www.ziyouz.com кутубхонаси
52
бунчалик дахшатга солади, деб ҳеч ўйлааган эди, довдираб қолди.
— Ойша, ўзингни бос, илтимос қиламан, Ойша!.. Сатторнинг сўзини ҳеч вақт ерда
қолдирмаган, ҳамиша ювош, қобил-мўмин Ойшахон ҳозир унинг илтимосига қулоқ ҳам солмас,
ҳовлининг ўртасида туриб, титраб-қақшаб:
— Пичоқни олиб чиқинг! Сўйиб кетинг мени! — дерди.
Мухтор йиғлаб ойисига томон интилди. Саттор саросима бўлиб Ойшахонни тирсагидан
одди:
— Эсингни йиғ, Ойша! Мухторни қўрқитяпсан! Болангга қара! Ойшахон Сатторнинг
қўлидан ҳазар қилганга ўхшаб силтаниб, тирсагини бўшатиб олди:
— Қўлингизни тортинг! Мен «пуф сассиқман!». Саттор уни севмаслиги, у билан ажрашиб,
севганини олмоқчи эканлиги Ойшахоннинг қалбини шундай тимдалаяптики, оғриғига чидаб
бўлмайди. Йиғласа, балки кўз ёшлари бу оғриқни сал юмшатар эди. Аммо унинг кўзлари
намсиз. Лаблари ички қийноқдан тиришган, юзи ердай ўнгиб кетган.
Ўғилчаси йиғлаб келиб этагига ёпишган эди, Ойшахон:
— Тегма менга! — деб этагини боланинг қўлидан чиқариб олди. Унинг кўзига ҳозир бола
ҳам кўринмас эди. У Сатторни четлаб ўтаман деб ёз бўйи ўзи авайлаб ўстирган нозик гул,
бўтакўзларни босиб олди. Аммо буни сезмади. Боши оғриб нариги уйга кирди. Нега кирганини
эслаёлмай, ичкарида нафаси бўғилиб, дарров қайтиб чиқди. Сўнг томорқани оралаб узоқлашиб
кетди.
Бола унга эргашган эди, Саттор қайтарди:
— Ойингни бирпас ўз ҳолига қўй. Жаҳли сал босилсин. Юр, машиналарингни ўйнайсан.
Юр!
Саттор ўғилчасини қўлидан тортиб, етаклаб, айвоннинг оддига олиб келди. Аммо боланинг
машина ўйнагиси келмас, у ойиси кетган томонга хавотирланиб қараб турар эди.
«Мен сенга азалдан бемеҳрман... Тўй бўлишига қарши эдим. Ўшанда қочиб кетмаганимга
пушаймонман... Ахир сен ҳам ҳақикатни билишинг керакми, йўқми?».
Саттор айтган бу сўзларнинг ҳар бири Ойшахонни гўё чаён бўлиб чақар эди. Ойшахон бу
сўзларни ҳаёлидан узоқлаштирмоқчи бўлиб атрофига қаради. Ўт-ўланлар орасида дарахтдан
тўкилган олмалар юмалаб ётибди. Узоқда трактор тариллади. Уфқ қира, хаводан тупроқ ёғиб
турибди. Қаердадир чанг-тўзон бўлган. Ойшахон ҳаёлини шу нарсалар билан банд қилишга
тиришди:
«Қурт еган олмани сигирга териб бермоқчи эдим... Трактор нима қиляпти экан?». — Аммо
тўсатдан яна Сатторнинг гаплари ҳаёлига босиб келди-ю бошқа нарсалар билан аралаш-
қуралаш бўлиб эшитила бошлади. «Агар менинг сенга кўнглим бўлганда, беш йилдан бери
кўчириб олиб кетмасмидим?». Осмон ғубордан паст бўлиб қолганга ўхшайди. «Одамлар яхши
кўрган хотинлари учун нималар қилмайди! Мен эса бўйнидан бойлагандай мажбур бўлиб
келаман...» Сигир қурт еган олмани яхши ейди... Ойшахонга ҳозир ўзи ҳам, Саттор билан
кечирган умри ҳам аянчли ва жирканч кўрина бошлади. Уй ҳам, ҳовли ҳам, томорқа ҳам
заҳарли туйғуларга тўлиб кетганга ўхшарди. Ойшахон бу туйғулардан қочиб кутуладиган жой
қидириб, томорқадан нарига ўтиб кетди.
У қаёққа бораётганини ўзи ҳам билмас эди. Торгина сўқмоқ пастда тўлқинланиб оқаётган
улкан дарё бўйига келиб тамом бўлди...
Ҳовлида қолган Мухтор дадасининг қўлидан юлқиниб чиқди-да, туртиниб-қоқиниб
ойисининг изидан кетди.
Ойшахон дарёдан ҳар кун сув оладиган жойига келиб тўхтади.
Кенг ўзанда тармоқланиб оқаёгган дарёнинг бир қисми бу ерда тош аралаш қумлоқ қирғоққа
«чилп-чилп» урилиб ўтар эди. Қуйироқда бу оқим дарёнинг асосий оқимлари билан қўшилиб,
ваҳимали гирдобга айланиб кетар, нураб турган пастки соҳилни йил сайин емириб, жар қилиб
Пиримқул Қодиров. Эрк (қисса)
Do'stlaringiz bilan baham: |