Тилшунослик назарияси



Download 1,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/61
Sana23.02.2022
Hajmi1,13 Mb.
#155572
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   61
Bog'liq
tilshunoslik nazariyasi

Фойдаланилган адабиётлар 
1. 
Я.В.Лоя. История лингвистических учений. М., 1968. 
2. 
Н.А.Кондрашов. История лингвистических учений.М., 1973. 
3. 
В.И.Кодухов. Общее языкознание. М., 1974. 
4. 
С.Усмонов. Умумий тилшунослик. Т., 1972. 
5. 
Т.А.Амирова, Б.А.Ольховиков, Ю.В.Рождественский. Очерки по истории 
лингвистики. М., 1975. 
6. 
Н.А.Баскаков, А.С.Содиқов, А.А.Абдуазизов. Умумий тилшунослик Т., 1979.
 
 
Иккинчи босқич (А.Шлейхер – Г.Штейенталь босқичи) 
 
 
Тилшунослик тараққиётидаги биринчи даврнинг иккинчи босқичи Август Шлейхер ва 
Гейман Штейенталь номлари ва уларнинг таълимотлари билан боғланиб, айни босқич XИX 
асрнинг тахминан 50-60 йилларини ўз ичига олади. 
Август Шлейхер
Натурализм 
Умумий назарий тилшуносликнинг – тил фалсафасининг асосчиси бўлган В. Гумбольдт 
томонидан тилнинг система сифатида талқин қилиниши, тилнинг организм, органик бир 
бутунлик сифатида берилиши А. Шлейхер, Ф. де Соссюр, Бодуэн де Куртенэ каби 
тилшуносларнинг таълимотларига таъсир қилди, уларнинг лисоний ғояларида кузатилди.
XИX асрнинг ўрталарида Европа тилшунослигида натурализм
1
оқими пайдо бўлди. Ушбу 
оқимнинг машҳур вакили немис олими Август Шлейхер (1821-1863) эди. 
А.Шлейхер тилшуносликдан ташқари ботаника ва фалсафа каби фанларни ҳам ўрганди. У 
дастлаб Бонн, сўнгра Прага, Иен университетларининг доценти ва профессори сифатида 
маърузалар ўқиди, 1858 йилда Россия фанлар академиясининг мухбир аъзоси бўлди. 
А.Шлейхер ҳинд-Европа тилларининг умумий масалалари билан шуғулланди, Литва 
тилини ўрганиб, жонли нутқ бўйича тадқиқотлар олиб борди, халқ оғзаки ижодига оид 
материаллар тўплади. У, шунингдек, қиёсий – тарихий ва типологик йўналишда герман, 
славян, болтиқ тиллари билан ҳам шуғулланди. А.Шлейхер тилларни қиёсий ўрганишда 
товушларнинг қонуний ўзгаришларига эътибор беришни талаб қилди. У фонетикани 
фонология деб атади ва сўзда товуш, шакл ҳамда функцияни фарқлади. 
Олим айни вақтда умумназарий фикрларни ҳам илгари сурадики, бу фикрлар 
тилшунослар томонидан эътибор билан қабул қилинди. Ушбу фикрлар товуш қонуни, 
аналогия, тилнинг систем характерга эгалиги, сўзнинг шакли ва вазифаси ҳақидаги ғоялар 
билан боғланади. А.Шлейхернинг мазкур назарий қарашлари «Немис тили» (1860) асарида 
баён қилинади. 
А.Шлейхер ҳинд - Европа тилларининг битта боботилдан келиб чиққанлиги ғоясини 
илгари сурди. У ҳинд – Европа тилларининг тараққиётини «шажара дарахти» жадвали 
орқали тушунтирди. Яъни, унинг фикрича, қачонлардир ҳинд – Европа боботили мавжуд 
бўлган, унинг тарқалиб кетишидан ҳозирги ҳинд – Европа тиллари келиб чиққандир. 
1
 Натурализм – лотинча natura «табиат» дегани. 


44 
А.Шлейхернинг энг машҳур асари «Ҳинд – герман тиллари қиёсий грамматикасининг 
компендиуми»дир (1861). Бу асар ўтган ярим аср давомида ҳинд – Европа тилларини қиёсий 
ўрганишнинг якуни сифатида майдонга келди ва 15 йил ичида тўрт марта нашр қилинди. 
Компендиумда
1
А.Шлейхер ҳинд – Европа тилини (бобо тилни) қайта тиклаб, унинг ҳар 
бир шохобчаси қандай ривожланишини кўрсатмоқчи бўлди.
Умумий тилшуносликда А.Шлейхер даставвал натуралистик оқимнинг йўлбошчиси, 
ташкилотчиси сифатида тан олинади. Унинг натуралистик фалсафаси «Дарвин назарияси ва 
тил ҳақидаги фан» (1863) ҳамда «Инсоннинг табиий тарихи учун тилнинг аҳамияти ҳақида» 
(1865) каби асарларида ўз ифодасини топган. 
А.Шлейхер натурализмининг - натуралистик фалсафасининг моҳияти унинг тилни жонли, 
табиий организм сифатида тушунишида кўринади. У тилни жонли организмлар 
категориясига киритади. Аниқроғи, А.Шлейхер тилнинг ҳаёти бошқа барча жонли 
организмлар - ўсимликлар, ҳайвонлар ҳаётидан жиддий фарқ қилмайди. Тиллар ҳам улар 
каби ўсиб ривожланадиган етук даврга, сўнгра эса ўсишнинг энг юқори даражасига етган 
нуқтасидан борган сари узоқлашиб, қарийдиган даврига эга бўлади, дейди.
2
А.Шлейхернинг тилга натуралистик қараши – биологизми, айниқса, Ч.Дарвиннинг 
«Турларнинг пайдо бўлиши ва табиий танлаш» (1859) номли энг муҳим асарининг эълон 
қилиниши билан яна ҳам кучайди. «Тиллар, -дейди Шлейхер, - инсоннинг хоҳишидан 
ташқари пайдо бўлган, ўсган ва маълум қонунлар асосида ривожланадиган табиий 
организмдир. Улар ўз навбатида қарийди ва ўлади». «Тиллар товуш материясидан ташкил 
топган табиий организмлардир... тилларнинг ўсиши маълум қонуниятлар асосида юз 
беради»
3
.
Таькидлаш лозимки, тилга нисбатан «жонли организм» бирикмасининг қўлланиши 
аслида Шлейхергача ҳам мавжуд бўлган. Масалан, XВИИИ аср мутаффакирлари, айниқса, 
В.Гумбольдт тилни тўхтовсиз ўзгариб борувчи система сифатида ёки жонли организм 
сифатида тушунтиради. Аммо олим бу ўринда тилга нисбатан организм тушунчасини 
биологик маънода эмас, балки фалсафий маънода қўллайди. Яъни тил ўлик механизм, 
алоҳида тил белгиларининг механик бирлашуви эмас, балки доимо ривожланадиган, ўзаро 
боғлиқликда бўлган системадир.
А.Шлейхер организм терминини тилга боғлиқ ҳолда тўғри маънода – биологик маънода 
талқин қилади ва шу ўринда хатога йўл қўяди. У тилнинг ижтимоий аҳамиятига етарли 
эътибор бермайди. Ҳақиқатда эса проф. С.Усмонов айтганидек, «Тиллар туғилмайди, балки 
уруғ тилидан қабила тилига, қабила тилидан элат (халқ) тилига, ундан эса миллат тилига 
томон тараққий эта боради. Бу тарихий жараёнда айрим уруғ, қабила ва элат тиллари бошқа 
тилларга аралашиб, сингиб кетиши ҳам мумкин. Бундай тилларни ўлик тиллар деб аташади. 
Аммо ўлик тил организм каби бутунлай ўлмайди, унинг элементлари бошқа тилда маълум 
даражада сақланиб қолади».
1
Бошқача айтганда, тиллар ҳам пайдо бўлади, тараққий қилади 
ва баъзан «ўлади». Аммо бу «ўлим» биологик эмас, балки ижтимоий – тарихий характерга 
эга. Тил «ўлади», қачонки шу тилда сўзлашувчи жамият, халқ йўқ бўлиб кетса. 
Ўз даврида қатор тилшунос олимлари Мадвиг (1842), Макс Мюллер (1861), Потебня 
(1862), Бодуэн де Куртенэ (1871) тилни жонли организм деб аталишига, тилни биологик 
маънодаги организм билан тенглаштирилишига қатъий қарши чиқадилар ва шундай 
фикрларни қатъий танқид остига оладилар. Жумладан, «Тил организм эмас» (Бодуэн), 
«Тилни организм деб аташ, демак, у ҳақда ҳеч нарса демасликдир» (Потебня). «Организм 
мустақил яшайди, сўз (тил – Р.Р.) эса фақат инсон билан боғлиқ ҳолда унинг нутқ аъзоси 
орқали яшайди» (Потебня) ва бошқалар. 

Download 1,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish