Ўзбекистон миллий университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc



Download 0,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/35
Sana23.02.2022
Hajmi0,58 Mb.
#169430
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   35
Bog'liq
shaxs millij gururini shakllantirishda folklorning roli

 
 
 
 
 
 
 
 
И.Р. Хўжамуродов 
Илмий даражалар берувчи илмий 
кенгаш раиси, фалсафа фанлари 
доктори, профессор 
Д.Э.Файзихўжаева 
Илмий даражалар берувчи илмий 
кенгаш илмий котиби, фалсафа
фанлари номзоди, доцент 
Ж. С. Раматов 
Илмий даражалар берувчи илмий 
кенгаш қошидаги илмий семинар 
раиси, фалсафа фанлари доктори, 
профессор 



КИРИШ (фалсафа доктори (PhD) диссертацияси аннотацияси) 
 
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Бугунги кунда 
жаҳонда терроризм, экстремизм, фундаментализм, фашизм, ксенофобия, 
расизм, космополитизм, индивидуализм, этноэгоизм ҳодисалари, “оммавий 
маданият”, шахс маргиналлашуви (бир жинсли никоҳ, гиѐҳвандлик, одам 
савдоси ва бошқа ғайриинсоний девиант хулқ-атвор элементлари) 
эскалацияси глобаллашуви кишиларнинг миллий ғурурини шакллантиришни 
умуминсоний долзарб илмий муаммога айлантирди. Бу муаммо ечими дунѐ 
ижтимоий-гуманитар фанлари илмий жамоатчилиги олдига умуминсоний 
маънавий-маданий қадриятларни интеграциялаштиришни, прогрессив 
миллий таълим-тарбия усул-воситаларини, педагогик-дидактик инновацион 
технологияларни глобал оммавийлаштириш эҳтиѐжи ва заруратини 
кучайтирмоқда
1
.
Ҳозирги даврда ривожланган мамлакатларда шахс ва миллат ғурури 
девальвацияси кучайган шароитда дунѐнинг етакчи илмий марказлари ва 
олий таълим муассасаларида Шарқ этикети нормалари ва Ғарб интеллектуал 
салоҳиятини уйғунлаштиришга доир назарий-концептуал таълимотларнинг 
ижтимоий-фалсафий хусусиятларини ўрганишга йўналтирилган илмий 
тадқиқотлар олиб борилмоқда. Ғарбнинг ривожланган давлатларида, хусусан, 
Францияда “Темурийлар даври тарихи ва санъатини ўрганиш, француз-ўзбек 
маданий ҳамкорлиги” уюшмасининг ташкил этилганлиги ѐки Германияда 
“Буюк ипак йўли мероси – Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги кўприк” 
мавзуида халқаро илмий-маданий Форумнинг ўтказилиши ҳам Шарқ 
халқлари маданий қадриятлари тарихига, маънавий меросига бўлган 
қизиқишнинг кучайиб бораѐтганлигини кўрсатмоқда.
Мустақилликдан кейин Ўзбекистонда маънавий қадриятлар тарихини, 
унинг миллий тараққиѐтдаги ролини, функционал аҳамиятини ўрганиш 
давлат сиѐсати даражасига кўтарилди. 2017 йилдан мамлакатимизда ўзбек 
халқининг тарихий меросини, хусусан, халқ санъатини ўрганишнинг янги 
босқичи бошланди. 2017 йилдан “Бойсун баҳори” халқаро фольклор 
фестивалининг тикланиши, 2017 йил 17 ноябрда “Ўзбек миллий мақом 
санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”
ҳамда 2018 
йил 1 ноябрдаги “Халқаро бахшичилик санъати фестивалини ўтказиш 
тўғрисида”ги Президент қарорларининг қабул қилиниши шулар жумласидан. 
Ўзбекистон Президентининг 2018 йил 28 декабрдаги Олий Мажлисга 
Мурожаатномасида: “Буюк аллома ва адибларимиз, азиз авлиѐларимизнинг 
бебаҳо мероси, енгилмас саркарда ва арбобларимизнинг жасоратини ѐшлар 
онгига сингдириш, уларда миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини 
1
Қаранг: Ғарб маънавий инқирозининг сабаблари ва оқибатларини: О.Шпенглер Закат Европы – Москва: 
Мысль.1993. 672 ст.; A.Toffler. The third wave. United States. New York.Bantam Books. 1980.560 p.; Patrick 
J.Buchanan. The death of the West. United States.St. Martin’s Griffin.2001.320 p. асарларида ҳам кўришимиз 
мумкин. 



кучайтиришга алоҳида эътибор қаратишимиз керак”
2
, деган кўрсатмаси 
Ўзбекистон илмий жамоатчилиги олдига фольклор ва миллий ғурурни 
шакллантиришнинг долзарб вазифаларини қўймоқда. 
Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 14 сентябрдаги “Ёшларга оид 
давлат 
сиѐсати 
тўғрисида”ги 
Қонуни, 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада 
ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-
сонли Фармони, “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва 
соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтариш тўғрисида”ги 2017 йил 28 
июлдаги ПҚ-3160-сонли, “Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни 
янада ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” ги 2018 йил 28 
ноябрдаги ПҚ-4038-сонли, “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини 
ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2019 йил 3 майдаги 
ПҚ-4307-сонли қарорларида белгиланган вазифаларни амалга оширишда 
ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади. 

Download 0,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish