33
Рус тилшунослари жуда кўплаб дунё тилларини пухта ўрганганлиги билан, лисоний
ҳодисаларни чуқур таҳлил қилганликлари, тилшуносликнинг илмий-назарий муаммоларига
алоҳида
жиддий эътибор берганликлари, янги таълимотлар, назариялар «ишлаб
чиққанликлари», янги фаразларни ўртага ташлаганликлари билан ажралиб туради. Аниқроғи,
рус
тилшунослари томонидан рус, славян, ҳинд, эрон, фин-угор, туркий, мўғул,
хитой ва
бошқа қатор тиллар ўрганилди, улар юзасидан салмоқли, мукаммал асарлар яратилди.
XВИ асрнинг охирларида (1596) Лаврентий Зизанийнинг славян грамматикасига оид
асари нашр қилинди. 1619 йилда Мелетий Смотрицкийнинг славян-рус грамматикаси нашр
қилинди.
XВИИИ асрнинг охирида (1787) Россия фанлар академияси Симон Палласнинг ўз
даври
учун буюк ҳисобланган «Барча тиллар ва шеваларнинг қиёсий луғати» номли тадқиқотини
чоп эттирди. Бу асарнинг яратилишига Европа, Осиё ва Африка қитъаларининг 262 та тили
асос бўлиб хизмат қилди.
Россияда XИX асрнинг биринчи ярмида мўғул тили билан Яков Шмидт,
фин-угор
тиллари билан М.А.Кастрен, хитой тили билан Бичурин, ҳинд тили билан Г.В.Лебедев каби
олимлар шуғулландилар.
XИX асрнинг охири ва XX асрнинг бошларида эса рус шарқшунослик мактабининг
ташкилотчилари ва буюк вакиллари В.Р.Розен, В.В.Бартольд, қадимги Шарқ
мамлакатлари
ва миср тиллари бўйича энг йирик мутахассис Б.А.Тураев, семит тиллари бўйича
П.К.Коковцов, туркий тиллар бўйича Н.И.Ильминский, Н.И.Ашмарин, В.В.Радлов,
П.Мелиоранский, мўғул тили бўйича О.М.Ковалевский, Б.Я.Владимирцов, араб тили бўйича
В.Ф.Гиргас, И.Ю.Крачковский, Ф.Е.Корш, ҳинд тили бўйича К.А.Коссович, И.П.Минаев,
эрон тиллари бўйича В.Ф.Миллер, К.Г.Залеман, В.А.Жуковский, хитой тили бўйича
В.П.Васильев,П.Кафаров, В.М.Алексеев, сурия тили бўйича М.Никольский ва бошқа
таниқли олимлар иш олиб бордилар.
Рус тилшунослиги фани жаҳон тилшунослиги ютуқлари қаторига рус академик Отто
Бётлинг ва немис Рудольф Ротлар томонидан яратилган 7 томдан иборат санскрит луғатини
тузганлиги билан жуда катта улуш қўшди.
1870 йилда Петербург университетида тилшунослик бўйича биринчи бўлиб, И.А.Бодуэн
де Куртенэ, 1885 йилда Харьков университетида И.В.Нетушил, 1895 йилда Қозон
университетида В.А.Богородицкийлар маърузалар ўқидилар.
Россиянинг энг буюк тилшунослари бўлган М.В.Ломоносов, А.А.Потебня, Бодуэн де
Куртенэлар тилшунослик соҳасида Европа олимларидан анча илгарилаб кетгандилар.
Do'stlaringiz bilan baham: