Microsoft Word pirimqul qodirov erk ziyouz com doc



Download 0,67 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/63
Sana23.02.2022
Hajmi0,67 Mb.
#163150
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   63
Bog'liq
Эрк

www.ziyouz.com кутубхонаси 
53
борар эди. 
Ойшахон тупроғи сувга тўкилиб, нураб турган ўша жарга қаради-ю, Сатторнинг «девор 
қийшиқ бўлса бир кун эмас, бир кун қулайди» деган сўзларини эслади. Саттор буни 
икковларининг кўнгилсиз турмушлари ҳақида айттан бўлса ҳам, ҳозир Ойшахоннинг ўзи ўзига 
қийшиқ бир девор бўлиб кўринди. Саттор уни ташлаб кетадиган бўлса, бировлар «қийшиқ 
бўлгани учун ташлаб кетди!» деб кулишини, бошқа бировлар: «Бундан узоқроқ юрайлик, яна 
устимизга қулаб тушмасин!» деб ўзини тортишини Ойшахон гўё олдиндан ҳис қидди. У чидаб 
туриб бўлмайдиган бир аламдан тўлғаниб, ўзига ўзи гапирди: 
— Ташландиқ хотин... қийшиқ девор... Қулайди! Қуласа ҳам мана шу дарёга қуласин... 
Агар... Ҳеч ким... Ҳаммасини сув яширади... 
Ойшахон кўзларини катта-катта очиб, дарёга тикилиб қолди. Ўзини чаёндай чақаётган 
ҳамма заҳарли туйғуларни шу дарёга ғарқ қилиб юбориши мумкиндай туюлди. Бунинг учун 
Ойшахон ўзи ҳам ғарқ бўлиши кераклигини ҳис қилди-ю, сесканиб, қирғоқдан икки-уч қадам 
орқага чекинди. Шунда ҳамма аламли ўйлар, ҳамма заҳарли туйғулар аввалгидан ҳам зўр бир 
куч билан вас-вас бўлиб босиб келди. Унинг кўз олди қоронғилашди. Нима қилаётганини ўзи 
ҳам билмагани ҳолда нимчасини ечиб ерга ташлади. Ҳаёлида интиқом аралаш бир ўй тутундай 
буруқсар эди: «Ҳали пушаймон бўлади! Ҳали кўради! Ҳа, ҳа...». 
14 
Ҳовлида ёлғиз ўзи қолган Саттор Ойшахонга айтган гапларини эслаб, мулоҳаза қииб кўрди. 
Ҳаммаси рост, ҳаммаси уни кўпдан бери қийнаб юрган ҳақиқат. Аммо, бу ҳақиқатни Ойшахон 
кўтара оладими ёки бирон корҳол юз берадими? Мана шу ўй унинг ҳаёлига энди келди-ю, 
Саттор бирдан изтиробга тушди. Эҳтимол, онасининг авзойи бежолигини Саттордан кўра бола 
тезроқ сезгандир? Шунинг учун дадасининг ёнида қолгиси келмай ҳовлидан йиғламсираб чиқиб 
кетгандир? 
Саттор ўғли кетган томонга шошилиб жўнади. Сўқмоққа чиққанда дарахтлар орасидан 
дарёнинг нариги чети ойнадай ярақлаб кўринди. Шу пайт қирғоқ томонда боланинг дод солиб 
йиғлагани эшитилди. Саттор овоз келган томонга қараб югурди. 
Мухтор ойисининг телбага ўхшаб бир нарсалар деб гапириши, ўзини дарёга ташлаганини 
анча берироқдан кўрган эди. У қўрққанидан ойисига қараб эмас, орқага қараб чопиб келмоқда 
эди: 
— Ая!.. Аяжон! Ая! — Бола Сатторни кўрди-ю, унга караб қўл чўзди: — Дадажон! Ая 
кетди! Ая... 
Васвасга берилиб боласини ҳам унутган Ойшахон муздай тўлкинлар ичида сесканиб: «Нега 
бундай қилдим?» деди. У дарёнинг чуқур жойига ўзини ташлаган эди, чўкаётиб Мухторнинг 
«Ая!» деб чинқирганини эшитди. Оналик туйғуси энди ўзини эслатди. Ойшахон жон-жаҳди 
билан юқорига интилди. Оёғи дарёнинг тагига тегиб қапчидими ёки оқим ёрдам бердими, 
Ойшахон сузишни билмаса ҳам, сув юзига бир талпиниб чиқди. Шунда ёруғ дунё унга бениҳоя 
ғанимат ва азиз туюлди. У ҳозир боласининг ёнига чиқишни, яшашни истарди, тирик қолишга 
бутун борлиғи билан интиларди. Дунёда ўлимдан бераҳм, ўлимдан мудҳиш нарса йўқлиги унга 
энди билинмоқда. Унинг назарида дунё ҳозир сувга эмас, ўлимга тўлиб оқмоқда эди. 
Қирғоқларга урилиб ўтаётган бераҳм куч уни ўз қаърига тортиб кетди. Ойшахон, нафаси 
қайтиб, сув ютиб, яна кўринмай қолди. Чинқириб йиғлаётган боласига сўнгги марта қараб 
олишга ҳам улгурмади. 
Унинг юзага бир қалқиб чиққанини кўрган Саттор чопиб келаётган кўйича кўйлагини ечди, 
туфлисини оёғидан отди-да, дарёга сакради. 
Қудратли оқим Ойшахоннинг жар этагидаги гирдобларга томон олиб кетмоқда эди. Дарё 


Пиримқул Қодиров. Эрк (қисса) 

Download 0,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish