131
Бошланишида (6 ой мобайнида) янги валюта миллий валюталар билан бир
вақтда муомалада бўлди. Бу даврнинг охирига келиб, режага мувофиқ миллий
валюталар “тўлов воситаси” статусини йўқотдилар.
Учинчи босқичда эса Европа валюта-иқтисодий иттифоқи ҳудудида барча
банк ҳисоб рақамлари Европа валютасига конвертирланадиган бўлди, агар бу ўз
ихтиёрига кўра рўй бермаса. Ягона Европа валютаси, иқтисодчилар фикрича,
дунёда энг кучлилардан бири бўлиши учун барча имкониятларга эга. У
инфляция билан курашишни енгиллаштириб, АҚШ ва Япония билан бозорлар
учун курашда ЕИ давлатлари товар ва хизматининг роқобатбардошлигини
ошириб ЕИ барқарорлигининг муҳим омили бўлиши лозим. ЕВРОнинг пайдо
бўлиши қимматли коғозлар билан боғлиқ барча келишувлар ҳажмининг
ошишига олиб келиши лозим. Ҳозирги вақтда Европа молия бозорлари
тарқоқлиги туфайли жаҳон инвестицияларининг фақат жуда оз қисмини жалб
қила олади холос. Бундай ҳолат ЕИ реал молия ва иқтисодий қувватига мос
келмайди. Ягона валютанинг киритилиши эса бутун дунё инвесторларининг
ЕИга бўлган қизиқишларини оширади. ЕВРОни киритиш бу валюта бозорини
дарров жаҳондаги жуда муҳим валюта бозорига айлантириши керак. Ягона
валютанинг ўзи эса капитал бозорида долларнинг ўрнини эгаллаш учун барча
имкониятларга эга. ЕВРОга ўтиш бутун дунёдаги молиявий холатга ҳал қилувчи
ўзгартиришлар киритиш мумкин. Ягона Европа валютаси доллар ва иена билан
тенг рақобат қилиши мумкин. Банклар, қонунга кўра, келишувлар сонининг
кескин ўсиши ва инвестицияларнинг янада байналминаллашуви сабабли
молиявий бозорларда оладиган фойдаларининг ошишига умид қилишлари керак.
Янги пул бирлиги, шунингдек, бор валютани бошқа валютага алмаштириш
билан боғлик бўлган сезиларли харажатларни йўқотиш имконини беради. Бу
харажатлар баъзи ҳисоб-китобларга қараганда йилига 40 млрд.дан 50 млрд.
долларгача боради. Масалан, 2 минг доллар билан 10-12 Ғарбий Европа
давлатлари бўйлаб юрган француз бир валютани иккинчи валютага
алмаштиришда бу сумманинг қарийб ярмини йўқотади. Айни пайтда, ЕВРОнинг
пайдо бўлиши ва мос равишда барча Европа пул бирликлари орасида
паритетларнинг қаттиқ қайд қилиниши биржа маклерларининг бир Европа
валютасининг бошқа валютага нисбати арзонлашувига ўйнай олмаслигига олиб
келди. ЕВРО пайдо бўлиши билан ЕИ ичида энди тенглаштириладиган ҳисобга
олиш ставкалари фарқи ётадиган операциялар ҳам йўқолди.
Do'stlaringiz bilan baham: