www.ziyouz.com кутубхонаси
29
рилаётган ишга нисбатан муносабати ҳам
муҳим роль ўйнайди. Кўпчилик одам-
ларда эмоционал қўзғалиш даврида узоқ
вақтгача Ч. белгилари пайдо бўлмайди.
Етарли дам олмаслик ёки узок, вакт
ҳаддан ташқари зўриқиб ишлаш Ч.га ёки
мадор қуришига олиб келади. Ақлий ва
руҳий толиқиш фарқ қилинади. Ёш ва
нерв системаси маълум бир тузилишга эга
бўлган кишиларда жадал ақлий меҳнат
неврозларгя олиб келади. Руҳий толиқиш
«юрак ҳиссиётига» тўлибтошган ва тур-
ли мажбуриятлари бўлган шахсларда ку-
затилади.
Мириқиб ухлаш ва фаол дам олиш иш
қобилиятини тез тиклайди.
Оғир касалликларни бошдан кечирган
кишиларда Ч. тез юз беради. Арзимаган
ва унча узоқ давом этмайдиган зўриқиш
ҳам уларда бош оғриғи, ҳарсиллаш, тез
юрак уриши, терлаш ва қувватсизликка
сабаб бўлади. Бундай кишилар меҳнат
режимига ва иложи борича узоқроқ дам
олишга қатъий амал қилишлари зарур.
Болалар организмининг анатомо-
физиологик хусусиятларига кўра ҳатто
унчалик уринмаганида ҳам (маc, гўдак
уйқудан қолганида, мактабда партада
узоқ ўтирганида) тез чарчаб қолиши мум-
кин. Кун тартибининг нотўғрилиги, бир
турдаги машғулот, ортиқча ўйинкулги
ҳам тез Ч.га олиб келади.
Болаларда Ч. белгилари кўпинча
хаттиҳаракатнинг бузилишида кўринади:
улар тоқатсиз, эътиборсиз,
дарс вактида
гаплашадиган, яъни интизомсиз бўлиб
қоладилар. Баъзи ҳолларда, айниқса, ка-
салликларни бошидан кечирган болалар
бўшанг, сусткаш, хорғин, кучсиз бўлиб,
фикрлаганда бош оғриғи сезади.
Ч. баъзан бошдан кечирилган ка-
салликнинг оқибати эмас, балки унинг
бошланғич белгиси бўлиши ҳам мумкин.
Болада бошдан кечирилган касаллик-
ка ёки ақлий ва жисмоний зўриқишга
боғлиқ бўлмаган тез чарчаб қолиш
ҳоллари юз берганида, албатта, врачга
мурожаат этиш лозим.
Иш қобилиятини узоқ вақтгача
сақлаб қолишнинг таъсирли воситалари-
дан бири — меҳнат фаолиятининг аниқ
маромда бўлишидир. Тез Ч.ни
олдини
олишда меҳнат ва дам олишни тўғри
йўлга қўйиш, иш куни давомида қисқа
муддатли танаффуслар ташкил қилиш,
шунингдек, иш жойини тартибга со-
лиш, ва ўзини сал ҳориган ҳис қилганда,
чарчоғини ёзадиган машқлар бажаришга
муҳим эътибор бериш зарур.
Болаларда тез чарчаб қолишнинг
олдини олиш учун уларнинг кун тар-
тиби маромининг бузилишига йўл
қўймаслик (тўйиб ухлашига, иш оғирлик
қилмаслигига, иш билан машғулотни
тўғри
навбатлаштиришга,
уларнинг
очиқ ҳавода узоқроқ бўлишига имконият
туғдириш) керак.
ЧАСТОТА — 1) физикада — дав-
рий тебранишнинг микдорий ифода-
си; тебраниш цикллари сонининг у
ўтадиган вактга нисбати. Ч. v (техникада
f) тебраниш даври Т га тескари катта-
лик. 2) эқтимоллар назариясида — бирор
ҳодисанинг рўй бериши сонининг таж-
рибалар умумий сонига нисбати. Агар
ҳодисанинг тажрибада алоҳида рўй бе-
риши эҳтимолига тенг бўлса,
етарлича
катталар учун ҳар қандай кичик бўлганда
ушбу тенгсизликни қаноатлантиради. Бу
хулоса катта сонлар қонунидан келиб
чиқади. Ч. тушунчаси эҳтимолликнинг
статистик таърифи учун асос бўлади; 3)
кино техникасида — кинога олиш ёки
кино қўйишда ёки телевизор экранида
кадрларнинг алмашиниш даврийлиги
ёки тезлиги. Стандарт тезлик сифатида
1 секундда 24 кадр алмашиниши қабул
қилинган (баъзан 8 ва 16 мм ли кинолен-
талар ишлатилганда 1 секундда 16 кадр
алмашинадиган тезлик қабул қилинади).
Телевизор экранида кадрлар алмашини-
ши стандарт бўйича 25 Гц га тенг.
ЧАТЕМ —Тинч океаннинг жан. кис-
мидаги 2 та йирик (Чатем ва Пит) ва бир
гуруҳ майда вулкан ороллари. Янги Зе-
ландия ҳудуди. Майд. 963 км2.
Энг ба-