O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd



Download 1,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/184
Sana23.02.2022
Hajmi1,56 Mb.
#163407
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   184
Bog'liq
Ozbekiston-Milliy-Ensiklopediyasi-Ch-harfi

ЧАРХ ИЛОНЛАР, эфалар (Echis) — 
қора илонлар оиласига мансуб илонлар 
уруғи. Уз. 80 см гача. Кулранг ёки қўнғир 
тусли танасида оқиш илон изи ҳошияси 
бор. Танасининг 2 ёнидаги тангачалари 
киррасида тишчалари бўлади. Ч.и. тана-
сини ҳалқа қилиб ўраганида тангачалар 
ишқаланиши натижасида чарх тоши ай-
ланишига ўхшаш товуш чиқади (номи 
шундан). 3 тури, жумладан, қум чарх 
илони ва чипор чарх илони Шим. Аф-
рика, Жан., Жан.Ғарбий Осиё ва Ўрта 
Осиёда таркалган. Ўзбекистонда қум 
чарх илони Бухоро, Сурхондарё вилоят-
лари ҳамда Қизилқум чўлида учрайди. 
Шомда ва тунда фаол ҳаёт кечиради. 
Майда умуртқалилар, ёш Ч.и., асосан, 
ҳашаротлар ва ўргимчаксимонлар би-
лан озиқланади. Тухумдан тирик туғади. 
Урғочиси 3 тадан 18 тагача бола туғади. 
Захарли, чақиши ўлимга олиб келиши 
мумкин. Захаридан иммун зардоб тайёр-
лашда ва и.т. ишларида фойдаланилади. 
ЧАРХИЙ (тахаллуси; асл исмша-
рифи Ҳамроалиев Асқарали) (1900.23.2 
Қўқон 1979.18.12) Ўзбекистон халқ шо-
ири (1975). Қўқондаги мадрасаларнинг 
бирида таълим олган. Illy вақтда мум-
тоз шеърият намояндалари ижоди билан 
яқицдан танишган ва хаттотлик санъати-
ни ўрганган. Қўқондаги «Қувват» арте-
лида гулабардор (тўқувчилик корхона-
ларида гула тайёрлаш ёки тандага гула 
кўтариш иши, касби, 192638), Навоий-
нинг 500 йиллигига тайёргарлик кўриш 
ва ўтказиш бўйича тузилган қўмитада 
хаттот (1939), Муқимий уймузейида ил-
мий ходим (1941), Қўқон шаҳар театри-
да адабий эмакдош (1942—47), Ғафур 
Ғулом номидаги вилоят Адабиёт музей-
ида (1950—79) илмий ходим бўлиб иш-
лаган.
Ч. Ҳофиз, Саъдий, Навоий, Бедил 
сингари Шарқ мумтоз шоирлари ва 
Муқимий, Фурқат, Завқий сингари за-
мондошлари ижодидан сабоқ олиш би-
лан бирга Сулаймонқул Рожий ва Мирза 
Ҳўқандийдан аруз илмини ўрганиб, 1916 
й.дан эътиборан ғазаллар ёза бошла-
ган. Унинг асарлари илк бор 1938—39 
й.ларда «Янги Фарғона» газ. ва кейинча-
лик «Муштум» жур.да эълон қилинган. 
Ч. ўзбек мумтоз адабиёти анъаналарини 
давом эттириб, ҳам лирик, ҳам ҳажвий 
шеърият жанрларида ижод қилган. Ч. 
ижодининг асосий жанрлари ғазал, му-
хаммас ва маснавийдир. Ч. нинг «Ши-
рин ва аччиқ» (1959) илк шеърий гул-
дастасидан кейин «Шеърлар» (1966), 
«АлихўжаХўжаали» (1970), «Девон» 
(1972) ва «Бешигингда ётмайман» (1975) 
тўпламлари нашр этилган. Шоирнинг 
кўплаб ғазалларига куй басталаниб, халқ 
ҳофизлари томонидан ижро этиб келина-


www.ziyouz.com кутубхонаси

Download 1,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   184




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish