ЧАПҚИРҒОҚ ҚОРАСУВ КАНА-
ЛИ - Чирчиқ дарёсининг чап соҳилидан
чиқарилган канал (даре) (Тошкент ви-
лояти). Юқори Чирчиқ гидроузелидан
бошланиб, Шамалак гидроузелигача
давом этади. Уз. 87 км. Сув ўтказиш
имконияти 180 м3/с. Тошкент вилояти
Юқори Чирчиқ, Ўрта Чирчиқ, Оққўрғон
туманларида 165 минг га ерни суғоради.
Каналга кўпгина сой сувлари келиб
қўшилади. Энг йириклари: Жузуруқсой,
Паркентсой, Самсараксой, Қизилсой.
Қорасув канали қад. каналлардан бири.
Бир неча тўғонли сув олиш иншоотла-
ри бор. Уларнинг биринчиси — Найман
тўғони (каналнинг 59 км да). 1926 й.да
қурилган бўлиб, РК7, РК71, Олғабос ка-
налларига сув беради. 1930—32 й.ларда
74км да Хонтўғон сув олиш иншооти
қурилди. Иншоот тўғон ва Моргунен-
ков номидаги РК8, РК9 каналларига сув
берадиган тақсимлагичлардан иборат.
1960—70 й.ларда каналнинг 3, 13, 36 ва
56 км ларида яна 4 сув олиш узеллари
қурилди. 68км да каналга Туябўғиз сув
www.ziyouz.com кутубхонаси
26
омбориц&н канал орқали сув олинади.
Ч.Қ.к.нинг 36км да И.А. Полвонов ном-
ли Тошкент канали бошланади (схемаси
Тошкент каналидя берилган).
ЧАРВАКА — қ. Локаята.
ЧАРВИ — ички (висцерал) қорин
пардасвдаги кенг ва узун бурама қават.
Пардалар орасида ёғ тўқималари, лимфа
тугунлари ва қон томирлар жойлашган.
Катга ва кичик Ч. фарқ қилинади. К а т
та Ч. қорин пардасининг иккита олдинги
ва иккита орқа варағидан таркиб топган.
Кичик Ч. жигарни меъда ва 12 бармоқ
ичак билан туташтириб туради. Ч. ича-
кларни олд томондан фартук каби бер-
китиб, ташқи муҳит таъсиридан ҳимоя
қилади ва қорин бўшлиғидаги ҳароратни
сақлайди.
ЧАРМ — ҳайвон терисидан ёки
сунъий хом ашёдан тайёрланадиган ма-
териал. Табиий ва сунъий турларга аж-
ратилади. Табиий Ч. ҳайвонлар: қорамол,
от, қўй, эчки, чўчқа, туя, буғу, кийик,
сув ҳайвонлари, ит, айрим балиқ ва б.
ҳайвонларнинг терисини ошлаб тайёр-
ланади. Ишлатилишига қараб, пойабзал,
эгаржабдуқ, техника, кийимбош, аттор-
лик учун мўлжалланган хилларга ажрати-
лади. Хом ашё тури, ошлаш, пардозлаш,
ташқи кўриниши, қалинлигига қараб ҳам
хилларга бўлинади. Сунъий чарм поли-
мер хом ашё материаллардан тайёрлана-
ди. Сунъий Ч. толалардан тўқилган ёки
нотўқима матолар сиртига юмшоқ плёнка
ҳосил қилувчи моддалар (каучук, латекс,
поливинилхлорид ва б.) қоплаш натижа-
сида ҳосил бўлади. Сунъий Ч. пойабзал,
кийимкечак, атторлик ҳамда техника бу-
юмлари тайёрлаш ва б. эҳтиёжлар учун
табиий Ч. ўрнида кенг миқёсда ишла-
тилади (қ. Кўн, Кўнпойабзал саноати,
Кўнчилик).
ЧАРОИТ (Шарқий Сибирдаги Чара
дарёси номидан) — занжирли силикат-
ларнинг кичик синфига мансуб мине-
рал. Таркибида сув ва фтор бўлган К,
Na, Ca, Ва, Мп нинг мураккаб силикати.
Кимёвий таркиби аникланмаган. Ғарбий
Сибирнинг Мурун ишқорли массивида
1977 й.да топилган. Тахм. моноклин син-
гонияда кристалланади. Яхлит толали
ва ингичка нинали, попуксимон нурлар
кўринишидаги агрегатлар. Структураси
аниқ эмас. Пушти ва оч бинафша рангли
ўта кам учрайдиган минерал. Қаттиқдиги
5,5, зичлиги 2,52,6 г/см3. Гидротермал
метасоматик (фенитлар ҳисобига) ге-
незисга эга. Ч. таркибли жинсларнинг
чиройли турлари заргарлик, безак ва
коллекция тошлари сифатида Чароитдан
ясалган ваза, фойдаланилади. Москвада-
ги «Самоцвет» Айниқса, бинафша ранг-
ли, ипаксимон ялтирайдиган турлари
жуда қадрланади. Ч.нинг дунё бўйича
ягона кони Шарқий Сибирдаги Сиренли
тош конидир.
ЧАРОС — эрта ўртапишар маҳаллий,
хўраки узум нави. Урта Осиёда кенг тар-
калган. Шарқий экологикгеографик на-
влар гуруҳига киради. Тупи кучли уса-
ди. Барги йирик, тўгарак, ўртача ва кам
кертикли, усти тўқ, орқаси оч яшил,
туксиз. Гули функционал ургочи. Узум
боши ўртача ва йирик, тиғиз, 300—400
г. Ғужуми йирик, думалоқтухумсимон,
кўкимтирқора, серэт, ширин, пусти
қалин. Таркибида қанд миқдори 2123%,
нордонлиги 5,5 — 8%, июлавг.да пиша-
ди. Ҳосилдорлиги 80—100 ц/га. Асосан,
янгилигида ейилади. Рағага чидамсиз.
Тошкент, Фарғона, Андижон ва Наман-
ган вилоятларида экилади. Чарос узум
нави.
ЧАРХ — 1) қўдда ип йигиришда фой-
даланиладиган қад. асбоб. Унда, асосан,
пахта, жун ва б. толалар йигирилади.
Кўриниши даста билан айлантирилади-
ган ғилдирак (барабан) шаклида бўлади.
Ўрта Осиёда пахта экиб, ип йигириш
милод бошидаёқ маълум бўлган. Пах-
та ва жун толасидан ип йигириш учун
олдин урчуқ, кейин уни такомиллаш-
www.ziyouz.com кутубхонаси
27
тириб, Ч. ясалган. 18-а.да машинада ип
йигиришга ўтилгач, Ч.га эҳтиёж камай-
ган, лекин айрим чекка жойларда ундан
ҳали ҳам фойдаланилади (қ. Йигириш);
2) қайчи, пичоқ, теша, кетмон, ўроқ ва б.
кесувчи асбобларни ўткирлаш (чархлаш)
учун ишлатиладиган асбоб. Дастаки ва
электр Ч.лар бор. Дастаки Ч. доираси-
ни чархчи оёқца тепкига босиб айлан-
тиради. Ҳунармандлар (маc, дегрезлар,
мисгарлар, кулоллар) чуян буюмлар
қолипи ясаладиган, мис ва сопол буюм-
лар сирти силлиқланадиган асбобларни
ҳам Ч. деб аташади; 3) айрим асбоблар
ва қурилмаларнинг айланадиган қисми.
Mac, чархлаш станогинтлпт абразив
(жилвир) доираси Ч. ҳисобланади.
ЧАРХ (санъатда) — 1) қад. дойра
усулларидан бири; шу усулда ижро эти-
ладиган ўзбек халқ куйлари. Ч. куйи-
нинг сурнай йўли ҳам бўлиб, дорбозлик
ўйинлари вақтида сурнай, ноғора каби
созлардан иборат ансамблларда ижро
этилади. «Шодиёна» сурнай туркуми-
нинг бир кисми ҳам Ч. деб юритилади;
2) ўзбек халқ қўшиғи. Ўтмишда чарх-
да ип йигириш жараёнида айтил’иб,
хотинқизларнинг ҳистуйғуларини ифода
этган; 3) халқ рақсларида чир айланиб
ижро этиладиган ўйин ҳаракатларидан
бири.
Do'stlaringiz bilan baham: |