34
М.В.Ломоносовнинг «Россия грамматикаси» асари олти бўлимдан (насиҳатдан) иборат.
Булар қуйидагилари 1. Сўз ҳақида. 2. Орфоэпия ва орфография ҳақида. 3. Ном (от) ҳақида. 4.
Феъл ҳақида. 5. Кўмакчи (ёрдамчи) сўзлар ҳақида. 6. Синтаксис ҳақида.
М.В.Ломоносов сўз ҳақида фикр юритар экан, унинг инсонларга ўз тушунчаларини
ифодалаш учун, ўзгаларга хабар етказиш учун хизмат қилишини тўғри таъкидлайди.
Ҳақиқатан сўз маъно англатиши билан, нарса, предмет, воқеа - ҳодисалар ҳақида хабар,
тушунча бериши билан ижтимоий аҳамиятга, «қувватга» эга бўлади.
У сўз туркумлари муаммосига тўхталиб, уларни саккизта деб белгилайди. Яънии от,
олмош, феъл, сифатдош, равиш, предлог, боғловчи, ундов. Ушбу сўз туркумларининг нутқда
қандай вазифани бажаришини ҳам изоҳлайди. Масалан, ном (от) нарса-предметларни
ифодалаш учун, олмош номлашни қисқартириш учун, феъл эса ҳаракат - ҳолатни англатиш
учун, боғловчи тушунчаларимизнинг ўзаро боғлиқлигини, алоқадорлигини кўрсатиш учун
хизмат қилишини айтади.
Умуман олганда, М.В.Ломоносов грамматик системасининг марказида сўз туркумлари
ҳақидаги таълимот ётади. Шунга кўра сўз туркумлари мантиқий-функционал асосда,
юқорида кўрганимиздек, асосан, икки гуруҳгаи мустақил сўзлар ва ёрдамчи сўзларга
ажратилади. Мустақил сўзлар-от, феъл, сифат ва сонлар бўлиб, улар объектив борлиқни акс
эттиради. Ёрдамчи сўзлар эса тил бирликларининг тежамкорлик принципига мувофиқ
нутқий такрорни қисқартиради, такрордан қутқаради. Демак, ёрдамчи сўзлар, асосан,
мустақил сўзларни боғлаш ёки уларни қисқартириш учун хизмат қилади.
М.В.Ломоносов рус илмий терминологиясининг бойишига, мукаммаллашишига катта
ҳисса қўшди. У рус тили асосида тушунарли, аниқ, она тили луғат таркибига асосланган
илмий терминологияни ишлаб чиқдики, бунга оид терминларнинг аксарияти ҳозирда ҳам ўз
кучини йўқотгани йўқ. Масалан, предложный падеж, земная ось, кислота, магнитная стрелка,
закон движения, маятник, чертёж, опыт, наблюдение, северное сияние, частицы, явление ва
бошқалар.
М.В.Ломоносов ўзининг «Риторикага оид қисқача қўлланма» (1748) асарида гап
назарияси ҳақида атрофлича маълумот беради. Шу билан рус синтаксисининг асосини
яратади.
У «Россия тилидаги черков китобларининг нафи ҳақида» асарида уч стиль (услуб)
ҳақидаги назарияни ривожлантирди. Яъни у рус адабий тилида сўзларнинг маъносини,
қўлланиши, фаоллик даражасини, қандай ўринларда ишлатилишини, эмоционал-экспрессив
хусусиятларини ва бошқаларни ўрганиб, рус тилидаги уч асосий услубни - юқори, ўрта ва
қуйи услубларни ажратади.
Юқори услуб – славян - рус сўзларидан тузилиб, бунда қаҳрамонлик қасидалари, прозаик
нутқлар тузилади.
Ўрта услуб - рус тилида қўлланадиган сўзлардан тузилиб, саҳна асарлари, мактублар,
ҳажвий асарлар ёзилади.
Қуйи услуб – черков - славян тилида мутлақо учрамайдиган русча сўзлар - комедия,
эпиграммалар, ашулалар, прозада эса мактублар, иш қоғозлари ёзилади.
Хуллас, М.В.Ломоносов ўз тадқиқотларида фонетика, сўз ясалиши, морфология ва
синтаксис соҳаларига оид рус тили материалларини кузатиш ва умумлаштиришга асосланган
эмпирик методга қатъий амал қилади.
Жонли рус тилига асосланган М.В.Ломоносов грамматикаси жуда катта шон - шуҳратга
эга бўлиб, А.Востоковнинг «Рус грамматикаси» асаригача бўлган даврда - деярли 80 йил рус
тилининг асосий, етакчи грамматикаси вазифасини ўтади.
Do'stlaringiz bilan baham: