсири кенг қамровли ҳодиса бўлиб, маънавий баркамол 
инсонни тарбиялаш муаммоларининг устувор йўналишларига мос тарзда 
турли даврларда турлича талқин қилинган; иккинчидан, бугунги кунда 


13 
фольклорнинг шахс миллий ғурурини шакллантиришдаги роли ошиб 
боришини, унинг менталитет хусусиятларини аниқлаш нуқтаи назаридан 
комплекс-системали ўрганишга муносиб; учинчидан, фольклор санъати 
инсон интеллектуал салоҳияти, меҳнати билан яратилган маънавий 
маданиятнинг махсус шакли бўлиб, шахс миллий ғурурини шакллантириш 
вазифасини бажарувчи ижтимоий ҳодисадир; тўртинчидан, фольклорда 
миллий ўзликни англаш ва ғурурни шакллантириш муаммоларининг кун 
тартибига 
қўйилиши 
инсон 
ижтимоий 
моҳиятидаги 
ижодкорлик 
характерини, истеъдодини, маҳоратини намоѐн қилади; бешинчидан, 
фольклор маънавий маданиятнинг махсус кўриниши сифатида ҳамма вақт 
реал воқеликдан келиб чиқади ва уни идеал образлар тарзида ифодалаш 
усулидир. 
Тадқиқотнинг иккинчи боби “Миллий ғурур шаклланишида 

Download 0,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish