10
жиҳатлари бирлигининг шахс миллий ғурурини шакллантиришдаги ролига
оид хулосалардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2018
йилдаги “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани
ривожлантиришни янги босқичга кўтаришга доир қўшимча чора-тадбирлар
дастури”нинг III боб, “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил
22 декабрдаги Олий Мажлис палаталарига Мурожаатномасини кенг аҳоли
қатламларига етказиш бўйича тизимли тарғибот ишлари” 22-банди ижросини
таъминлашда фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат
марказининг 2019 йил 14 майдаги 02/09-520-19-сон маълумотномаси).
Берилган илмий хулосалар миллий ғурурни шакллантиришга қаратилган
тарғибот-ташвиқот ишларининг самарадорлигига ижобий таъсир кўрсатган;
жамият ва шахс ижтимоий, сиѐсий, маънавий, ахлоқий муносабатлари
ривожланишини бошқариш ва оммалаштиришда фольклорнинг аксиологик,
гносеологик,
педагогик-дидактик
функционал
роллари,
потенциал
имкониятларига (қиѐслаш, йўналтирувчанлик, ишонтирувчанлик) оид
хулосалардан Республика маънавият ва маърифат марказининг 2018 йилдаги
“Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани
ривожлантиришни янги босқичга кўтаришга доир қўшимча чора-тадбирлар
дастури”нинг
VII
боб
“Маънавий-маърифий
тарғибот
ишлари
самарадорлигини оширишга қаратилган илмий тадқиқот ишлари” 53-банди
Ўзбекистонда миллий ва оилавий қадриятлар, диний бағрикенглик, ўзаро
меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш ва маънавий-маърифий ишлар
самарадорлигини оширишда фалсафий мероснинг ўрнини илмий тадқиқ
этиш асосида “Ўзбекистон фалсафаси тарихи” китобини нашрга тайѐрлашда
фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат марказининг 2019 йил 14
майдаги 02/09-520-19-сон маълумотномаси). Илмий хулосалар ўқув
қўлланмани назарий-методологик жиҳатдан бойитишга имкон берган;
фольклорнинг миллий-маънавий қадриятларни шакллантириш ва
ривожлантиришга
доир
ишлаб
чиқилган
инновацион
педагогик
технологияларга оид илмий-назарий ғоялар, таклиф ва тавсиялардан
Республика миқѐсида ўтказилган ватанпарварлик, юртга садоқат туйғуларини
кучайтириш, ѐшларнинг ижодий фикрлашини қўллаб-қувватлаш, улар
ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида
“Ватан тараққиѐтига менинг ҳиссам” лойиҳаси сценарийсини тайѐрлашда
фойдаланилган (Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг 2019
йил 30 октябрдаги 04-13/4923-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг
қўлланилиши мамлакатимиз айниқса, ѐшларда миллий ўзликни англаш ва
ватанпарварлик туйғуларини ривожлантиришга уларда ижодкорлик
характерини, истеъдодини, маҳоратини шакллантиришга хизмат қилган.
Do'stlaringiz bilan baham: