48
А.А.Потебня таълимотининг муҳимлиги шундаки, тилдаги форма бу фақат
ифодаловчигина эмас, балки ифодаланувчи ҳамдир. Бунда икки турдагии реал (мустақил –
лексик Р.Р) ва формал маънолар назарда тутилади.
А.А.Потебня сўзнинг реал (ёки мустақил) маъносида икки турдаги, икки хил маънони –
яқиндаги маънони ва узоқдаги маънони ажратади.
Яқиндаги маъно бу тилга оид бўлиб, изоҳли луғатларда қайд этиладиган маъно. Аниғи,
ушбу маъно сўзловчи учун ҳам, тингловчи учун ҳам – барча учун умумий, тушунарли –
халқчил бўлган маънодир, реал, объектив маънодир. Шунга кўра ўзаро фикр
алмашувчиларда бир-бирини ўзаро тушуниш, англаш жараёни юз беради.
Узоқдаги маъно эса тилга оид бўлмай, балки муайян мутахассисликка тегишли бўлиб,
махсус терминологик ва предмет (энциклопедик) луғатда берилади. Аниғи, ушбу маъно
индивидуал «шахсий» бўлиб, хусусийлиги билан – халқчил эмаслиги билан, барча учун бир
хилда тушунарли бўлмаслиги – субъективлиги билан ажралиб туради.
Сўз масаласи, тил ва тафаккур муносабати масаласи каби, А.А.Потебня таълимотининг
бош ғояси ҳисобланади, унинг асарларида марказий ўринни эгаллайди.
Ҳар қандай сўз уч элементдани товушдан, тушунчадан ва маънодан ташкил топади. Сўз
товушсиз бўлиши мумкин эмас. Сўздаги товуш, -дейди А.А.Потебня, белги эмас, балки
белгининг қобиғи ёки унинг формаси (шакли)дир, белгининг белгисидир. Сўз фақат
товушлар бирлиги бўлмай, айни вақтда у тушунча ва маъно бирлигидан ҳам иборатдир.
Сўзда товушдан ташқари яна сўзнинг ички формасини ташувчи, ифодаловчи маънонинг
белгиси ҳам мавжуд. Маънонинг белгиси символ (рамз) бўлиб, сўзларни системага
айлантирадики, у фикр ва маънони шакллантириш ва узатиш қобилятига эга бўлади, аммо
сўзнинг мазмунини ҳосил қилмайди.
А.А.Потебня сўзнинг ҳақиқий ҳаёти нутқда амалга ошишини, сўзнинг маъноси эса
фақат нутқда реаллашишини таькидлайди ва сўзнинг нутқда ҳар гал турлича маъно
ифодалашини қайд этади.
А.А.Потебня фикрича, инсон фикри мазмунига кўра ё образ ёки тушунчадир. Фақат сўз
фикр тараққиётининг воситаси, образни тушунчага ўзгартириш воситаси бўлиб хизмат
қилади.
А.А.Потебня сўз ҳақида – сўзнинг ички формаси ҳақида фикр юритар экан, унинг учун
ички форма, даставвал, сўзнинг энг муҳим хусусиятларидан бири сифатида ҳар қандай сўзни
тушуниш учун имкон яратади. Шунга кўра ички форма сўзнинг «этимологик маъноси» ёки
«сўзнинг энг яқин этимологик маъноси» сифатида қаралади.
Умуман, А.А.Потебня, ҳар бир сўзда ташқи формани, яъни қисмларга ажралувчи,
бўлакланувчи товушни ва ички формани – маънони фарқлайди.
Хуллас, А.А.Потебня ўзининг лисоний қарашларида, таълимотида тилшунослик
фанининг мураккаб ва муҳим масалалари ҳақида чуқур фикр юритиб, тилшуносликдаги
психологизм оқимининг вакилларидан фарқли ҳолда тил ва тафаккурни ўзаро боғлиқ ҳолда
олади, уларнинг бирини иккинчисидан ажратмайди. Айни вақтда мантиқий ва лисоний
категорияларнинг ҳам ўзига хослигини таъкидлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: