Ўзбекистон миллий университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc



Download 0,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/35
Sana23.02.2022
Hajmi0,58 Mb.
#169430
TuriДиссертация
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   35
Bog'liq
shaxs millij gururini shakllantirishda folklorning roli

Иккинчидан, 
фольклор 
санъатининг 
шахс 
ғурурини 
ривожлантиришида: 1) жанрлараро уйғунликни таъминлаш ва уларнинг 
таъсирчанлигини оширадиган усуллар-воситаларни яратиш; 2) аҳолининг 
демографик таркибига дифференциал ѐндашиб, уларнинг талаб ва 
эҳтиѐжларига мос асарларни яратиш; 3) жаҳон мумтоз фольклор асарларини 
ўзбек тилига таржима қилиб, оммалаштириш; 4) миллий ғурур тарбиясида 
диний-теологик фольклорнинг эртак, ривоят, афсона, масал, достон ва бошқа 
манбаларидан фойдаланиш; 5) фольклор санъатини кенг оммалаштириш 
учун институционал тизимни мукаммаллаштиришнинг қонуний-ҳуқуқий 
асослари ишлаб чиқилиши ҳамда амалдаги норматив ҳужжатлар 
такомиллаштирилиши муҳим аҳамиятга эга.
Учинчидан, фольклорнинг, умуман, жамият маънавий тараққиѐтига, 
хусусан, шахс миллий ғурури шаклланишига таъсири, шу соҳада фаолият 
кўрсатаѐтган 
ижодкор 
кадрлар 
“сифатига”, 
тарғибот-ташвиқот 
институционал тизим субъектлари фаолияти самарадорлигига бевосита 
боғлиқлиги эътиборга олиниб: 1) фольклор санъати ижодкорлиги ва 
ижрочилиги учун (ҳатто, уларнинг жанрлари доирасида) махсус мутахассис-
кадрлар тайѐрлашни, қайта тайѐрлашни йўлга қўйиш; 2) бозор иқтисодиѐти 
муносабатлари шаклланаѐтган шароитда, уларнинг самарали ишлашлари 
учун зарур шарт-шароитлар яратиш, ижодий меҳнати натижаларини моддий 
ва маънавий рағбатлантиришнинг имкониятларини излаб топиш; 3) фольклор 
санъатининг ватанпарварлик, меҳнатсеварлик, адолатпарварлик, тенглик, 
озодлик, эзгулик ва бошқа гуманистик ғояларини шахс миллий ўзлигини 
англаш контекстида ѐритиш; 4) шахс ор-номуси, қадр-қиммати билан миллат 
ғурури ўртасидаги узвий боғлиқликни англаш ва уни фольклорда ифодалаш 
зарурияти кун тартибидаги долзарб вазифа бўлиб турибди. 
Тўртинчидан, умуман, жамият маънавий юксалишини, хусусан, 
фольклор санъатини ривожлантиришда давлатнинг бош ислоҳотчилик роли: 
1) миллий фольклорни ривожлантириш соҳасидаги давлат муассасалари ва 
нодавлат ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш; 2) фольклор 
ижодкорлари ва ижрочилари учун эркин ижодий муҳит, демократик 
ташкиллаштириш ва бошқариш тизимини шакллантириш; 3) фольклор 
санъатини оммалаштиришнинг ташкилий асосларини, институционал 
тизимини ва трансформация коммуникациясини яратиш; 4) жамиятнинг 


19 
ижтимоий, иқтисодий, сиѐсий, маънавий ва бошқа муаммолари ечимини 
топишда фольклор санъати ролини оширишга доир расмий норматив-
ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш; 5) миллий фольклор асарларини жаҳон 
халқларига трансформация қилиш учун халқаро муносабатларни ўрнатиш 
муҳим аҳамиятга эга. 

Download 0,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish