Халкаро савдо



Download 2,36 Mb.
Pdf ko'rish
bet65/114
Sana23.02.2022
Hajmi2,36 Mb.
#166227
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   114
Bog'liq
Халқаро савдо Қосимова М С Ў қ 2013 (3)

Узоқ муддатли сармоя. Ушбу ҳисобда мамлакатнинг муддати бир йилдан 
узоқ бўлган хорижий сармоя операциялари қайд қилинади. Ушбу гуруҳга асосан 
тўғридан-тўғри хорижий сармоя оқимлари ва халқаро портфел инвестициялар 
киради. Бундан ташқари муддати бир йилдан узоқ бўлган халқаро кредитлар ҳам 
ушбу гуруҳда қайд қилинади. Юқорида ҳам айтиб ўтилганидек, бундай сармоя 
операциялари тўлов балансининг сармоя ҳисобида кўрсатилади, буларнинг 
қаршилигида амалга оширилган фоиз, фойда, дивиденет тўловлари жорий 
операцияларнинг хизматлар бўлимига жойлаштирилади.
Қисқа муддатли сармоя: Муддати бир йилгача бўлган хусусий ва расмий 
кўринишдаги сармоя оқимларидир. Амалиётда бу тур сармоя муддатлари 
кўпинча 30, 60 ёки 90 кундир. Сармоя ҳисобидаги тўплам актив ва пассив 
операциялардан фарқли сармоя баланси дейилади.
Расмий резервлар ҳисоби. Бу ҳисобда Марказий Банкнинг амалга оширган 
ва давлатнинг халқаро резервларига таъсир қиладиган операциялари 
жойлаштирилади. Бу операциялар олдин ҳам айтганимиздек, валюта талаби ва 
таклифи орасидаги мувозанатни сақлаш мақсадида амалга оширилади, натижада 
давлатнинг халқаро валюта резервлари ҳажмида ўзгаришлар рўй беради. Бу 
ўзгаришлар тўлов балансининг расмий резервлар ҳисобида кўрсатилади. 
Ҳозирги кунда давлатлар ўз резервларини ликвидлилиги юқори бўлган давлат 
пуллари, олтин ва бошқа шаклларда сақлайдилар.
6.5. Молиявий воситалар ва капитал билан боғлиқ операциялар счёти 
Жорий операциялар баланси камомади мамлакатнинг бошқа мамлакатларга 
қарзининг ошишини ифодалайди. Мамлакат жорий операциялар балансининг 


106 
камомади билан тўқнашганда, у уни тўлашга мажбур бўлади. 
Тўлов балансининг жорий операциялар счёти камомади қуйидагилар билан 
молияланиши мумкин: 
-активларни бир қисмини чет элликларга сотиш орқали, яъни мазкур 
мамлакат иқтисодиётига хориж капиталини тўғри ва портфель инвестициялар 
шаклида қўйиш орқали; 
-чет эл банкларидан ва хукуматдан ёки халқаро ташкилотлардан қарз олиш 
орқали; 
-Марказий банкда сақланувчи расмий валюта заҳираларини қисқартириш 
ҳисобига. 
Мамлакатнинг активлар юзасидан тузилган барча халқаро битимлари 
(уларни сотиб олиш ва сотиш) тўлов балансининг капитал молиявий 
инструментлар билан операциялар счётида акс эттирилади. 
Капитал ва молиявий инструментлар билан операциялар счёти, шунингдек, 
соф капитал трансфертларини (асосий капиталга бўлган мулкчилик ҳуқуқини 
текинга бериб юбориш) ҳам ўз ичига олади. Уларга йўлларни, касалхоналарни, 
аэродромларни қуришга берилган инвестицион грантларни киритиш мумкин. 
Ҳукумат қарзини «кечиб юбориш» ҳам тўлов балансининг ушбу бўлимида акс 
эттирилади. 
Капитал ва молиявий инструментлар билан операциялар счётининг 
сальдоси активлар юзасидан тузилган барча битимлардан тушган хорижий 
валюталарнинг соф тушумини кўрсатади. 
Кредитларни тақдим этиш хорижда активларни (акциялар, облигациялар, 
кўчмас мулк ва ҳ.к.) сотиб олишга қилинган ҳаражатларни билдиради, кредитлар 
олиш эса – бу активни сотишдан тушган тушумдан. 
Активлар билан бўладиган халқаро битимлар (Марказий банкка тегишли 
расмий валюта резеврлридан ташқари) шартли равишда капитал ҳаракат счётига 
ажратилади. Капита ҳаракати счётининг мусбат сальдога эга бўлиши мамлакатда 
соф капитал оқими мавжудлигидан далолат беради. Аксинча, соф чиқиб кетиш 
(ёки капиталнинг олиб чиқиб кетилиши) капитал ҳаракати счётига камомадида, 
хорижда активларни сотиб олишга қилинган ҳаракатлар уларни хорижга 
сотишдан тушган даромаддан кўп бўлганда юз беради. Жорий операциялар 
балансининг капитал ва молиявий воситалар билан операциялар счётининг 
бандлари билан тўлдирилиши расимй ҳисоб-китоблар балансини олишга имкон 
беради. 
Расмий ҳисоб-китоблар балансига, шунингдек, «Соф хатолар ва 
камчиликлар» банди киритилади. Ҳар бир битим назарий жиҳатдан тўлов 
балансида икки марта акс эттирилиши (ҳам дебетда, ҳам кредитда) лозим 
бўлсада, амалиётда ушбу шарт кўпинча бажарилмайди. Амалга оширилётган 
битимлар қатор ҳолларда турли хизматлар томонидан ҳисобга олинади. 
Уларнинг ахборотлари эса, кўпинча, на сана жиҳатидан, на мухтор жиҳатидан 
бир-бирига тўғри келмайди. Иқтисодий қимматликларнинг айрим оқимлари эса, 
умуман статистик ҳисобда четда қолиб кетиши мумкин. Бу ҳол айниқса қонунга 
хилоф 
битимларга 
таалуқлидир. 
Ҳисобга 
олинмайдиган 
иқтисодий 


107 
қимматликларининг бундай оқимларини умумий йиғиндисни фақатгина кредит 
ва дебет бўйича жами натижани ҳисоблаб чиқиш орқали аниқлаш мумкин. 
Икки ёқлама ёзув тамоийли асосида тузилувчи тўлов баланси таърифга 
асосан нолга тенг бўлади. Бу эса, мамлакатнинг барча қарзлари тўланиши 
лозимлигини билдиради. Шунинг учун, жорий операциялар счёти бўйича 
камомад аниқ равишда капитал ва молиявий воситалар билан опреациялар 
счётидаги ижобий сальдо билан мувофиқ келиши керак. Агар мамлакат 
резидентлари умумий ҳисобда хорижий товарларни, хизматларни ва активларни 
харид қилишга хорижликларга ўз товарларини, хизматларини ва активларини 
сотишдан олганларига нисбатан кўпроқ сарф қилсалар, яъни бир сўз билан 
айтганда, расмий ҳисоб-китоблар баланси камомад билан чиқса, қарни қоплаш 
марказий банк томонидан расмий валюта резервларини қисқартириш ҳисобига 
(Мраказий банк валюта курсни ўзгартирмаган ҳолатда) амалга оширилади.

Download 2,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish