Халкаро савдо


 Халқаро валюта тизимининг моҳияти ва тузилиши



Download 2,36 Mb.
Pdf ko'rish
bet74/114
Sana23.02.2022
Hajmi2,36 Mb.
#166227
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   114
Bog'liq
Халқаро савдо Қосимова М С Ў қ 2013 (3)

7.4. Халқаро валюта тизимининг моҳияти ва тузилиши. 
ХХ аср ўрталарида халқаро иқтисодий, молиявий ва валюта муносабатлари 


124 
ривожланиши янги кучланиш олди. Очиқ иқтисодиёт қуришнинг умумий 
тенденцияси 
савдо 
айирбошлашувининг 
тезлашишига, 
халқаро 
молиялаштиришнинг ривожланишига, янги валюта бозорларини ҳосил 
бўлишига, турли мамлакатлар орасида валюта-молия муносабатларининг 
кенгайишига имкон беради. Валюта муносабатлари пулнинг жаҳон пули 
функтсияси билан боғлиқ бўлган иқтисодий муносабатларни намоён қилади. Пул 
жаҳон пули сифатида ташқи савдо ва хизматлар, капитал мигратсияси, 
фойданинг инвестиция оқими кучайиши, заём ва субсидиялар бериш, илмий-
техник алмашув, туризм, давлат ва хусусий пул кўчиришларига хизмат қилади. 
Валюта муносабатлари миллий ва халқаро даражада амалга оширилади. Миллий 
даражада улар Миллий валюта тизимлари (МВТ) соҳасини қамраб олади. 
Миллий валюта тизими бу валюта қонунчилиги билан белгиланадиган давлат 
валюта муносабатларини ташкил қилишнинг шаклидир. МВТнинг ўзига хос 
томони у ёки бу давлат иқтисодиётининг, шунингдек ташқи иқтисодий 
алоқаларининг ривожланиш даражаси ва ўзига хослиги билан аниқланади. 
Миллий валюта тизими қуйидагилар билан характерланади: 
- миллий валюта бирлиги; 
- расмий олтин ва валюта заҳираларининг таркиби; 
- миллий валюта паритети ва валюта курси шаклланишининг механизми; 
- валюта қайтиши шароитлари; 
- валюта чекланишларининг мавжудлиги ёки йўқлиги; 
- давлатларнинг ташқи иқтисодий ҳисоб-китобларини амалга ошириш 
тартиби ва бошқалар.
Миллий валюта тизимларини боғловчи звено бўлиб валюта курси ва 
паритет хизмат қилади. Валюта курси алоҳида мамлакатлар валюталари нисбати 
ёки маълум давлат валютасининг бошқа давлатлар валютасида ҳисобланган 
“нархи”ни намоён қилади. Паритет - валюталарнинг улардаги олтинга мос 
келувчи нисбатидир. Аммо валюта курси амалда ҳеч қачон паритет билан мос 
келмайди. Халқаро валюта тизими (ХВТ) жаҳон хўжалиги доирасида валюта 
муносабатларини ташкил қилишнинг шакли ҳисобланади. У жаҳон капиталистик 
хўжалиги эволютсияси натижасида пайдо бўлади ва ҳуқуқий жиҳатдан 
давлатлараро келишувлар билан расмийлаштирилган. Халқаро валюта 
тизимининг асосий элементлари қуйидагилардир: 
- валюта бирликларининг миллий ва коллектив заҳиралари; 
- халқаро ликвидли активларнинг таркиби ва тузилиши; 
- валюта паритетлари ва курслари механизми; 
- валюталарнинг ўзаро алмашув шартлари; 
- халқаро ҳисоб-китоб шакллари; 
- халқаро валюта бозори ва жаҳон олтин бозори режими; 
- валюта-молия ташкилотлари (ХВФ, ХТТБ ва б.)ни тартибга солувчи 
давлатлараро валюта-кредит ташкилотларининг мақоми. 
Халқаро валюта тизимининг асосий вазифаси – муҳим иқтисодий ўсишни 
таъминлаш; инфляцияни камайтириш; ташқи иқтисодий алмашув ва тўлов
оборотининг тенглигини қўллаб-қувватлаш учун халқаро ҳисоб-китоблар ва 


125 
валюта бозори соҳасини тартибга солишдан иборат. Халқаро валюта тизими бу – 
динамик, ривожланаётган тизим. У доимо ўзгаради ва ривожланади. ХВТ 
эвалюциясининг йўналиши Ғарб давлатлари иқтисодиёти ўзгаришининг илғор 
тенденциялари, умуман жаҳон хўжалигининг шароитлари ва талаблари 
ўзгариши билан аниқланади.

Download 2,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish