Microsoft Word pirimqul qodirov erk ziyouz com doc



Download 0,67 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/63
Sana23.02.2022
Hajmi0,67 Mb.
#163150
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   63
Bog'liq
Эрк

www.ziyouz.com кутубхонаси 
55
Саттор унинг қилган ишидан қанчалик норози бўлмасин, ҳозир кўзига ёш олаётганини 
кўриб, енгилроқ гап қидирди: 
— Сувни кўп ютиб роса водавоз бўлиб кетган экансан. Тўкиб-тўкиб зўрға тамом қилдим! 
Саттор уни қўлига кўтариб, оғзини пастга қилиб, ютган сувларини қандай туширгани 
Ойшахоннинг кўз олдига келди. У изза бўлиб ўрнидан туришга интилди, аммо бошини кўтариб 
ололмади. Кўнгли беҳузур бўлди. 
— Ёт, қимирлама, ҳадемай яхши бўласан, — деди Саттор. — Унгача аям ҳам келиб қолар. 
Саттор унинг қуруқ нимчасини бошига қўйди. 
Хосият хола райондан қайтганда Ойшахон уйга келтирилиб, диванга ётқизиб қўйилган, 
Саттор фельдшерни чақириб, дори-дармон қилдирган эди. У Ойшахоннинг ўзини сувга 
ташлаганини онасига ҳам, бошкаларга ҳам атайлаб айтмади. Гапни кўпайтиргиси келмай: 
— Оёғи тойиб тушиб кетибди, — деб кўя қолди. Ойшахон ҳам буни тасдиқлар эди. 
Ажрашиш ҳақида бўлиб ўтган гап фақат иккови биладиган ички сир бўлиб қолиши Ойшахонга 
далда берар, кераксиз гап-сўзлардан уни ҳимоя қиладигандай бўлар эди. Кечки пайт воқеадан 
хабар топиб Ойшахоннинг онаси ҳам келди. Саттор кўчага чиқиб кетганда: 
— Қудажон, болам кўзиккан, бунга инс-жинс теккан, иримини қилайлик, — деб Ойшахонга 
исириқ солди. Кейин уни ҳовлига суяб олиб чиқишди. 
Хосият хола битта жўжахўрозни келинининг оёғи тагига келтириб сўйди-да, қонидан 
чаккасига озгина суртди. Ойшахонни елкасига уриб-уриб қоқди: 
— Суқбўлсанг, чиқ, ҳасад бўлсанг, чиқ! Арвоҳ бўлсанг, гўрга бор! Шайтон бўлсанг, ғорга 
бор! 
Ойшахон бунақа иримларнинг фойда беришига ишонар, шунинг учун ўзини тобора яхши 
ҳис қилар эди. 
Оқшом унга жўжахўрознинг шўрвасидан ичириб ётқизишди. Эртаси куни Ойшахон ҳийла 
яхши бўлиб турди ва кундалик юмушларини қилиб кетди. 
У ошхонада ширчой пишираётганда Хосият хола билан Саттор айвонда гаплашиб ўтирар 
эдилар. 
— Бир Худо деганимиз бор экан-да, — деди Хосият хола. — Бўлмаса, бу дарё ҳар йили 
қонсирайди. Битта-иккита одамними, молними олиб кетади. Сенинг хабардор бўлиб 
қолганингни айт-а, Сатторжон. Мана бу болагинангнинг бахтими, ишқилиб, хотининг бир 
ўлимдан қолибди! 
Мухтор бир ғилдираги чиқиб кетган машиначасини Сатторнинг олдига кўтариб келди: 
— Дада, тузатиб беринг! 
Саттор ғилдиракни ўрнига қўйиб берган эди, бирпас ўтмай Мухтор яна: 
— Дада, бу сизга! — деб Сатторнинг олдига қошиқ келтириб қўйди. 
У Сатторнинг атрофида гирдикапалак бўлиб юрарди. Гўё у дадасини энди топиб олган. Шу 
вақтгача Саттор қўл етмас бир узоқлиқда юрар, Мухтор ундан доим уялар, тортинар, яқинига 
боришдан ҳайиқар эди. Кечадан бери дадаси унга беҳад яқин, беҳад қадрдон бўлиб қолган, 
Мухтор унга болаларча бир ихлос билан қарайдиган бўлган. Бугун ширчойни ҳам у Сатторнинг 
ёнида ўтириб ичди. 
Оталик ҳисси Сатторга ҳам жуда илиқ туюлиб, кўнглининг бир четини юмшатиб турар эди. 
Аммо кўнглининг тубида ҳали ҳам ўша тошдай оғир тугун ўрнидан жилмай ётибди. У ёқда 
Сатторни деб ич-этини еб юрган Розия. Бу ёқда бу кўнгилсиз турмуш. Икки ўт орасида куйиб 
юрган унинг ўзи... 
Москвада Розия бутун ихтиёрини Сатторга бергандан кейин бу чигал тугунни ечишнинг 
йўли топилгандай бўлган эди. Саттор Ойшахонни жанжал-тўполонсиз ажрашишга кўндираман, 
деб ўйлаган, кеча шу ишонч билан бу ерга келган эди. Бироқ, бу ҳаммаси бир хом ҳаёл эканини 
у энди кўриб турибди. Бир-бирига киришиб кетган эт билан тирноқни оғриқсиз ажратиб 


Пиримқул Қодиров. Эрк (қисса) 

Download 0,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish