116
оширилади. Валюта курсларининг бу режими одатда экспортнинг ноанъанавий
турлари учун қўлланилади. Юқорида айтилганларни умумлаштириб шуни
таъкидлаш лозимки, бу режимдан ўтиш даври иқтисодиёти мамлакатларида
фойдалаш тўғрироқ бўлар эди, лекин ундан фойдаланиш
муддатини чегаралш
зарур, чунки бу тизимдан узоқ муддат фойдаланиш ресурслар тақсимотида
чалкашликлар содир бўлишига олиб келади ва нисбий баҳолар тузилишини
ўзгартиради. Шунингдек субъектларнинг фойдани ишлаб чиқариш фаолиятидан
эмас, балки валюта курслари орасидаги фарқдан ола бошлаши муаммоси юзага
келади.
Валюта интервенцияси. Валюта курсини тартибга солишнинг усулларидан
бири бўлиб, марказий банкнинг миллий валюта курсига таъсир этиш мақсадида
унинг амал қилишига аралашиши ҳисобланади. Бунда валюта бозорларида
хориж валютаси таклифи ортиқча бўлса, марказий банк уни сотиб олади; ва
аксинчахориж валютаси таклифи камайганда эса уни сотади.
Шунингдек,
марказий банк хориж валютаси таклифини ва унга бўлган талабни
мувозанатлаштиради ва унинг курсининг тебраниш миқёсини чеклайди.
Шуни тан олиш керакки, валюта интервенциясини қўллаш маълум бир
камчиликларга эга. Бу камчиликлар расмий валюта резервлари миқдори
билан
боғлиқ. Шунга кўра, валюта резервлари миқдори етарли бўлмаган ҳолларда
кўпгина давлатлар валюта чекланишларидан фойдаланишга ошиқадилар.
Валюта чекланишлари. Валюта чекланишлари давлат томонидан қонун
билан ёки маъмурий тартибда ўрнатилган чоралар ва қоидалар ҳисобланади. Уни
қўллаш шарти бўлиб иқтисодий тўловлар ва тушумларнинг мувозанатини
таъминлаш юзасидан мавжуд тўлов балансининг сурункали ёки йирик камомади
ҳисобланади. Валюта чекинишларининг турли хил кўринишлари мавжуд. Улар
маълум бир чегаралардан бошлаб то экспортдан тушган тушумларнинг 100
фоизигача марказий банкка расмий курс бўйича мажбурий сотиш талабигача
бўлиши мумкин. Шунингдек чекланиш сифатида импорт қилувчиларга хориж
валютасини сотишни лицензиялаш амалиётидан ҳамда
махсус рухсатномасиз
валюта бойликларини олиб чиқиш ёки олиб киришни таъқиқлаш шаклларидан
фойдаланиш мумкин.
Валюта девальвацияси ва ревальвацияси. Кўпгина мамлакатлар иқтисодий
дунё билан халқаро иқтисодий муносабатларини ривожлантира бориб, турли
мамлакатларда инфляциянинг турли даражаларига дуч келадилар.
Бунда агар
қатъий валюта курслари режими қўлланилаётган бўлса, марказий банклар ўз
миллий валюталарининг расмий курсини қайта кўриб чиқишга эхтиёж
сезадилар, чунки валюталарнинг харид қилиш қобилияти билан белгиланган
реал курслар расмий курслардан сезиларли фарқ қила бошлайди.
Қоида бўйича, қадрсизланиш даражаси унчалик юқори бўлмаган валюталар
курси доимо ошиб боради; қадрсизланиши юқори суръатларда бўлган валюталар
курси эса расмий валюта курсига нисбатан кескин тушиб кетади. Бундай ҳолатда
валюта курсини корректировка қилиш операцияларига эҳтиёж сезилади, яъни
девальвация ёки ревальвация қилишга.