Microsoft Word pirimqul qodirov erk ziyouz com doc



Download 0,67 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/63
Sana23.02.2022
Hajmi0,67 Mb.
#163150
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   63
Bog'liq
Эрк

www.ziyouz.com кутубхонаси 
56
бўлмаслигини Саттор унутган экан. Сўнги бир кун унга хотини севмаслигидан ҳам муҳимроқ, 
мураккаброқ нарсалар борлигини эслатди. 
Агар Ойшахон ҳам Сатторнинг ўзи даражасида мустақил фикр юритадиган, ҳамма нарсани 
таҳлил қила оладиган одам бўлганида эди, ҳар қандай ички оғриқларга чидаб, инсоний 
ғурурини қўлдан бермай, «муҳаббатсиз турмушни мен ҳам истамайман» деган бўларди. Унда 
Саттор ўйлагандай бежанжал ажрашишлари мумкин эди. Бироқ, Ойшахон аввал ота-онанинг, 
сўнг эр билан қайнонанинг измига бўйсуниб ўрганган. Унинг ички дунёси боланикидай мўрт 
бўлиб қолган. У дала иши-ю, рўзғор ташвиши билан бўлиб, ўзига яхши қараёлмагани учунми, 
ҳамиша кимгадир суянади, кимнингдир раъйига қарайди. Турмушга чиққандан бери унинг 
суянган тоғи ҳам, энг катта таянчи ҳам Саттор эди. Кеча Саттор ҳалиги гапларни айтгандан 
кейин бу тоғ гўё жойидан қўзғалиб кетди, Ойшахон таянчидан ажралиб, мувозанатини йўқотди-
ю бехосдан дарёга йиқилиб тушгандай бўлди. Бугун шу тоғ яна ўз ўрнида осойишта турганга 
ўхшайди — Саттор Ойшахонни дарёдан олиб чиққани ҳам, одамларга гап нимадалигини 
айтмагани ҳам, ўғилчасини ёнига олиб ўтиргани ҳам гўё шундан далолат беради. 
Ойшахон ширчойни ҳамма қатори иштаҳа билан ичди, Хосият хола эр-хотинни ёлғиз 
қолдиргиси келиб, коса-товоқларни ўзи йиғиштириб олиб кетди. Саттор Ойшахонга ер тагидан 
қараб: 
— Энди дурустмисан? — деди. 
— Ҳа, шукур. 
— Кеча... нега ундай қилдинг?.. 
— Ўзим ҳам билмайман. 
— Мендан қасд олмоқчи бўлдингми?.. 
— Ўзим ҳам билмайман. 
— Мендан қасд олмоқчи бўлдингми? 
— Қасд? Йўқ, мен... мен... шармандаликдан қутулмоқчи бўлдим. 
— Агар сен чўкиб кетсанг, энг катта шармандалик ана унда бўлар эди! 
Ойшахон кўзлари ёшланиб: 
— Ҳеч ким билмас эди, — деди. — «Оёғи тойиб тушиб кетибди», дедингиз, ҳамма ишонди-
ку. 
— Ҳеч ким билмаса ҳам, мен билар эдим! 
— Сиз ҳам кеча одамга оғир ботадиган гапларни айтдингиз-да. 
— Гапим нотўғри бўлса, исбот қилиб бергин эди, дардинг бўлса, очиқ айтгин эди. 
Шунчалик жаҳолатга бериласанми? Бу ёкда бола. Ўзингнинг ёш жонинг. Яна мени ҳам 
бировнинг ўлимига сабаб бўлган бир қотилга айлантириб кетмоқчимидинг? 
Ойшахон кеча ақлини йўқотиб қилган қилиғининг бунчалик ёмон маънолари борлигини 
энди астойдил фаҳмлади-ю азбаройи ҳижолат бўлганидан пиқ-пиқ йиғлай бошлади. 
— Мен бир аҳмоқлик қилдим... Умримда бундай уятли иш қилган эмас эдим... 
Ҳозир шу туришда Ойшахон Сатторга фақат ўзининг хотини бўлиб эмас, ёрдамга муҳтож 
бечора бир одам бўлиб кўринди. Уни шу аҳволда ташлаб кетиш — сузишни билмайдиган 
одамни дарёнинг ўртасига олиб бориб ташлаб кетишга ўхшарди. 
— Э тавба! — деди Саттор куюниб. — Сен ҳам мана шу қишлоқда дарёнинг бўйида 
ўсгансан-ку. Нега ақалли сузишни ўрганмагансан? 
Гап фақат сувда сузиш ҳақидагина эмаслигини Ойшахон ҳам сезди. У кўз ёшини кафти 
билан артиб: 
— Уялганман, — деди. — Кичкиналигимда дарёдан қўрқар эдим. Кейин: «Қиз болага уят 
бўлади» деб аям қўймаганлар. Ўзим ҳам одамлар гап қилади, деб тортинганман. 
— Одамларнинг гапи-ю, эскича қарашлари келиб-келиб сенга ёпишгани қизиқ. Ахир худди 
шу қишлокдан чиққан Рихсихон Тошкентда сузиш мусобақаларида соврин олди-ку. Уни 


Пиримқул Қодиров. Эрк (қисса) 

Download 0,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish