32
Албатта, мантиқий категориялар билан грамматик категория-ларнинг ўзаро мувофиқ
келиши, тенг бўлиши мавжуд ҳодиса. У шубҳа уйғотмайди. Аммо бу мантиқнинг
барча
категориялари тилда тўғридан - тўғри ўз аксини топиши шарт дегани эмас (масалан,
тушунчанинг сўз маъносига, ҳукм ва хулосанинг эса турли типдаги гапларга мос бўлиши,
мувофиқ бўлиши кабилар). Француз тилшуноси Ш.Балли тўғри айтганидек, «тил орқали
ифодаланган ҳар бир фикр мантиқий, психологик ва лисоний жиҳатдан аниқланади»,
баҳоланади. Ушбу фанларнинг ҳар бири гапни ўз нуқтаи назаридан ўрганади. Бу – аксиома.
Аристотель тўғри қайд этганидек, «ҳар бир нутқ (гап-Р.Р.) фикр ифодалайди, аммо ҳамма
нутқ ҳам ўзида ҳукмни ташимайди».
Тил ва тафаккур ўзаро боғлиқ, аммо уларнинг ҳар бири ўзига
хос хусусиятларга,
жиҳатларга эга.
Ҳар бир тилда мантиқий тушунчаларни акс эттирмайдиган, ифодаламайдиган, аммо ҳис -
ҳаяжон, хоҳиш - истак - майл ифодаловчи сўзлар бўладики, бундай сўзлар мантиқ томонидан
«тан олинмайди».
Ҳар қандай тилда бир таркибли гаплар, гапнинг иккинчи даражали бўлаклари, сўроқ ва
ундов гаплар мавжудки, бундай гаплар мантиқий тушунчаларга зид келади.
Мантиқий грамматика грамматик категорияларни мантиқий категориялар билан тенг
ҳолда олиб, уларни айнан бир нарса сифатида қарайди ва лисоний ҳодисаларни мантиқ ва
мантиқий категория терминлари орқали тасвирлашни ўз вазифаси деб билади.
Тафаккурнинг умумлисоний шакл ва қонуниятларини текширувчи, ўрганувчи мантиқ
фани инсон онгининг ҳиссий ва иродавий томонлари билан ҳам,
лисоний ифодаларнинг
шакллари билан ҳам қизиқмайди, бу жиҳатларга эътибор бермайди. Мантиқий грамматикада
тил ҳодисаларига тарихий ёндашиш ҳам мутлақо мавжуд эмас.
Мантиқий ҳукмда ҳамма вақт иккита бўлак-субъект ва предикат мавжуд бўлади. Лисоний
бирлик бўлган гапда эса битта (келди), иккита (бола ухлади), учта ва ундан ортиқ (2005 йил
сиҳат ва саломатлик йилидир) бўлак бўлиши мумкин.
Ҳукм умуминсоний характерга эга, гап эса ҳамма вақт миллий шаклда намоён бўлади.
Хуллас, мантиқий (ёки фалсафий, рационал) грамматика айни бир мазмуннинг турли
тилларда турли воситалар билан ифодаланишини ҳисобга олмади. Шунингдек, ушбу
грамматика ифода воситаларининг қонун ва категориялари ҳар хил бўлиши мумкинлигини
тушунмади. Мантиқий грамматика тилга ўзгармайдиган, бир хилда турувчи ҳодиса сифатида
қараб, айни грамматика ҳар доим мантиқ қоидаларига
бир хилда мос келади, деб
ҳисоблайдики, бунда ғайри тарихийлик мавжуддир.
Айтилган камчиликларга қарамасдан Пор-Рояль грамматикаси ўз даври учун ижобий
аҳамиятга эга бўлди. Яъни асар шу типдаги қатор грамматикаларнинг яратилиши учун асос
бўлди, хизмат қилди.
Ўз даврида катта шуҳратга эга бўлган фалсафий - мантиқий грамматика ўзигача яратилган
грамматикалар каби илмий грамматикагача бўлган грамматика сифатида баҳоланади.
Do'stlaringiz bilan baham: