Халкаро савдо


 Халқаро валюта ва молия-кредит бозорлари



Download 2,36 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/114
Sana23.02.2022
Hajmi2,36 Mb.
#166227
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   114
Bog'liq
Халқаро савдо Қосимова М С Ў қ 2013 (3)

7.8. Халқаро валюта ва молия-кредит бозорлари. 
 
Халқаро валюта ва молия-кредит бозорлари жаҳон хўжалиги, халқаро 
иқтисодий муносабатларнинг жуда муҳим бўғимларидан биридир. Охирги ўн 
беш йилда молия бозорлари гуркираб ривожланди. Жаҳон валюта ва савдо 
операциялари қийматларининг нисбати 1980 йилдан буён дунёнинг илғор 
давлатлари умумий активлари, уларнинг ялпи ички маҳсулотига нисбатан 2,5 
баробар тез ўсди. Жаҳон валюта ва савдо операциялари қийматларининг нисбати 
1980 йилдаги 10:1дан 1992 йилдаги 60:1гача ўсди. Шу билан бирга, хориж 


132 
экспертларининг фикрича, давлат облигатсияларининг халқаро бозори баъзи бир 
катталиклар бўйича фақатгина 1920 йилдагидек фаолдир. Фаолиятидаги капитал 
даврий айланмаси қонунияти молиявий бозор ривожланишининг объектив 
асосидир. Баъзи жойларда ортиқча эркин капитал пайдо бўлади, баъзи жойларда 
унга талаб пайдо бўлади. Жаҳон валюта молия-кредит бозорлари бу қарама-
қаршиликларни жаҳон хўжалиги даражасида ҳал қилади.
Жаҳон валюта, кредит, қимматли қоғозлар бозорлари ташкил топишининг 
нишонлари қуйидагиларда намоён бўлади:
-капиталнинг ишлаб чиқариш ва банк ишида концентрацияси; 
-хўжалик алоқаларининг байналминаллашуви; 
-банклараро телекоммуникацияларининг ривожланиши. 
Валюта бозорлари – хорижий валютанинг миллий валютага талаб ва таклиф 
асосида ҳосил бўлувчи курс бўйича олди-сотдиси амалга ошириладиган 
марказлардир. Миллий валюта бозорлари ривожланган бозор иқтисодиётига эга 
бўлган барча давлатларда мавжуд. Миллий бозорлар ва уларнинг ўзаро 
алоқалари ривожланиб бориши билан ягона жаҳон валюта бозори вужудга 
келади. У жаҳон, минтақавий, миллий (маҳаллий) валюта бозорларини ўз ичига 
олади. Бу бозорлар валюта операцияларининг ҳажми, характери ва 
операцияларда қатнашаётган валюталар миқдори билан бир-биридан фарқ 
қилади.
Жаҳон валюта бозорлари жаҳон молия марказларида (ЖММ) тўпланадилар. 
ЖММ – бу банклар, ихтисослашган кредит-молия институтлари йиғиладиган 
жойдир. Унда халқаро валюта-кредит, молия операциялари, қимматли қоғозлар, 
олтин олди-сотдиси амалга оширилади. Халқаро молия марказлари орасида 
Лондон, Нью-Йорк, Франкфурт, Париж, Цюрих, Токиодаги бозорлар ажралиб 
туради. 1973 йилдан 1992 йилгача валюта операциялар ҳажми кунига 10-20 млн. 
долл.дан 900 млрд. долл.га ўсди. 90-йилларнинг бошида халқаро валюта 
савдосининг 50%га яқини учта йирик жаҳон валюта бозорида амалга оширилади:
-Лондон – кунига 187 млрд. долл.;
-Нью-Йорк – кунига 129 млрд. доллар;
-Токио – 115 млрд. доллар.
90-йиллар ўртасига келиб, халқаро валюта операциялари умумий кундалик 
ҳажми 1 трлн. 230 млрд. долларга етди.

Download 2,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish