Халкаро савдо


Мамлакатнинг иқтисодий сиёсати ва тўлов баланси



Download 2,36 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/114
Sana23.02.2022
Hajmi2,36 Mb.
#166227
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   114
Bog'liq
Халқаро савдо Қосимова М С Ў қ 2013 (3)

 
6.4. Мамлакатнинг иқтисодий сиёсати ва тўлов баланси. 
 
Кўпгина давлатларда тўлов балансининг асосий қисмини жорий 
операциялар ташкил килади. Давлатнинг экспорт ва импорт қилган товар ва 
хизматлари мана шу ҳисобда акс эттирилади. Жорий операциялар ҳисоби 
таркибини жорий йилда ишлаб чиқарилган товар ва хизматлар ташкил қилгани 
учун давлатнинг милий даромади ҳисоби билан тўғридан-тўғри боғлиқ. Яъни, 
мамлакатда ишлаб-чиқарилиб хорижга сотилган товарлар ЯИМнинг бир 
қисмидир. Бу юздан тўлов балансидаги тақчиллик ёки ортиқ мамлакат миллий 
даромади ва бандлик даражаси билан бевосита алоқадордир. Жорий операциялар 
уч қисмга бўлиб ўрганилади: 
1. Товар тижорати. Товар экспорти мамлакатга валюта олиб киришнинг 
асосий йўлларидан биридир ва тўлов балансининг актив қисмига қайд қилинади. 
Бунинг тескарисига товар импорти пассив оперция ҳисобланиб тўлов 
балансининг пассив қисмида қайд қилинади. Экспорт қилинган товарлар 
тўплами билан импорт қилинган товарлар тўплами орасидаги фарқ савдо 
баланси деб юритилади. Савдо баланси тушунчаси тўлов баланси тушунчаси 
билан аралаштирилмаслиги керак. Тўлов баланси давлатнинг бутун хорижий 
даромад ва харажатларини қамраб олса, савдо баланси фақатгина товар эспорт ва 
импортини ўз ичига олади. 


105 
2. Халқаро хизматлар. Халқаро хизмат экспорт ва импорти ҳам жорий 
операциялар ҳисобида қайд қилинади. Халқаро хизматлар таркибига халқаро 
туризм, халқаро транспорт, халқаро банк ва суғурта хизматлари ва бошқа 
хизматлар киради. 
3. Бир тарафли трансферлар (unilateral transfer). Қаршилигида ҳеч қандай 
тўловни керакли қилмаганлиги учун бундай операциялар бир тарафли 
трансферлар дейилади (бу операциялар хайрия, эхсон кўринишида бўлади). 
4. Жорий операциялар баланси. Жорий операциялар ҳисобининг пассив ва 
актив қисимлари йиғиндиси орасидаги фарқ жорий операциялар баланси 
дейилади. Икки қисм йиғиндисининг бир-бирига тенг бўлиши жорий 
операциялар балансини мувозанатда эканлигини, актив қисмининг пасив 
қисмидан катта бўлиши жорий операциялар балансининг ортиқ эканлигини, 
тескари шароитда эса тақчилигини кўрсатади.
Сармоя ҳисоби. Тўлов баланси нуқтаи назаридан мамлакатга хориждан 
сармоя кириб келиши актив операциядир, акси эса пассив операциядир. Эътибор 
берилса, бундай хусусият товар ва хизмат оқимлари ҳолати билан тескаридир. 
Шу билан биргаликда ҳар иккала операциянинг мантиқи бир хилдир. Яъни, 
товар ва хизмат экспорти ҳам сармоя импорти ҳам мамлакатга валюта олиб 
келмоқда, аксинча шароитида эса мамлакатдан валюта чиқиб кетмокда. 

Download 2,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish