www.ziyouz.com кутубхонаси
24
вожланиш жараёнида функциялар чап ва
ўнг ярим шарлар ўртасвда тақсимланади.
Чап ярим шар зиммасига нутқ, ўқиш,
ёзиш, ҳисоблаш, аналитик фаолиятнинг
(логик, математик) мураккаб шакллари,
ўнг ярим шар зиммасига эса конкрет об-
разли фаолият (ташки оламдаги нарса-
ларнинг кўриниши, товуши, ранги ва б.
бўйича аниқлаш) тушади. Оёққўллар
ҳаракатини бажаришда иккала ярим шар
қатнашади; чап яримшар ихтиёрида ўнг
қўл ва оёқ, ўнг ярим шар ихтиёрида чап
қўл ва оёқ бўлади. Кўпчилик кишиларда
чап ярим шар устунлик қилганидан ўнг
қўл кўпроқ иш бажаради; ўнг қўл ёрда-
мида ишлаш, овқат ейиш ва б. одатдаги
ҳолат. Чапақайларда бош миянинг ўнг
ярим шари функцияси чап ярим шарники-
дан устун туради. Ривожланишнинг ҳар
иккаласи: ўнақайлик ҳам, Ч. ҳам нормал
ҳисобланади. Бироқ турмушда ва и.ч.да
ҳамма асбоблар ва меҳнат қуроллари
ўнақайларга мўлжаллантанлиги туфайли
чапақай болаларни ўнақайликка ўргатиш
мақсадга мувофиқ. Ўнақайлик ва Ч.ни
аниқлаш
невропатологияда
муҳим
аҳамиятга эга.
ЧАПЕК (Сарек) Карел (1890.9.1, Ма-
леСватоневице — 1938.25.12, Прага) —
чех ёзувчиси. Прага университетининг
фалсафа фтини тугатган (1915). 1921
— 22 й.ларда Прага театрида режиссёр,
кейинчалик бутунлай ёзувчилик ва жур-
налистика билан шуғулланган. «Крако-
нот боғи» (1918) ҳамда «Шуълавор туб-
сизликлар» (1916) тўпламларига кирган
дастлабки ҳикояларини акаси Иосиф Ча-
пек (18871945) билан ҳамкорликда ёзган.
«Чормихга тортиш» (1917) ва «Ғамгин
ҳикоялар» (1921) тўпламларидан жой
олган ҳикояларида уруш йилларининг
серташвиш муҳити, кишилараро муно-
сабатлардаги зидциятли манзаралар акс
эттирилган. «Кдроқчи» лирик комедияси
(1920) да ўзи эътиқод қўйган «ҳар ким
ўзича ҳақ» фалсафасини бадиий ёритиш-
га ҳаракат қилган.
Ч. номини, асосан, ижтимоийфан-
тастик мазмундаги асарлари дунёга ёй-
ган. Темиртан (робот; «робот» сўзини
Ч. ўйлаб топган)лар қўзғолонидан ҳикоя
қилувчи «R. V. R.» (1920), «Микропулос-
нинг қуроли» (1922) драмалари, «Абсо-
лют фабрикаси» (1922) ва «Кракатит»
(1924) романларида юксак инсонпарвар-
лик борасидаги ўймушоҳадаларини баён
этган. «Адамсавдогар» пьесаси (1927;
акаси билан ҳамкорликда), «Чўнтакдаги
ҳикоялар», «Бошқа
чўнтакдаги
ҳикоялар» (1929) ўтмишдаги адабий
ва диний сюжетлар асосида ёзилган.
«Апокрифлар»да ана шу ҳолат сезила-
ди. «Гордубал», «Метер», «Оддий ҳаёт»
(1933—34) романларини қамраб олган
трилогияси ноинсоний урфодатлар, фа-
шизм реакциясига қарши кураш ғоялари
билан йўғрилган. «Саламандрлар би-
лан жанг» (1916) романи Ч. ижодининг
чўққиси ҳисобланади. Унда умумин-
соний қадриятлар фашизмнинг ирқий
назарияси ва сиёсатига, ғайриинсоний
муносабатларга қарамақарши қўйилган.
Айни шу ғоялар «Оқ касаллик» (1937),
«Қутқарувчи» (1937), «Она» (1938) каби
қисса ва драмаларида ҳам давом эттирил-
ган.
Ч. ҳоз. замон ижтимоий фантастика-
сига самарали таъсир кўрсатган, унинг
бадиий оламини бойитган.
Ас: Сочинения, т. 1—5, М., 1958—59.
Ад.: Никольский СВ., Карел Чапек —
фантаст ва сатирик, М., 1973.
Do'stlaringiz bilan baham: